Ангела Меркел илк бор расмий сафар билан Қирғизистонга келади

0
485

Ангела Меркел илк бор расмий сафар билан Қирғизистонга келади

Президент аппарати матбуот хизматининг хабар қилишича, Германия канцлери Ангела Меркел 13-14 июл кунлари президент  Атамбаев таклифи билан Қирғизистон-Германия муносабатларини муҳокама қилиш учун келади.

 Канцлер шунингдек парламент спиреки Чинибай Турсунбеков бошчилигидаги парламент делегацияси ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари ва муфтий Мақсад хожи Тўқтамишев билан учрашади.

 “Ташриф доирасида федерал канцлер Ангела Меркел ва Алмазбек Атамбаев бундан кейин Қирғизистон ва Германия ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш келажаклари ва аҳволига доир кенг масалаларни муҳокама қилишади. Етакчилар шунингдек халқаро ва ҳудудий кун тартибидаги актуал масалалар бўйича фикр алмашишади”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

 Музокаралар якуни бўйича Меркел ва Атамбаев биргаликдаги матбуот-анжуманини ўтказишади.

 Меркел шу йилда Бишкекка келаётган иккинчи юқори лавозимли немис сиёсатчиси бўлади. 2016 йил мартида Қирғизистонга ташқи ишлар министри ва Европадаги хавфсизлик ва хамкорлик ташкилотининг амалдаги президенти Франк-Валтер Штайнмайер келган.

 У Атамбаев билан ҳамкорлик ва Марказий Осиёдаги ҳудудий ҳавфсизлик  ҳамда террорчиликка қарши кураш масаласини муҳокама қилган.

 Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев  давлат раҳбари сифатида Германияга илк бор 2012 йилнинг 11 декабрида борган. Ўшанда у Германия президенти Йоахим Гаук билан бирга савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва Қирғизистонда демократияни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган.

Туркистон: 

Юқоридаги ташрифдан Қирғиз мусулмонларини қизиқтираётган жойи Меркел хонимнинг бизнинг муфтийимиз Токтомишевда қандай иши бор эканлигида.

Германия охирги йилларда Европадаги АҚШнинг очиқ ва ишончли ҳамкори бўлиб қолди. У шунингдек, янгидан тузилиши кутилаётган халқаро сиёсий келишувларда етакчи давлатлар сафидан ўрин олишни мақсад қилаяпти. Шундан келиб чиқиб айта оламизки, Меркел АҚШ етаклаб келаётган Ғарб оламининг манфаатлари асосида олиб борилаётган лоиҳаларни Қирғиз ҳукумати томонидан қай даражада  ҳимоя қилинаётганини ҳам текшириб кетади.  

Меркел ўз ташриф дастурини жорий қилганида фақат ҳукумат раҳбарлари ва нодавлат ташкилотлари билан учрашиши ҳақида айтилган эди. Унинг Қирғизистон муфтийси билан учрашуви призидент томонидан илгари сурилди. Бу очиқ сиёсий популистик, сайлов олди ҳаракатлардан биридир.

Германия канслерининг Муфтий билан муҳокама қиладиган иши болиши мумкин эмас. Муфтий ҳатто оламий диний эксперт ёки таҳлилчи ёки сиёсатчи ҳам эмас. У бору йўғи кичик бир мамлакатнинг қўл остида хизмат кўрсатиб турган диний арбобдир. Демак Меркел Муфтийимизни ўзига қарашли демократия даъватчилари бўлган, баъзилари айғоқчилардан иборат нодавлат ташкилот вакилларининг бири деб эътибор қиляпти. Чунки охирги вақтларда муфтиётнинг орган ходимлари билан уялмай очиқ ҳамкорлик қилиб бориши ҳаммамизда ҳам, Меркелникидек шубҳалар пайдо қила бошлаяпти.

“Иймон” фонди орқали олиб борилаётган агитациявий лоиҳа ҳаракати бироз сусайиб бораётгани сезила бошлади. Бу лоиҳа Ислом ва мусулмонларга асосий зарба беришидан аввал, ҳукуматга муҳит таёрлаб бериш учун ишлаб чиқилган эди. Лоиҳанинг мақсади мусулмонларни ичига кириб бориш орқали уларни бир неча бўлакларга бўлиб юбориш. Сўнг улар ичидан ўзлари учун вафо қилган бир гуруҳни сотиб олиб, уларга мамлакат бўйлаб туристик ва бошқа манфаатлар яратиб бериш билан, Ҳаж ва умрага кенг йўл очиб бериб, шунингдек степендиялар ажратиб бериш билан, ҳукуматга мусулмонлардан иборат ёлланма хизматчилар армиясини пайдо қилиб бериш эди. Рамазон ҳайит намозидаги ихтилоф шу лоиҳа асосида олиб борилган ишларнинг натижасини текшириб кўриш эди. Яъни, “Қирғизистон мусулмонлари, ҳукумат уларни ҳаромга буюрса ҳам бажаришга тайёр бўлишдими ёки йўқми?”, шуни билиш эди.

Ҳайитдаги ихтилофлар шуни кўрсатдики, Муфтиёт бошчилик қилган ҳукуматнинг айғоқчилар армияси кутилган натижаларни кўрсата олмади. Яъни, умматнинг асосий қисми Аллоҳга осий бўлишдан қўрқиб, уларга эргашмади. Муфтийнинг обрўйи тўкилиб кетди. Призидент вазиятдан фойдаланиб, Муфтий ҳазратларини Меркел хоним билан қўл ушлатиб кўриштириб, унинг обрўйини кўтариб қўймоқчи.

Бу, илмоний дунёқараш билан қараганда балки шундайдир. Лекин, исломий дунёқараш билан қараганимизда ундай эмас. Биринчидан, Ислом аёл кишини мамлакат раҳбари деб тан олмайди. Иккинчидан мусулмон одам кофирларнинг етакчисини ўзи учун обрўй келтириши мумкин бўлган ёки мусулмонларнинг манфаати учун бирор маслаҳат бериши мумкин бўлган маслаҳатчи деб ҳам билмайди. Муфтийимиз диний фигурами ёки илмонийми? Ёки Қирғизистонда ҳаммаси аралашиб кетдими?

NO COMMENTS