Тўғри гап туққанинга ёқмайди

649
0

 “Өнүгүү-Прогресс” фракцияси депутати Тазабек Икрамов томонидан 2016 йилнинг 19 феврал куни “Меҳнат кодекси”га ўзгартириш киритиш ва жума намози учун тушлик вақтини 12:30дан 14:30га қадар узайтириш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган эди. Жогорку  Кенешнинг ижтимоий масалалар бўйича қўмитаси 6 июн куни бўлиб ўтган йиғилишида Қирғизистон “дунёвий давлат” эканлигини рўкач қилиб жума намози пайтида тушлик вақтини узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилмади.

 Қирғизистоннинг собиқ муфтийси шайх Чубак ҳожи Жалилов бир мусулмон сифатида мазкур қонун лойиҳаси ва уни қўллаганлар ва қарши чиққан депутатларга нисбатан ўзининг шахсий фикрини билдириб чиқиши жамият ичида катта бахс мавзусига айланиб кетди.

 Шайх Чубак ҳожи Жалилов 7 июн куни Фейсбукдаги саҳифаси орқали парламент йиғилишида жума намози учун тушлик вақтини узайтириш бўйича қонун лойиҳаси мухокамасида иштирок этган ва қонун лойиҳасини қўллаган ва қарши чиққанларга нисбатан ўз позициясини билдирди.

 Қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаган депутатлар Содиқ Шерниёз, Рискелди Момбеков ва Тазабек Икромовни мақтаб, уларнинг ҳаққига дуо қилган бўлса, Жанар Акаев бошчилигидаги қонун лойиҳасига қарши чиққан олти депутатни Ислом динига қарши чиққанликда айблаб чиқди.

 Чубак ҳожи Жалилов қонун лойиҳасига қарши чиққан депутатларни танқид қилиб:

 “Қонун лойиҳасини қўлламаган депутатлар билан бир дастурхонда ўтирмайман. Учрашганда уларга қўл узатмайман. Уларнинг жанозасида қатнашмайман ва менинг жанозамда ҳам қатнаштирмасликни меросхўрларимга васият қиламан. Булар қатнашадиган сайловларда уларга овоз бермайман. Мени эшитганларга ҳам шуни таклиф қиламан. Агарда мен муфтий вазифасида турган бўлганимда барча имомларга уларнинг яхши-ёмон кунларида қатнашмаслигини буйруқ берган бўлар эдим”,- деди ва бу сўзлари билан ҳар бир мусулмон ўз дини ва унинг қадриятларини ҳимоя қилиши вожиб эканлигини билдирди.

 Чубак ҳожининг бу баёнотига аввал Жогорку Кенешдаги намозхонага қарши чиқиш билан элга яхши таниш бўлган Жанар Акаев жавоб қайтариб, Чубак ҳожи баёнотини экстремистик чақирув деб баҳолади.

 “Биз жума намозга ҳеч ким бормасин деганимиз йўқ. Ҳукумат бутун давлат тизимини, мактаб, бола боғча, армия, шифохона… барчасининг иш жадвалига ўзгартириб бўлмайди. Жума намозига ҳеч қандай тўсқинлик йўқ, қонун билан ўзгартиришни кераги йўқ деб айтяпмиз. Президент аппарати, МХДҚ буни айтиб келишяпти. Бироқ шунга қарамай халққа яхши кўринишни хоҳлаган депутатлар, уларни қўллаган имомлар мана шундай радикал, экстермистик баёнотлар билан чиқиши тўғри эмас”,- деди Жанар Акаев.

Туркистон:

Бу мавзуда бир қатор фундаментал хатолар мавжуд.

 Биринчиси диний дунёқарашда: диний қатлам вакиллари парламент сайловларида актив қатнашишди. Муайян партиялардан умид қилишиб, уларга сайловда овоз беришга одамларни даъват қилишди. Бу диндор уламолар қатламининг асосий хатоларидан бири эди. парламент орқали исломни жамиятимизга олиб киришга ҳаракат қилиш суннатга мувофиқ эмас ва шаръан ҳаром амаллардан ҳисобланади. Сиёсий жиҳатидан эса, депутатлар илмонийликни рўйкач қилиб, сайловдан ўтиб олишганларидан кейин Исломни бир четга суриб юборишаяпти. Уларга ўз мақсадларига етиши учун уламоларимиз Ислом ва мусулмонларни бир восита қилиб бериш керак эмас эди.

