بســـــم الله الرحمن الرحيم
Олимларнинг жим туриши куфрни рози қилмайди (4)
Агар олим-домлалар ўз ишини мукаммал адо қилишсалар, ҳамда ўзини мусулмонман деб билган ҳар бир инсон ўз Исломига амал қилсалар албатта Аллоҳ Таоло ёрдам беради, чунки Аллоҳ Таоло ёрдам беришига биз нотавонлик қилиб шубҳаланиб қолишимиз эҳтимоли борлиги учун таъкид билан бир неча ўринда ваъда бермоқда. Аллоҳ Таоло ваъдасида туради. Аллоҳ Таоло айтади:
إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الأَشْهَادُ
– „Албатта Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотлага дунё ҳаётида ҳам, гувоҳлар ҳозир бўлиб турадиган Кунда ҳам ёдам берурмиз“. [40:50]
Яна:
وَكَانَ حَقًّا عَلَيْنَا نَصْرُ الْمُؤْمِنِينَ
– „Иймон келтирган зотларни ғолиб қилиш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган“. [30:47]
Яна:
إِنَّ اللَّهَ يُدَافِعُ عَنِ الَّذِينَ آمَنُوا
– „Албатта Аллоҳ иймон келтирган зотларни ҳимоя қилур“, [22:38]
Албатта, Аллоҳ Субҳанаҳу Ўзига ёрдам қилган кишиларга Ўзи ҳам ёрдам беришини умумий тарзда аниқ ваъда қилди. Аллоҳ Таоло шундай деди:
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ
وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُمْ مِنْ بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا يَعْبُدُونَنِي لاَ يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا
– „Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарлардан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар“. [24:55]
Бир фикрлаб кўрайлига, қадимда арабларнинг ҳаётида қандай ўзгариш рўй бердики, улар ўз юртларидан чиқиб, Исломга қилич билан бўсунишларидан олдин, қалбларни Ислом ҳақиқати билан очувчи музаффар фотиҳларга айланиб қолдилар?! Бу арабларнинг йўлини тўсишдан сон-саноқсиз кофирларни ожиз қолдирган нарса нима?! Ахир улар яқиндагина туз билан ҳид таратувчи хушбўй дарахтнинг фарқига бормас эди-ку?! Қўй ва молларга подачилик қилиб юрган ҳамда форслар ва румликлар моҳирона эгаллаган жанговарлик санъатидан бехабар бўлган чўпонларнинг айнан мана шу форс ва румликлар устидан музаффарона ғалаба қозонишига нима сабаб бўлди?! Бут-санамларга ибодат қилувчиларни золим подишоҳларни таҳтларидан ағдариб, уларнинг поёндозларини зотдор отларнинг туёқлари билан топтаб, ҳатто Қайсарни ўлдириб, ундан кейин бошқа Қайсар чиқмайдиган даражада жиҳод қиладиган шахсларга айлантирган нарса нима?!
Кисро ҳам ўлди ва ундан кейин бошқа Кисро туғилмади. Улар жуда қисқа вақт оралиғида кўплаб юртлардан ўтдилар, ҳатто Ислом дунё майдонида кенг тарқалди ва осмон узра тавҳид калимаси баралла янгради. Бутпарастларнинг бут-санамлар парчаланди, мажусийларнинг гулҳанлари ўчди. Қофияли гапиришдан бошқа нарсани билмайдиган бу каби қолоқ, ялқов одамларни ўзгартириб юборган, кечагина Каъбани бузиб, арабларни Ҳабашистонга юзлантириш ниятида Маккага келган Абраҳа Ҳабашийдан қўрқиб, орқасига қарамай қочган бу одамларни Нажжоший олдида ҳақ сўзни баралла айтадиганларга айлантириб қўйган нарса нима?!
Нақфурнинг мактубида шундай дейди: «Румликлар подшохи Нақфурдан араблар подшохи Ҳорунга, аммо баъд. Мендан аввал бўлган қиролича сени (шахматдаги) пиёда ўрнингдан руҳ мақомига кўтариб қўйган экан ва сен асло ҳақли бўлмаган молларидан сенга ўтказиб қўйган экан. Бу иш аёлларнинг заифлиги ва аҳмоқлигидандир. Агар ушбу хатимни ўқиган бўлсанг, менга қироличанинг мол-давлатларини қайтариб бер, акс ҳолда ўртамизда қилич бўлади». Рошид хатни ўқигач, ғазабдан ўрнидан туриб кетди ва хатнинг орқасига шундай жавоб ёзди: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мўминларнинг амири Ҳорун ар-Рошиддан, румликларнинг ити Нақфурга. Эй кофир ўғли, хатингни албатта ўқидим, хатга жавоб эса сен қулоғинг билан эшитадиган эмас, балки кўзларинг билан гувоҳи бўладиган иш (яъни фатҳ) бўлади». Ҳорун ар-Рошид ўша куниёқ юриш қилди ва Хереклсгача етиб бориб, уни фатҳ қилди, шаҳарнинг ўлжаларини олиб, ўзини вайрон этди. Шунда Нақфур Ҳорунга ҳар йили хирож тўлаб туришлигини илтимос қилган эди, Ҳорун қабул қилди.
