Ақл – ақиданинг асоси ва шаръий ҳукмларни тушуниш воситасидир

885
0

بســـــم الله الرحمن الرحيم

Ақл – ақиданинг асоси ва шаръий ҳукмларни тушуниш воситасидир

Аммо аллоҳнинг ҳукмларини ўзгартирувчи эмас (2)

Аслида уламолар илм фазилати сабабли Аллоҳдан энг қаттиқ қўрқувчи инсонлардир. Шунинг учун Шореъ илм излашга қатъий суратда тарғиб қилди. Пайғамбаримиз алайҳис солату вассалам шундай дедилар: «Бешикдан то лаҳадгача илм изланглар».

Ақлнинг ишлашида маълумот ҳам асосий шартларидан бири ва бу маълумотларнинг тўғрилиги ақлни тўғри хулоса чиқаришига олиб келади. Зеро маълумотлар тўғри бўлган сайин ва кўпроқ аниқ бўлган сайин раъй ҳам тўғриликка шунчалик яқин бўлиб боради. Шунинг учун муфаккир ёки даъватни кўтариб чиқувчи худди бинонинг тинч-саломат туриши учун бинодан олдин унинг пойдеворига аҳамият берган муҳандис(инженер архитектор)га ўхшаб раъйга эътибор қилишдан олдин, энг аввало далилга аҳамият беради. Агар бу раъйнинг далили бўлса, тўғрилигига хотиржам бўлади ва уни қаноат ҳосил қилиш билан ва иймондан келиб чиқиб одамларга, қалбдан қалбга таъсирли қилиб етказади. Агар раъй бошқаларнинг раъйи бўлса, унинг далили тўғрилигидан ва уни далил қилиб келтириш йўлининг тўғрилигидан келиб чиқиб, бу раъйнинг тўғрилиги устидан ҳукм чиқаради, натижада уни қабул қилишда ёки рад қилишда хотиржамлик ҳис қилади. Бу билан у, ўзини ғаразли раъйлардан ёки залолатга бошловчи ҳавои нафслардан мустаҳкам ҳимоя қилган бўлади.

Даъватни кўтариб чиқувчи одамларга фикрларни етказишдан кўзлаган мақсадини, яъни уларни ҳам шу фикрларни кўтариб юрадиган қилиб қўйиш мақсадини рўёбга чиқариши учун унга ўз раъйини, раъйининг тўғрилигини исботловчи далил билан мустаҳкамлаши вожиб. Чунки далилсиз қуруқдан қуруқ раъйнинг ўзини бериш кифоя қилмайди, балки бу раъйни эшитувчи уни тўғри далил билан тушуниб етиши ҳам албатта зарур бўлади. Шунинг учун даъватни кўтариб чиқувчи далил ёрдамида ҳужжати янада зиёда бўлиши мақсадида ва эшитувчисига таъсир қилиши учун далилларни излаши, уларни яхшилаб текшириб чиқиши ва уларни ёд олиб доим кўз ўнгида тутиши лозим. Чунки раъйни ўз далилига суянтирмасдан туриб тингловчи ўзи эшитаётган барча нарсани осонлик билан қабул қилавермайди, балки бундай раъй унда, то унинг ўзи эшитган нарсасининг тўғрилигига бўлган бирон далилга йўл топгунигача ёки унинг тўғрилигига бирон далилни топишидан олдин бундай раъйни унутиб юборгунгача ёки ўзини унутган қилиб кўрсатгунгача шак-шубҳаланиш ва ҳайрон бўлиш ўрни бўлиб қолаверади.

Фикрларни тингловчига етказишдаги далилнинг нечоғли аҳамиятга эга эканлиги эса, далилнинг инсон ҳис туйғуларидан, рағбатларидан, истак-майлларидан олисда туриб фақат ақлнинг ўзигагина йўлланган хитоб эканлигидан келиб чиқади. Демак у сўзловчи билан тингловчи ўртасида холис ажрим қилувчи ва бетараф ҳакамдир. Зеро инсон устидан ақл ҳукмронлигидан кўра кучлироқ бирон ҳукмронлик йўқ, ақл устидан эса фикр ҳукмронлигидан кучлироқ бўлган бирон ҳукмронлик йўқ, фикр эса фақат далил билангина ҳукмрокликка эга бўлади. Шундай қилиб одамларга фикрни далилсиз етказувчи киши худди жанг майдонидаги қуролсиз аскарга ўхшаб қолади.

