Қирғизистон парламентининг ҳуқуқ-тартибот ва жиноятчиликка қарши кураш қўмитаси 16 март куни бўлиб ўтган йиғилишида Жиноят-ижроия кодексига ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади ва диний экстремизм ва терроризм айблови билан озодликдан маҳрум этилган маҳбусларни алоҳида сақланишига рухсат берган ва қонун лойиҳаси имзолаш учун мамлакат президентига жўнатилган эди.
Президент Алмазбек Атамбаев 18 апрел куни парламент томонидан юборилган мазкур қонун лойиҳасини имзолади. Эндиликда Қирғизистон қамоқхоналарида терроризм ва экстремизм айбловлари билан жазо муддатини ўтаётган мусулмонлар бошқа маҳбуслардан алоҳида сақланиши қонуний кўриниш олди.
Жазони ижро этиш бошқармаси матбуот хизматининг хабарига кўра, айни вақтда Қирғизистон қамоқхоналарида терроризм ва экстеремизмга алоқодаорликда айбланган 150 яқин одам жазо муддатини ўтамоқда.
Туркистон:
Қирғизистон ҳукумати Россия босими остида Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган курашини кучайтириб келмоқда. Россия ҳукумати Қирғиз элитасидан жамиятдан исломий кўриниш ва қадриятларни суриб чиқаришни талаб қилиб, бу йўлда ўзидан ўрнак олишга мажбур қилиб келаётган бўлсада, бу йўлда кенг кўламда кураш бошлаш учун Қирғизистон ҳукуматида моддий ва техник база етарли бўлмагани тўсиқ бўлаётган эди.
Бундан ташқари озодликдан маҳрум этилган “экстремист” ва “террорист”ларни жазони ижро этиш муассасаларидан ҳам ўз фаолиятини давом эттираётгани, аввал, ўғрилик, қароқчилик ва қотиллик қилиб қамалганларни қамоқхоналардан чинакам мусулмон бўлиб етишиб чиқаётгани ҳам ҳукумат ўзи режалаштирган лойиҳани амалга оширишига тўсқинлик қилиб келаётган эди.
Шу сабабли ҳам Жазони ижро этиш муассасаси ташаббуси билан экстремизм ва терроризм моддалари бўйича озодликдан маҳрум этилганларни қолган маҳбуслардан алоҳида сақлаш ташаббуси илгари сурилди ва уларни сақлаш учун Чуй вилояти Сокулук туманида жойлашган 19-сонли қамоқхона махсус жиҳозланадиган бўлди. Табиийки, ҳукумат мазкур қонун ижросини таъминлаш ва мусулмон маҳбуслар учун алоҳида қамоқхонани жиҳозлаш учун яна ўша мустамлакачи давлатлар садақасидан умидвор бўлади.
Бу давлатлар эса ҳукуматга қарз ва грантлар ажратиш эвазига Ислом ва мусулмонларга қарши курашни янада кучайтиришни талаб қилади. Еган оғиз уялар деганларидек, расмий ҳукумат уларнинг ишончини оқлаш ва янада кўпроқ хайр-садақа олиш илинжида мусулмонларга қарши курашини кучайтиради. Бу орқали эса ҳукумат ва мусулмонлар ўртасидаги мавжуд жарликни янада кенгайишига ва оддий халқни ўзига бўлган ишончини йўқолишига сабабчи бўлиб қолади.