Ибн Касирнинг: «Бидоя ва ниҳоя» китобида шундай ёзилади: «Рубъий ибн Омирни Саъд Қодисия томонга, форсларнинг амири ва лашкарбошиси Рустамга элчи қилиб юборади. У кириб борганида унинг ўтирадиган жойини тилла ипдан тикилган болишлар, гиламлар, ёқутли суянчиқлар, қимматбаҳо марваридлар безаган эди, бошида тож, устида қимматбаҳо кийимлар бўлиб, тилла сўрида ўтирган эди. Рубъий дағал кўйлак, қилич, қалқон ва паст отида кириб бориб, гиламнинг четига боргандагина отидан тушди ва уни ёстиқлардан бирига боғлаб, устида қуроллари, бошида дубулғаси билан олдинга юрди. Ундан қуролларини ечиб қўйиш талаб қилинганида, «Мен бу ерга ўзим келмадим, балки сизлар чақиртирганингиз учун келдим, хоҳласанглар мени шу ҳолимга қўйиб беринглар, бўлмаса қайтиб кетаман», деди. Шунда Рустам ўтказиб юборишни буюрди. Рубъий гилам устида найзасини ҳасса қилиб юриб борди ва кўп жойни йиртиб юборди. Ундан нима учун келганини сўрашганда, у: «Аллоҳ Таоло инсонларни бандага ибодат қилишдан бандаларнинг парвардигорига ибодат қилишга, дунё торликларидан кенгликларига ва динларнинг зулмидан Исломнинг адолатига чиқаришга бизни танлаб олиб, бандаларни ўз динига даъват қилишимиз учун бизни элчи қилиб юборди. Ким уни қабул қилса, биз улардан қабул қиламиз, ким бош тортса, Аллоҳнинг ваъдасига етгунимизга қадар уларга қарши абадий жанг қиламиз», деди. Улар: «Аллоҳнинг ваъдаси нима?» деганларида, у: «Бош тортганларга қарши жанг қилишда ўлганларга жаннат, қолганларга ғалаба», деди. Рустам: «Гапингизни эшитдим, биз уни кўриб чиққунимизча бироз муддат бериб кутиб турасизларми?», деди. У: «Ҳа, берамиз, бир кун яхшими, ё икки кунми?» деди. У: «Йўқ, доноларимиз ва қавм раислари билан мактублар орқали хабарлашгунимизча», деди. У: «Расулуллоҳ (с.а.в) душман билан учрашганда уч кундан ортиқ муҳлат беришни одат қилманглар, ўзингни ва уларнинг ишини кўриб чиқиб, муддат тугагач уч нарсадан бирини танла, деганлар», деди. У: «Сен улуғларнинг улуғимисан?» деганда, «Йўқ, лекин мусулмонлар бир тана каби энг пасти ҳам энг юқорисини ҳимоя қилаверади», деди. Рустам қавмининг раислари билан йиғилиб: «Ҳеч қачон бу кишининг сўзидан кўра қатъийроқ ва азизроқ сўзни эшитганмисизлар?» деди. Улар: «Унинг бирор гапига моил бўлиб, ўз динингдан бу итнинг динига ўтиб кетишингдан худо асрасин. Кийимини кўрмадингми?» дейишди. У: «Сизларга ўлим бўлсин, кийимига қараманглар, фикрига, сўзига ва хулқига қаранглар. Араблар кийим ва ноз-неъматларини арзимас нарса хисоблайдилар ва қадр қимматни эъзозлайдилар», деди. Олдинги мусулмонлар инсоният олдидаги рисолатлари ва вазифаларини қандай тушуниб етганларини кўрдингми?! Улар шу нарсани яхши англаганликлари учун ҳам душманлари аскар ва қурол жиҳатидан кўп бўлса ҳам улардан қўрқдилар. Румнинг каттаси Ҳирақлга мусулмонларнинг ҳужуми ҳақидаги хабар келганда Шом аҳлига: «Сизларга ўлим бўлсин, улар янги дин аҳли-ку, ҳеч ким уларнинг олдига туша олмайди, мени айтганимни қилиб улар айтган сулҳга – Шомни ярим хирожига ва Рум сизларга қолишига рози бўлинглар. Агар бош тортсангиз Шомни сизлардан олиб қўйиб, сизларга Рум тоғларининг оз қисмини қолдирадилар», деган эди.