 Иккинчиси, ўзларини илмоний деб билган қатлам вакиллари: буларнинг адашишлари жиддийроқ. Улар мусулмонмиз деган ҳолларида куфрни очиқ қўлловга олишаяпти. Жанар Акаев шу қатлам вакилларининг активларидан ҳисобланади. У ҳатто Америкага бориб таълим олиб келди. Буларнинг дунёқарашлари ва ўзлари ҳам илмоний система учун асосий курол ҳисобланишади. Бишкекда эркак аёлга ёпишиб ўйинга тушиш акциясини ўтказганлар, ғарбдан гранд олиш асосида тузилган нодавлат ташкилотлар ва матбуот тизимининг аксарият қисми шулар жумласига киради.

Бу қатлам вакиллари ҳозир юқоридаги исломий қатлам вакилларига ҳужумлар уюштира бошлади. Аввал Ўшдаги ҳижоб кийган аёл ва қизларимизга қарши компания олиб боришган бўлишса, энди юқоридаги қонунни тасдиқланишига йўл қўйишмади. Улар диний қатлам вакилларининг етакчиси бўлган Чувак ҳожини кураш майдонига тортиб чиқа олишди. Энди бу биродаримиз, исломий олим, Чувак ҳожини ҳақоратлай бошлашди.

 Уларнинг мақсадлари муфтиёт билан ёки Чувак ҳожи билан олишиш эмас. Балки, жамиятимизда бузуқчиликни кучайтириш учун унга кенг йўллар очиб беришдир. Диний қатлам жамиятда эса, кучайиб боряпти. Унинг ортидан жамият исломийлашиб, бузуқичилик анжуманларини жамият ўзидан сиқиб чиқариб юбораяпти. Бу эса, миллионлаган грантлар олиб кириб бераётган Ғарб системасини таажжубга солиб, ғазаблантириб, ўз қўл остидаги барча гумашталарига босим беришга ундаяпти. Улар Ислом мафкурасига қарши кураш бошлаб юборишди. Қирғиз жамиятини исломийлашиш жароёнини тўхтатиб қолишмоқчи. Шунинг учун ишни аввал уламоларимизни майдонга тортиш мақсадида уларни ҳақорат қилиб, ўз томонидаги илмонийликни қўллаган фуқоролар қатламини майдонга торта бошлашаяпти. Агар илмонийлик ҳам исломийлик сингари жамиятда қўллаб қувватловга эга бўлса, унда улар ўша илмонийлар армияси ҳамкорлигида кенг матбуот уруши бошлашади.

 Жанар Акаев қумурсқачалик обруйи йўқ бир журналист эди. Ҳозир у Қирғизистондаги забардаст исломий уламоларга чақирув юбораяпти. У ғойриисломий қатламда обруй топиш учун шу йўлни танлади. Лекин бу йўлда Акаев қумурсқачалик обруйини ҳам йўқ қилиб олади инша Аллоҳ.

 Мусулмон биродарларга мурожат қилиб шуни айтамиз. Куфр Исломга, унинг қадриятларини қадрлаб бораётган мусулмонларга, уни ҳимоя қилаётган олиму уламоларга ҳужум бошлади. Тўғрироғи ҳужумини кучайтирди. Улар аввал “террорист, экстремист, радикал” деб, бир қатор иймонли биродарларимизни жамиятдан четлатишди. Уларнинг баъзиларини қамоққа олишган бўлишса, баъзилари муҳожирликка чиқиб кетишди. Биз ўшанда сукут сақлаб туравердик.

Энди навбат бирин кетин ўзимизга етиб келади. Уламоларимиз иймондан келиб чиқиб гапиришса, уларга таъзийқ ўтказишади. Жанар сингари ахмоқ сиёсатчилар Чувак ҳожини экстремист деди, уни жиноий жавобгарчиликка тортиш керак деди. Террорист ҳам дейди ҳали, агар биз сиз билан бир тан ва бир жон бўлиш позициясини йўқотсак. Бир биримизга нисбатан адоватли ва агрессив ҳолат ёки ҳаракатларимизни фақат куфрнинг фикр ва ҳаракатларига қарши қўйишимиз керак. Ислом ва мусулмонларга кучли хавф хатар келяпти. Бундай ҳолатда, ўрталаримиздаги баъзи бир ихтилофларни бир четга суриб қўйиб ҳамжиҳатлик билан куфр қадриятларига қарши курашишимиз вожиб.

Куфрнинг Ислом ва мусулмонларга қарши кураши, жамиятда исломий урфни оммалашиб бораётганини кўра олмаётганидан келиб чиқаяпти. Демак биз шу исломий урфларни оммалаштириш ва куфр урфларига барҳам бериш асосида кураш олиб боришимиз керак. Уларнинг ҳижобга қарши кураши мувоффаққиятсизликка учрагани учун Бишкекда куфр ўйинларини уюштириши ушбу фикрларимизга далил бўла олади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here