Қозоғистон қамоғида ётган йигит: «Ҳар куни мени Ҳизбдан қайтишимни талаб қилишяпти»
2016 йил 25 апрелда Озодлик радиосининг қозоқ бўлими журналистлари қамоқда ётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси Рафис Галиуллин ҳақида мақола тарқатди. Журналистларга кўра, Павлодардаги жазони ўташ лагери нозирлари маҳбус Рафис Галиуллинни ғайриинсоний шароитда сақлашмоқда: жуда иссиқ сув ва жуда иссик овқат ейишга мажбурлаш, ҳаммомда чўмилишидан маҳрум этиш, ухлашдан маҳрум этиш каби. Ҳатто уни сил касалга чалинган маҳбуслар орасига қўйиш билан, унга ҳам айни касалликни юқтиришга уринишган.
Рафис Галиуллин 2010 йилда Ҳизб ут-Таҳрирда фаолият олиб боргани сабабли 7 йилга озодликдан маҳрум этилиб, унга Қозоғистон жиноят қодекси қуйидаги моддалари билан айблов қўйилган:
- 164 модда 2-қисм (ижтимоий, диний, миллий, этник, ирқий низо чиқариш);
- 233-1 модда 1-қисм (террористик даъват олиб бориш ва террористик амалиёт содир этишга очиқ даъват қилиш, масалан, мазкур айтилганларга ўхшаш материалларни тарқатиш);
- 337-1 модда 1-қисм (оммавий ёки диний ёхуд бошқа жамоий ташкилотлар тузиш, бу ташкилотлар фаолиятини тақиқлаш ёки уларни экстремистик фаолияти учун йўқ қилиш борасида суднинг қонуний қарори мавжуд);
- 337-1 модда 2-қисм (оммавий ёки диний ёхуд бошқа жамоий ташкилотларда фаолият қилиш, бу ташкилотлар фаолиятини тақиқлаш ёки уларни экстремистик фаолияти учун йўқ қилиш борасида суднинг қонуний қарори мавжуд);
Рафис Галиуллин Қозоғистондаги бир неча турмаларда турли қийноқлар, калтаклар ва таҳқирлашларни бошдан кечирди. Бу турмалар ахборот воситалари ва инсон ҳуқуқлари фаоллари томонидан бир неча бор тинимсиз танқид остига олиб келинган.
Йиллар мобайнида фақат Рафиснинг ўзигина эмас, оиласи ҳам қийинчиликларни бошдан кечирди: 2013 йил унинг рус муслима рафиқаси Наталья Войтенкова мазлум эрини ҳимоя қилгани учун экстремизмда айбланиб, 5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Шуниси муҳимки, қозоқ ҳукумати бу мусулмон биродар ва унинг оиласига қарши содир этаётган қийноқларнинг барчасидан фақат битта нарса кўзлаган, у ҳам бўлса, уларни Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликдан воз кечтириш. Озодлик радиосига кўра, Рафис Галиуллин бир марта рафиқаси билан телефон орқали сўзлашиб, унга турма нозирлари уни «деярли ҳар куни Ҳизб ут-Таҳрирдан қайтишга мажбур қилишаётгани, видео камера олдида Ҳизбни ёмон отлиқ қилувчи сўзларни айтишга ва бу Ҳизбга аъзо бўлган инсонлар адашганлар, дейишга мажбур қилишаётгани» ҳақида гапириб берган.
Шундай қилиб, қозоқ режими Қурайш йўлидан бормоқда. Қурайш ҳам Росулуллоҳ Aга битта шарт қўйганди, у ҳам бўлса, Исломдан тониш. Бунга Қурайшнинг Билол G билан Ҳаббоб G ва Ёсир Gлар оиласини қийноққа солганига оид ҳикоя гувоҳдир. Ёсир оиласи эса Росулуллоҳ Aнинг «Сабр қилинг, эй Ёсир оиласи, сизга жаннат ваъда қилинди», деган сўзларига муяссар бўлганди. Ҳақиқатдан ҳам қозоқ режими ва унинг югурдаклари бу қилмишлари билан Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло хабар қилган энг тубан инсонлар даражасига тушиб қолишди! Кимларга ўхшаётганларини ўйлашмасмикин?! Ахир, улар қамоққа ташлаган инсоннинг «мен мусулмонман», дея Аллоҳнинг Ўзига қуллик қилишдан ўзга айби йўқку?! Аллоҳ Таоло бундай дейди:
وَمَنْ أَحْسَنُ قَوْلًا مِمَّنْ دَعَا إِلَى اللَّهِ وَعَمِلَ صَالِحًا وَقَالَ إِنَّنِي مِنَ الْمُسْلِمِينَ
«(Одамларни) Аллоҳ(нинг дини)га даъват қилган ва ўзи ҳам яхши амал қилиб, «албатта, мен мусулмонлардандирман», деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?» [Фуссилат 33]
Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Совет Иттифоқи қулагандан сўнг Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистондан иборат бутун минтақадаги мустабид режимлар томонидан қийноқларга солинмоқдалар. Бу давлатлардаги минглаб мусулмон ва муслималар ҳар куни турли қийноқларни, азоб-уқубатларни бошдан кечирмоқдалар. Бундан эса уларни ўзлари танлаган нуқтаи назар ва йўлларидан қайтишга мажбурлаш кўзланган. Зотан, бу йўл Ҳизб ут-Таҳрир сафида исломий ҳаётни қайта бошлашга ҳаракат қилишдан иборат. Шундай экан, бу тоғутлар ва уларнинг гумашталари икки нарсани унутмасинлар:
Биринчи: Ҳеч ким қочиб қутулолмайдиган қиёмат кун бор. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Қаҳҳор ва Жаббор исмлар эгасидир. Яъни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Ўзининг солиҳ бандаларини фитнага солмоқчи бўлган кимсаларга бундай дея қаттиқ азобни ваъда қилган:
إِنَّ الَّذِينَ فَتَنُوا الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَتُوبُوا فَلَهُمْ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَلَهُمْ عَذَابُ الْحَرِيقِ
«Албатта мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, (бу қилмишларидан) тавба қилмаган кимсалар учун жаҳаннам азоби бордир ва улар учун ўт азоби бор!» [Буруж 10]
Иккинчи: Мўминларни қийноққа солаётган ҳар бир тоғут ва уларнинг гумашталари билиб қўйсин, Аллоҳнинг махлуқотларга қўйган қонунларидан бири шуки, барча мустабид режимнинг бугун ё эртага албатта охири бўлади ва бу қонун ҳаргиз ўзгармайди. Атрофларига боқсинлар, уларга ўхшаш режимлар тақдири нима аҳвол билан тугаётгани маълум. Бизнинг бу сўзларимиз таҳдид эмас. Биз жиноятчиларнинг муқаррар оқибатларидан огоҳлантиряпмиз, холос! Азиз ва Жаббор эгамиз бундай дейди:
سَيُصِيبُ الَّذِينَ أَجْرَمُوا صَغَارٌ عِنْدَ اللَّهِ وَعَذَابٌ شَدِيدٌ بِمَا كَانُوا يَمْكُرُونَ
«Яқинда бундай жинояткорларга қилиб ўтган ҳийла-найранглари сабабли Аллоҳ ҳузурида хорлик ва қаттиқ азоб бордир» [Анъом 124]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими
Манзил: алМазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават
Байрут-Ливан
Почта қутиси 145010
телефон: 00961 1 30 75 94
уяли телефон: 00961 71 72 40 43
электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info