Бишкекда диний вазиятни тадқиқ қилиш Маркази очилади

758
0

 Янги ташкил этилаётган Марказ хабарига кўра, Бишкек шаҳрида 12 апрел куни диний вазиятни тадқиқ қилиш Марказининг расмий очилиши бўлиб ўтади.

Хабар қилинишича, Марказ фаолияти дин соҳасида илмий тадқиқот олиб бориш, таълим ва мониторинг ишлари билан боғлиқ бўлиб, натижалари диний асосдаги можароларни огоҳлантириш ва ўз вақтида олдини олиш мақсадида давлат ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идораларига тавсия ва таклфлар ишлаб чиқиш учун жўнатилади.

 Бундан ташқари, Марказ халқаро ва диний ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилиб, мамлакатдаги диний вазиятни ўрганиш, барқарорлаштириш ва уйғунлаштириш учун эксперт ва фуқаролик жамияти вакилларини жалб қилади.

 Туркистон: 

Бишкек Ғарб мустамлакачилари томонидан аста-секин босиб олиняпти.

 Америка Қирғизистонда рангли инқилоб ясаш учун янги стратегия ишлаб чиқди. Янги стратегия,  Россиянинг шу кундаги заиф ҳолатидан фойдаланиб Қирғизистонни сақофий мустамлака қилиб олишга қаттиқ эътибор беришга асосланади. Бундан ташқари, Қирғиз ҳукумат аппаратларининг иш олиб бориш механизмини ўзгартириб, ўзига мос ва қулай механизмлар билан алмаштириб олишдан иборат. Шулардан энг кўзга ташланадигани юқоридаги каби диний ҳолат ва унга таъсир ўтказиш учун маслаҳат марказларини кўпайтириш ва уларнинг мамлакат тузилмаларига таъсир қувватини кучайтириш ишлари.

 Сўнгги вақтларда Россия ўзининг ички муаммоларидан бўшай олмаётгани сабабли нуфузи остидаги мамлакатларга нисбатан геосиёсий муносабатларига тобора беэътибор бўлиб боряпти. Бу ҳолат АҚШ учун кулай вазият бўлиб, инқилобни тинч ва жанжалларсиз амалга ошириб олишни кўзлаяпти. Россия Қирғизистон учун Украинага кўрсатган қаршиликни кўрсатмаслиги мумкин. Чунки кўриб турганимиздек, Россия Украинани қўл остидан чиқариб юборибгина қолмай, жуда ёмон позицияда қолди ва шармандали мағлубиятга учради. Бундан ташқари Россия 2016 йилда кучли иқтисодий инқироз арафасида турипти. Яна бунга қўшимча сифатида Россия ички ва ташқи оламий сиёсий институтларидан деярли маҳрум бўлди. Путин режимининг диктатураси эса ўта заиф фикрий қувватга эга.

 АҚШда эса, “Брукинг институти” каби оламдаги энг кучли сиёсий ва стратегик маслаҳат кенгашлари вазифасида иш олиб бораётган бир қатор институтлар мавжуд. Улар Қирғизистонда ҳам, бошқа минтақалардаги вазиятларни ҳам АҚШнинг манфаатига бўйнсундириб бериш мақсадида тинмай хизмат қўрсатиб келишяпти.

 Шулардан бири юқоридаги каби маслаҳат марказларини ташкил этиш бўлиб, улар бизнинг мамлакатимизда диний вазиятни ўз манфаатларига муносиб томонга йўналтириб олишмоқчи. АҚШ ўз манфаатига кўра, Қирғизистон мусулмонларини бир неча бўлакларга бўлиб юбормоқчи. У “мўътадил ислом” номи остида бир тоифа мусулмонларни марказлаштириб, уларнинг қўллари билан Ислом ва мусулмонларга ва исломий урф ва қадриятларга қарши кураш олиб бориш механизмини Қирғизистонда ҳам шакллантирмоқчи.

 Бундан ташқари, вазиятга қараб исломий жангари гуруҳлар шаклланиши учун ҳам шароит ва имкониятлар пайдо қилиши мумкин. Афғонистон, Ироқ, Сурия… каби юртларнинг деярли барчасида бу каби ҳолатларга гувоҳ бўлиб турибмиз. АҚШ аввал бу юртларда исломий номланган бирор қувватни пайдо қилиб, уларнинг кучи билан бу юртдаги ўзига ноқулай қувватларни қувиб чиқариб олади. Сўнг бу исломий гуруҳларни йўқотиш учун бутун дунёни оёққа турғазиб, оламий коалициялар тузади.

 Қирғизистон мусулмонларини огоҳлантириб қўймоқчимиз!!!

 Куфрнинг найранглари кўп. Уларнинг баъзилари аввалида биз учун манфаатлидек кўринади. Баъзан улар бизларнинг исломий манфаатларимизни ҳам жамиятимизда шакллантиришга ёрдам беришаётгандек кўринишади. Исломий таълим муассасалар қуриб беришади ёки исломий урфларимизни қайта шакллантириб, “ЮНЕСКО” сингари ташкилотлар орқали қўллай бошлашади. Лекин бу арзимас ҳаракатлари билан ўзларига мусулмонларнинг бир тоифасини мойил қилиб олиб, уларнинг иштироки ва бевосита ҳаракатлари билан қолган мусулмонларга қарши куфр армиясини тузиб олмоқчи бўлишади.

 Адашиб кетмаслигимиз ва иймонимиздан ажраб қолмаслигимиз учун бир асосий қоидага маҳкам ёпишиб олишимиз ҳамда Аллоҳ Таолонинг:

“Яҳудий ва насронийлар то уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сизлардан рози бўлишмайди” [Бақара 120]

деган оятига қаттиқ ишониб, ҳар қандай ҳолатда ҳам куфр томонда туриб қолишдан эҳтиёт бўлишимиз керак.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here