Ҳа, эй биродар, шу каби ўнлаб саволлар менга тинчлик бермайди. Бу одамларни қисқа вақт ичида халқларга йўлбошчи бўлиб қолишларига сабаб бўлган бу сиру синоат ҳақида баҳс юритмоқчиман. Бу иш эса бизлардан, айниқса даъватчилардан бироз шошмай чуқур ўйлаб, фикр юритишни талаб қилади. Чунки бу сир ўша даврда ҳам, ҳозир ҳам Ислом ва мусулмонларнинг душманларини лол қолдириб келмоқда. Аввалда ҳам, хозирда ҳам Ислом душманлари бу саволларга жавоб топишга ҳар қанча уринмасин, ҳамон унга тўлиқ жавоб топа олмай бошлари гаранг. Аллоҳ Таоло айтади:
وَشَهِدَ شَاهِدٌ مِنْ أَهْلِهَا
– „Улуғларидан бири гувоҳлик берди“. [12:26]
Америкалик Стоддар «Ислом дунёси ҳозирги кунда» номли китобида шундай дейди: «Исломнинг вужудга келиши ҳақидаги хабар кишини лол қолдиради, чунки инсоният тарихида Исломнинг барпо бўлиши каби ҳолат қайта юз бермади. Ислом жоҳил, нодон ва тубан бир қавмнинг ичида, ҳеч қандай обрў-эътиборга эга бўлмаган бир юртда юзага келди. Бироқ Ислом вужудга келгандан кейин бир неча ўн йил ўтмасданоқ, у ер юзининг ярмига тарқалиб, кучли мудофаага эга бўлган империяларни парчалаб, кенг атрофга тарқалди, қадимги динларни йўқ қилиб ташлади. Халқлар ва миллатларнинг онгини, сўнгра уларнинг ҳолатларини ўзгартириб юборди ва мустаҳкам пойдевор устига янги оламни – Ислом оламини барпо этди. Биз ҳар гал Исломни, унинг таълимотини, унинг ривожланиш сирини чуқур ўрганганимиз сари ҳайратимиз ортади, қалбимиз қўрқувга тушади, ҳасрат-надоматимиз зиёдалашади».
Тарихчи Габен «Римнинг парчаланиши ва қулаши» китобида шундай дейди: «Ягона куч-қудрат ва ягона муваффақият билан араблар Август – Рим императорининг ворислари устига бостириб келди ва Эрон устига бутунлай ёпирилди. Бу ўзаро рақобатли давлатлар бир вақтнинг ўзида душман ўлжасига айланиб, на курашишга ва на ўзларини мудофаа қилишга қудратлари етмай қолди. Умарнинг халифалигининг ўнинчи йили араблар 36 мингта шахар ва қалъаларни ўз ҳукмронлиги остига бўйсундирдилар ҳамда кофирларнинг 4 мингта черков ва ибодатхоналарини бузиб ташладилар, мусулмонларнинг ибодат қилишлари учун 14 мингта масжид қурдилар. Муҳаммаднинг Макка ҳижратига бир аср бўлганида, унинг халифаларининг ҳукмронлиги Ҳиндистондан то Атлантика океанигача етди ва Ислом байроғи Эрон, Сурия, Миср, Африка ва Испания каби узоқ юртлар ва давлатлар узра ҳилпирай бошлади. Исломнинг бу қадар тезлик билан кенг тарқалиши ҳатто душманларни ҳам эсанкиратиб қўйганини кўряпсанми?»
Юқоридаги барча саволларга жавобан айтиш мумкинки, бу қадар ҳайрат ва даҳшатга солувчи ҳамда жамиятни таг томиридан ўзгартириб юборган бу инқилобнинг амалга ошиши учун аввало инсонлар онгини ич-ичидан ўзгартириш зарур бўлади. Шунда улар рисолат ва дин эгаларига айланадилар ва гўёки қайта туғилгандек бўладилар. Аллоҳ Таоло айтади:
إِنَّ اللَّهَ لاَ يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ
– „Аниқки, то бирон қавм ўз аҳволларини ўзгартирмагунча Аллоҳ уларнинг ҳолатини ҳаргиз ўзгартирмас“. [13:11]
Эй, имом–домлалар!
Айтингчи, Исломни куфр хоҳлагандек қилиб, “анъанавий ислом”га ўзгартириш билан дунё-охират ҳорлиги керакми ёки неча йиллардан бери Исломдан бехабар раҳбарлар зулмидан эзилган халқимизга ҳақни баён қилиб, Ислом асосида тубдан ўзгариш, Аллоҳ Таоло рози бўладиган ҳаётни бошлаш билан икки дунё саодтига эришишми? (давоми бор).
Ғариб.