Россияда Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликда айбланиб ҳибсга олинган 23 нафар мусулмон сиёсий сабаблар билан ҳибсга олинганлар сирасига киради

543
0

Россияда Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликда айбланиб ҳибсга олинган 23 нафар мусулмон сиёсий сабаблар билан ҳибсга олинганлар сирасига киради

2016 йил 26 апрел куни «Мемориал» инсон ҳуқуқлари маркази томонидан чиқарилган баёнотда айтилишича, Бошқирдистонда Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликда айбланиб ҳибсга олинган 23 нафар мусулмон сиёсий сабаблар билан ҳибсга олинганлар сирасига киради. Ҳибсга олинган бу йигитлар қуйидагилар: Рустем Латипов, Линар Вахитов, Радик Ахметов, Фанис Ахметшин, Рустем Галлямов, Ришат Гатауллин, Ильгиз Гималетдинов, Азамат Каюмов, Александр Корнев, Радмир Максутов, Ринат Мамаев, Фарид Мустафаев, Халил Мустафин, Ринат Нурлигаянов, Артур Салимов, Ирек Тагиров, Арамис Фазилов, Данис Файзрахманов, Рафаэл Фаттахов, Руслан Фаттахов, Рустем Хамзин, Шамил Шарипов ва Урал Якупов.

Бу йигитларнинг ҳаммаси 2015 йил феврал ойида ҳибсга олинган. Ҳозирда улар Россия Федерацияси жиноят кодексининг 205.5 модда (террористик дея эътироф этилган ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш)да ҳамда 278 модда (ҳокимиятни куч билан эгаллашга уриниш)да айбланмоқда. Инсон ҳуқуқлари миллий марказининг айтишича, «айбланганларнинг барчаси диний эътиқодлари сабабли ҳибсга олинган» ҳамда аслида бу мусулмонларнинг хатти-ҳаракатларида «ҳеч қандай жиноят» мавжуд эмас. Россия ҳукумати содир этаётган барча репрессиялар сиёсий сабабга бориб тақалади. «Мемориал» маркази баёнотида бундай дейилади: «Биз буларнинг суд иши дарҳол тўхтатилиши ва тезда ҳибсдан озод этилишлари шарт, деб биламиз».

Биз яна такрор айтамизки Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий ҳизбдир, фаолиятимизнинг бирдан-бир асоси Ислом ва унинг шаръий манбаларидир. Шунингдек, тариқатимизда мутлақо жанговар амалиёт йўқлигини, балки фақатгина даъват қилиш ва сиёсий фаолият олиб боришдан иборатлигини ҳамда Ҳизбнинг Россияда ҳокимиятни эгаллаш режаси йўқлигини таъкидлаймиз. Биз Россияда Ҳизб аъзоларига қарши қўйилаётган айбловларнинг барчасини ёлғон ва очиқ туҳмат, деб ҳисоблаймиз.

Биз Россиядаги мусулмонларга нисбатан қандай ишлар содир этилаётганини диққат билан кузатиб боряпмиз. Ҳозирда бутун Россия бўйича 100дан зиёд Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси озодликдан маҳрум этилган. Демакки, Россиядаги сиёсий маҳбусларнинг аксарини Ҳизб аъзолари ташкил этмоқда. Бундан ташқари, Ҳизб ут-Таҳрирни террористик ташкилот, деб ҳисоблаётган ҳамда Ҳизб аъзоларини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилаётган ягона давлат ҳам Россиядир. Шу сабабдан Россия Федерацияси жиноят кодексига 205.5 моддани қўшимча қилинган. Агар сиз Россия ДУМАси томонидан ишлаб чиқилган қонунларни, жумладан, терроризмга қарши курашни кучайтиришга оид қонунлар мажмуасини ва терроризмга қарши кураш қонунларини диққат билан ўргансангиз, уларнинг барчаси Ҳизб ут-Таҳрирга қарши уруш эълон қилиш мақсадида ишлаб чиқилганига гувоҳи бўласиз. Шу билан бирга, Федерал хавфсизлик хизмати масъуллари аёллар ва болаларга қарши уруш очиб, жорий йил 24 апрелда Татаристонда покиза опа-сингилларимизни қамоққа ташлаганини ва уларнинг фарзандларини шафқатсизларча тортиб олишганини қўшимча қиламиз.

Шундай қилиб, рус режими мусулмонларни репрессия қилишда қанчалик ҳаддидан ошгани сари, унинг жиноятлари ҳам шунчалик фош бўлмоқда. Чунки Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан иборат мусулмонларга нисбатан қилинаётган муносабатлардаги қонунбузарликни кузатиб бораётган журналистлар, жамоатчилик арбоблари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар сони Россия ва унинг ташқарисида кундан-кунга ортиб бормоқда. Дунёнинг барча минтақасида сон-саноқсиз инсонлар Россиядаги Ҳизб аъзоларининг ўз динлари йўлида, адолатсиз-золим маҳкамаларда нақадар сабот-матонат билан тураётганларини ҳамда кофир Кремлнинг исломий сиёсий мафкурани мағлуб қилишга ожизлик қилаётганини гувоҳи бўлмоқдалар. Аллоҳ Таоло бундай дейди:

{إِنَّ الَّذِينَ فَتَنُوا الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَتُوبُوا فَلَهُمْ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَلَهُمْ عَذَابُ الْحَرِيقِ}

«Албатта мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, (бу қилмишларидан) тавба қилмаган кимсалар учун жаҳаннам азоби бор ва улар учун ўт азоби бор!»         [Буруж 10]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават0hizb-340x264-300x233

Байрут-Ливан

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here