Тўғри далил келтирилган пайтда тингловчи одам покиза, олий жаноб инсон бўлса, бундай далилга яхши муносабат билдирмасдан иложи йўқ. Тингловчи кибру ҳаво қилган кимса бўлса бундай далилга билдирмай, ичида яширин яхши муносабат билдиришдан ўзга чораси бўлмайди. Чунки инсон гарчи ташқи кўринишда тўғри далилга рад жавоби бера олса ҳам, лекин у тўғри фикр ёки тўғри раъй билан таъсирланмасдан қололмайди.

Шунинг учун агар тингловчи покиза инсон бўлса, далилни эшитган пайтида унинг юзида яхши муносабат билдирганлигининг ва чуқур қониқиш ҳосил қилганлигининг аломатларини кўрасиз ва сезасиз, айниқса далил жуда тўғри, тушуниш осон бўлса шундай бўлади. Демак даъватни кўтариб чиқувчи томонидан далилнинг келтирилиши унга қулоқ солаётган кишиларга ёки унинг даъватини ўқиётган кишиларга таъсир қилишнинг жиддий бошланиши, деб ҳисобланади.

Раъйнинг воқеликка мос келишлиги дейишдан мақсад ҳар қандай воқелик эмас. Чунки воқелик фасод воқелик бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳолда у унга мос келмайдиган янги фикрлар билан ўзгартиришга муҳтож бўлади. Масалан: “динни ҳаётдан ажратиш” деган асосий фикрни ўз воқеълигига солиб кўрилса, хозирги ҳаёт шундай асосда бўлгани билан у аҳмақона фикрлиги маълум. Ёки шахсий мулкчиликни бекор қилиш инсондаги мулкка эга бўлишни ҳоҳлашликни инкор қилишни кўзлайдиган раъйга суянадиган қонунчилик. У ботил раъйга суянган ботил қонунчиликдир. Чунки бу ботил раъй инсон воқелиги таянадиган мулкка эга бўлиш истак-ҳоҳишга, яъни бақо (яшаш учун кураш) ғаризаси кўринишларидан бир кўриниш ҳисобланмиш мулкка эга бўлиш истак-ҳоҳишига зид келади. Демак мақсад қилинган воқелик ҳиссиётлар тушадиган, натижада ақл идрок қиладиган воқеликдир. Бу худди саробни кўриб сув, деб ўйлайдиган ёки мамақалдироқ овозини эшитиб самолёт овози деб ўйлайдиган, лекин бу нарсаларнинг воқеликка қанчалик мос келиш-келмаслиги ҳақиқатини аниқлаган пайтда эса ана шу гумоннинг бутунлай тескарисини топадиган, натижада бундай раъйнинг устидан ботил, деган ҳукмни чиқарадиган кишига ўхшайди.

Шундан келиб чиқиб инсон, сигир, бут, санам, қуёш, ой каби махлуқотларга ибодат қилишни айтадиган раъйнинг қанчалик ботил ва залолат эканлигини яққол кўра оламиз. Чунки бундай раъй ана шу махлуқларнинг ожизлигида, ноқислигида ва муҳтожлигида аниқ кўзга ташланиб турган воқеликка ҳечам тўғри келмайди. Шунинг учун Саййидимиз Иброҳим алайҳиссалом бут-санамларга ибодат қилувчиларга, бундай санамларга ибодат қилиш уларнинг (яъни бут-санамларнинг) воқелигига мутлақо мос келмаслиги тўғрисида ҳужжатни барпо қилиб, аниқ исботлаб берган эди. Аллоҳ Таоло деди:

