АҚШда электр-магнит рельсли замбарак яратилмоқда. Бу қурол Россия ва Хитойни “бостириб туриш” учун мўлжалланган.
“Wall Street Journal” нашрининг ёзишича, “суперзамбарак”га порох ҳам, портловчи моддалар ҳам талаб этилмайди. Унда снаряд электр-магнит рельслар ёрдамида тезлаштирилади ва унинг тезлиги сониясига 1,5 км ни ташкил қилиши мумкин.
“Россиянинг оддий ўқ-дориларни узоқ масофага ташишга қодирлигини инкор қилиб бўлмайди. Биз бундай ўт очишларга қарши туришга қодир бўлишимиз керак”,- деган АҚШ мудофаа вазири биринчи ўринбосари Роберт Уорк.
Унинг таъкидлашича, замбарак “катта босиб турувчи аҳамиятга эга бўлади”. Мисол учун, қисқача рельсотрон деб аталувчи бу қурол “Болтиқбўйи давлатларини Россиядан” ёки “АҚШнинг иттифоқдошларини Жанубий Хитой денгизида Хитойдан” ҳимоя қилишда ишлатилиши мумкин.
Туркистон:
Россия АҚШ билан совуқ уруш ҳолатига кира олмайди. Буни Путин ва бошқа давлат арбоблари кўп маротаба таъкидлашди. Хитой эса, тарихда деярли мустамлакачи бўлган эмас. Унинг ҳозирги ички сиёсати, иқтисодий системаси ва мафкуравий аҳволи ўта хавфли ҳолатда. Хитой ҳам, Европа учун деярли хавф пайдо қила олмайди.
Демак, АҚШ яна қалбаки рақиблар билан ёлғон ваҳима пайдо қилаяпти. Мақсади ЕИни бутунлай ҳарбий мустамлака қилиб олиш. Чунки мусулмонлар яқин келажакда исломий давлатини тиклашга муваффақ бўлишади. Шунда Европа мамлакатлари куфр системаси учун буферлик ҳимояланиш майдонига айланади. Россия, Хитой ёки Эрон, булар қалбаки рақиблар бўлиб, асл мақсадга етиш учун атайин ваҳимали ва хавфли қилиб кўрсатилади. Бу АҚШнинг режаси.