Ҳалабни ёрдамсиз қолдирганларга ора очиқлик эълони

554
0

2016 йил 3 май сешанба куни Ҳизб ут-Таҳрир-Иордания вилояти «Ҳалабни ёрдамсиз қолдирганларга ора очиқлик эълони» сарлавҳали, бутун дунё кўз ўнгида Ҳалабдаги мусулмонлар йиртқичларча қирғин этилаётгани баён қилинган сиёсий варақани чоп этди. Ҳизб бу варақада бундай ваҳший амалиётлар олдида жиноятчилар жиноятидан, тил бириктирувчилар тил бириктирувидан, музокарачилар музокарасидан, сукут қилувчилар сукутидан, қўрқоқлар қўрқоқлигидан ўзининг пок эканини эълон қилди. Ҳизб Ҳалабда инсоният қирғин қилинаётганига ва харобалар остида қолиб кетаётганига ишора қилиб ўтди. Демак, ўша қирғин, вайрон қилиш, ёқиш жиноятларини содир этаётганлар учун, уларга шерик бўлаётганлар учун, уларни қўллаб-қувватлаётганлар учун, бу жиноятларга ҳисса қўшаётганлар учун ва бу борада музокара қилаётганлар ҳамда бу жиноятларга сукут қилиб Ҳалаб аҳлини ёрдамсиз қолдирганлар учун ҳеч қандай узр-баҳона қолмади. Шунингдек Ҳизб Женева тил бириктирувчиларини, уларнинг гумашталарини, фирибгарларини йўқ қилишга чақирди, музокарачиларнинг бу масала билан ўйнашаётганларини ва уларнинг ҳужжатларини қоралади, халқаро ваҳшийлашган ташкилоту, ҳайъатларни йўқ қилишга даъват қилди.

Ҳизб «Шом ва Ҳалабдаги аҳлимизга ёрдам бериш – шахс ёки жамоа бўлсин – барча мусулмонларга ва қўлида куч-қудрати бор, нусрат бера оладиган кишиларга фарз эканини, улардан ҳам кўпроқ, исломий оламдаги мусулмон армияларга фарзлигини, ҳаммасидан ҳам кўпроқ Иордания армиясига фарз эканини» қатъий таъкидлади. Ҳизб буларнинг ҳаммасига бундай дея мурожаат қилди: «Эй Иордания армияси, эй исломий оламдаги армияларимиз, Аллоҳ ҳаққи, кўриб турганингиздек, замон сиз ва Умматингиз томонга бурилиб, ишлар тизгинини ўз қўлингизга олиш пайти келди. Аҳлингиздан зулмни даф қилиб, ҳатто бутун юрт аҳли қирилиб кетса ҳам, ўз тахтларидан бошқа нарса ташвишлантирмайдиган анави хоин, тентак, қўрқоқ ва тил бириктирувчи ҳукмдорларингизни танобини тортиб қўядиган вақт келди. Ҳа, замон сизга боқиб, қаҳрамонлик, мардлик, куч-қудратли позицияни эгалламоғингиз вақти келди. Замон зарварақлари очилиб, унга худди аждодларингиз каби, мардлар ва эр кишилари рўйхатига қайд этилиш имкониятингиз турибди. Биз сиздан нусрат талаб қилмоқдамиз, чунки сиз биздансиз, Умматингиздансиз, биз ҳам сизданмиз, сизни энг баланд даражада қадрлаймиз, биламизки, орангизда ҳақиқий эр кишилари бор, қаҳрамонлик яратувчи қаҳрамонлар бор. Бас, Аллоҳ хайрингизни берсин, бу дунё куч-қудратию охират неъматига келинг! Қўрқманг, фақат Аллоҳдан қўрқинг ва Унинг учун холис амал қилинг! Қани Саъд, Амр, Холидлар, қани Абу Убайда, Шураҳбил, Муоз, Усомалар, Мўъта мардлари, ботирлари қаерда?! Сиз Шом юртидаги биродарларингизни кўриб турибсизку, улар қандай мустаҳкам турибдилар… Дунёнинг бутун тоғутлари ва уларнинг тил бириктирувлари қаршисида қурол-яроқсиз шундай сабот билан турдиларки, буни кўриб бутун дунёни жони узилди, эсидан оғиб қолди… Шунинг учун бутун дунё жон талвасасида уларнинг чор атрофидан ўт қўймоқда… Бироқ «Аллоҳ учун», «Аллоҳ учун», деб чиққан зотларни йўқ қилиш қаёқдан ҳам қўлларидан келсин! Бас, сиз армияларимиз, ерга ёпишиб олманг, чунки Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсалар унданда яхшироқ ва абадийдир:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مَا لَكُمْ إِذَا قِيلَ لَكُمُ انفِرُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ اثَّاقَلْتُمْ إِلَى الْأَرْضِ أَرَضِيتُم بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا مِنَ الْآخِرَةِ فَمَا مَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا فِي الْآخِرَةِ إِلَّا قَلِيلٌ

«Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга ёпишиб олдингиз?! Oхиратдан юз ўгириб, дунё ҳаётига рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?!»  [Тавба 38]

Эй Аллоҳнинг чавандозлари, отланинг, эй Аллоҳнинг қўшинлари, икки дунё азизлигига шошилинг, ўзингизни ва аҳлингизни ёрдамсиз қолдирманг, акс ҳолда, қўрқиб, қалтировчилардан бўлиб қоласиз. Чунки Умматингиз аёллари ва болалари сизга нидо қилмоқда, бечоралар кўзлари сизга мўлтирамоқда.

Эй биродарлар! Сиз бизнинг куч-қувватимизсиз, бу армиянгиз Умматники, унинг аҳлиникидир. Биз учун олдимизда Аллоҳдан кейин, сиздан бошқа ҳеч қандай танловимиз йўқ, сиз учун ҳам Умматингизга ёрдам беришдан бошқа ҳеч қандай танлов йўқ. Шу пайтгача Умматингизни ҳукмдорлар ёрдамсиз қолдиришди. Ёрдамсиз қолдирибгина қолмай, ҳатто очиқ унга душманлик қилишди, қўлларини биз мўминлар қонимизга булғашди, манфаатларини яҳудийлар манфаати билан бирлаштиришди.

Аллоҳим, сенинг олдингда юртларимиз ва фуқароларимизга зўравонлик қилаётган бу зараркунанда ҳукмдорлардан покмиз ҳамда юртларимизга қилинаётган жиноятларга сукут қилаётган кимсалар билан орамиз очиқдир.0hizb

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Иорданиядаги матбуот бўлими

Электрон почта: jordan_mo@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here