„(Уни келтиришгач): «худоларимизни сен шу (ҳолга) солдингми, эй Иброҳим?» – деб (сўрашди). Иброҳим айтди: «Йўқ, бу ишни уларнинг каттаси мана бу (ҳайкал) қилди. Бас (бутларингиздан) сўранглар, агар гапира оладиган бўлсалар (айтиб берсинлар)». Бас (мушриклар) ўзларига келиб, (бир-бирларига): «Сизлар ўзингиз золимларсиз», дедилар. Сўнгра эса яна бошлари айланиб: «Сен уларнинг гапирмасликларини яхши билардинг-ку?!» – дейишди. (Иброҳим) айтди: «Ахир Аллоҳни қўйиб, сизларга бирон фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсаларга сиғинасизларми?! Сизларга ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингизга ҳам суф-е! Ахир ақл юргизмайсизларми?!» Иброҳимнинг ҳақ таъна ва дашномларига бирон жавоб топа олмай қолган Намруд бошчилигидаги мушриклар дедилар: «Уни ёқиб юборинглар! Агар уддалай олсанглар (мана шу иш билан) ўз худоларингизга ёрдам қилинглар»“. [21:62-68]

Имом Ал-Қуртубий бу оятни ушбу сўзи билан тафсир қилган эди: Мушриклар Иброҳим алайҳиссаломнинг сўзини эшитганларидан кейин худди ҳужжатидан айрилган кимсалардек ҳамда рақибларининг бирон сўз сўзлай олмайдиган, бирон лаҳза ўзига эга бўлолмайдиган будга ибодат қилиш ҳақида ва ўз бошидан болтани олиб, қайтариб ирғитиб юбора олмайдиган санам қандай қилиб ибодат қилувчи кимсаларга фойда етказа олиши ва улардан зарар-зиённи дафъ қилиши мумкинлиги ҳақида келтирган ҳужжати нақадар тўғри эканлигини сезиб қолган кимсалардек бир-бирларига анграйиб қоладилар.

Демократиянинг асосини ҳам уни кўтариб юрувчиларни лол қолдирадиган далил билан аҳмақона фикр эканини исботлаш керак. Воқеликка мос келишни ҳосил қилиш учун ва раъйни раъйдек истинбот қилиш учун муайян масалага тааллуқли бўлган маълумотларни ҳосил қилиш зарур бўлади. Бу эса ўқиб-ўрганиш, баҳс-изланиш орқали бўлади. Бу нарсани воқелик фиқҳи (яъни воқеликни яхши билиш) деб аталади. Чунки маълумотлар фикр юритиш жараёнининг асосий сабабчи омилларидандир. Шунинг учун уларсиз яъни муълумотларсиз фикр юритиш жараёни ҳосил бўлмайди. Шундай экан, талаб қилинаётган нарса тўғри раъй бўлса бундай маълумотлар қанчалик зарур эканлигини ўзингиз бир фикр-мулоҳаза қилиб кўраверинг…!! Маълумотларнинг жуда муҳим эканлигини ва зарур эканлигини эътиборга олиб Аллоҳ бу маълумотларни саййидимиз Одам алайҳиссаломга ваҳий қилиб юборди. Аллоҳ Таоло деди:

„Ва У Зот Одамга барча нарсаларнинг исмларини ўргатди“.          [2:31]

Аллоҳ бу маълумотларни ақл вужудга келиши учун ва раъй-фикр ҳосил бўлиши учун зарур ва лозим бўлганлиги сабабли ваҳий қилиб юборди.

Шунингдек Аллоҳ тақвони илм натижасида келиб чиқадиган нарса қилиб қўйди. Аллоҳ Таоло деди:

„Аллоҳдан қўрқингиз! Ваҳоланки Аллоҳ сизларга (ҳақ-ҳидоят йўлини) билдирган-ку“.    [2:282]

Аллоҳ Таоло яна деди:

„Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларигина қўрқур“.   [35:28]

Аллоҳ Таоло яна деди:

وَأَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَاحْذَرُوا فَإِنْ تَوَلَّيْتُمْ فَاعْلَمُوا أَنَّمَا عَلَى رَسُولِنَا الْبَلَاغُ الْمُبِينُ

Аллоҳга итоат қилингиз, пайғамбарга буйинсунингиз ва эҳтиёт бўлингиз! Агар (итоатдан) бош тортсангиз, билингизки, пайғамбаримиз зиммасида фақат (бизнинг ҳукмларимизни) очиқ-равшан қилиб етказиш бор, холос. [5:92]

Ғариб.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here