Қирғизистон парламенти матбуот хизматининг хабар қилишича, парламентидаги кўпчилик коалицияси бир овоздан Сооронбай Жээнбеков номзодини мамлакат бош вазирлиги лавозими учун кўрсатди.
“Ҳукуматдаги коалиция таркибидаги парламент фракцияси Қирғизистон Социал-демократлар партияси (ҚСДП) вакили Сооронбай Жээнбеков номзодини мамлакатнинг янги бош вазирлигига тақдим этиш вариантини кўриб чиқди. Якунда бу номзод маъқулланди”,- дейилади хабарда.
Айни вақтда Жээнбеков Қирғизистон президенти аппарати раҳбари ўринбосари сифатида ишламоқда. У парламент спикери Асилбек Жээнбековнинг туғишган укаси бўлиб, парламент ва президент бу номзодни тасдиқласа, қонунчиликка кўра спикер ўз лавозимини тарк этиши талаб этилади.
Туркистон:
Қирғиз элитаси тоборо заифлашиб бораяпти.
Қирғизистон элитаси коррупциялашиб бориши билан, давлат арбоблари сиёсатдан четлаб боришаяпти. Улар мамлакат тақдири билан деярли қизиқмай қўйишаяпти. Давлат арбобларининг асосий сифатлари, улар қаерда ва қай ҳолатда бўлмасин – яъни ҳукуматдаги сиёсатчими ёки оддий ишчими фарқи йўқ – мамлакат манфаатларидан ўзларини жавобгар деб билган ва шу масулиятни амалда кўтара олиш қувватига эга бўлган шахслар ҳисобланади.
Сиёсий майдонда худди Россиядаги каби, ҳукумат вакилларидан иборат капиталистлар пайдо бўлишиб, улар салтанатдан ўз манфаатларини ҳимоя қилишда ва кўпайтиришда восита сифатида фойдаланишаяпти. Россияда буларни “аллигархлар” деб аташади. У мамлакатда Путиннинг ўзи “аллигархлар” армиясининг етакчиси ҳисобланади.
Қирғиз ҳокимиятини эса, халқаро сиёсий ҳаракатлар бошқариб боришаяпти. Қирғиз сиёсатчилари, гўё мамлакат бошқарувини автопилотга қўйиб қўйгандек, ҳеч бири қирғизистоннинг келажаги ёки ҳеч бўлмаганда иқтисодий ривожланиши ҳақида ўйламай қўйишди. Улар мамлакатдан мумкин қадар ўз манфаатларини рўёбга чиқариб олиш механизми сифатида фойдаланиш йўлларини излашаяпти. Ҳукуматдагилар ҳам, мухолифотдагилар ҳам бирдек.
Пулдорлар сиёсатчига айланишиб, иш мутахасислари четда қолиб кетишаяпти. Юқоридаги Сооронбай Жиянбековни ҳукумат раҳбари бўлиши учун таклиф қилиниши, фикримизнинг ёрқин далили бўла олади. Бу одам қирғизистон сиёсий элитаси ичида таъсир қувватига эга эмас. Демак бу одам, укаси парламен спикери Асилбек Жиянбеков томонидан илгари сурилган номзот.
У Ўш области губернатори бўлиб турган вақтида, ўзини итоаткор ва сиёсий эрксиз етакчи сифатида кўрсатган эди. Энди Қирғизистон ҳукумат раҳбарлигига шундай сиёсатчи керак бўлиб қолипти! Бу каби сиёсатчилар мамлакатни уйғониш томон етаклаш ёки ўзгариш ва мустақиллик сари йўналтириш ҳақида ҳатто фикрлай ҳам олишмайди. Бу Қирғизистон ҳокимиятининг тубанлашиб бораётганидан ва ташқи қувватларга суяниш ва боғланиб бориш даражаларининг юксалиб бораётганидан дарак беради.