ОЛИМЛАРНИНГ ЖИМ ТУРИШИ КУФРНИ РОЗИ ҚИЛМАЙДИ

601
0

بســـــم الله الرحمن الرحيم

 ОЛИМЛАРНИНГ ЖИМ ТУРИШИ КУФРНИ РОЗИ ҚИЛМАЙДИ (3)

Мўминларни битта жасад каби, ҳаёт учун ҳар бир аъзоларнинг жуда ҳам зарур ва бир бирларини мустаҳкамловчи, бир бирларига кўмак берувчи ҳолга олиб келадиган нарса – Ислом бўлиб, уни ўргатиш олимларнинг, имом-домлаларнинг зиммасига тушади. Тасаввур қилинг, касаллар қаровсиз қолиб кетса, кундан кунга кўпаётган бўлса, врач-докторлар, медикларни айбдор қиламиз. Жиноятчи-ўғрилар кўпайиб, тинчлик йўқолаётган бўлса, авариялар кўпайса, албатта орган ходимларини қоралаймиз, шундайми? Пораҳўрлик авж олса раҳбарият сабаб бўлади. Мусулмонлар ўз Исломини билишмасачи? Аллоҳ Таоло ҳаром қилиб, оғир жазолар белгилаган, кофирлар бизга юқтирган балолардан; аёллар авратларини очиб кўчаларда юриши, ҳатто мактабларда йигитлар орасида қизлар авратларини очиб, 4-5 соат бирга дарс олишларининг ҳукми нима? “15 ёшдан йигит-қизлар аломатлари зоҳир бўлмаса ҳам шаръий ҳукмлар олдида жавобгар”- деган мужтаҳидлар айтаётган гапни қандай тушунишимиз керак? Судҳўрлик қилишлар, ароқ ичиш, зино қилиш ёки баччабозлик каби одатий бўлиб қолаётган ишларнинг ҳукми нима? буларни ривожлантираётган исловатхоналарни, ароқ ичадиган жойларни, қуморхоналарнинг кўпайишини қандай тушунса бўлади? бундан ким жавобгар? Ўзимиз билиб олган киши бўлиб, бошқаларни устидан кулишимиз тўғрими? Ёки уларга душманлардек муомила қилишимиз яхшими? Бизларни шу аҳволга олиб келганлар атеистлар эмасми? Ўз Исломини ўрганишларига, унга қайтишларига бутун оламни йўқдан бор қилган Яратувчимиз Аллоҳ Таолонинг ўзи яратган инсонларнинг ишига аралашиши мумкин эмас деган аҳмақона эътиқод эгалари қаршиликлар қилиб келмоқда-ку? Омма халқ билмаса уларда нима айб?…

Куфрнинг Исломга қарши олиб борган ишлари, ўзларидаги алкогализм, фоҳишабозлик, ҳамжинсларнинг жинсий муносабатлари каби балоларини бизларга юқтиришиб, ўзларига қарам қилишларида қаттиқ иш олиб боришлари, ҳамда исломий ҳаракатлар, яъни куфр балоларини тўхтатиб, ўз Исломимизга оммани қайтариш учун иш олиб борувчи, уларнинг чангалидан озод қилишдаги холис ниятликларнинг даъватларига барҳам бериб, йўқ қилиш мақсадида таъқиб остига олиб, қувғин қилишлари, қамоққа ташлашлари ва азоблашлари ушбу даъватчиларни ҳеч заифлаштира олмади, уларнинг қатъиятларини сўндиролмади, аксинча, бу қувғин ва қийноқлар уларга Аллоҳнинг ҳақ устида сабот-мустаҳкамлик билан туришга даъват қилувчи оятларини эслатиб турибди ва Аллоҳнинг амрини очиқ-ошкор юзага чиқариб, ҳақ сўзни золимлар юзига тик боқиб ҳайқирган ҳолда шаҳид бўлган ёки азобланган мард, баҳодир инсонларга Аллоҳ қандай ажр-мукофотларни тайёрлаб қўйганлигини баён қилувчи Росулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳадисларини эслатиб турибди ва бундай таъқиб ва қамоққа ташлашлар, қувғин қилишлари фақат Аллоҳга яқин бўлишларини яна ҳам зиёда қилмоқда, ҳамда Аллоҳнинг шариатига маҳкам ёпишишларини янада кучайтирган Пайғамбар(а.с)ларнинг, cаҳобаларнинг ва тобеъинларнинг тутган мавқеларини ва ҳолатларини эслатиб турибди.

الَّذِينَ قَالَ لَهُمُ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُوا لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَانًا وَقَالُوا حَسْبُنَا اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ

„Ундай зотларга айрим кимсалар: «Одамлар сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган; қўрқингиз!» – деганларида бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди ва «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи кифоя. У Зот энг яхши ишончли вакилдир!» – дедилар“.  [3:173]

Бундай ҳолларда мўминлик сифатини ўзларида кўрсатиши учун улар аввалдаги амалларини яна ҳам зиёдароқ қилишмоқдалар. Чунки мусулмоннинг қалб кўзини Мавла Азза ва Жалланинг:

لاَ تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ

– „Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз“,   [39:53]

деган сўзи мунаввар қилиб туради. Энди агар ана шу севинчли ваъдага – тўғри йўлдаги Халифаликни қайта тиклаш учун ҳаракат қилаётган, ўз динини юксакликдан янада юксакликка кўтараётган, меҳнат-машаққатлар олдида заифлашмаётган, фитналар қаршисида юзтубан қуламаётган, куфр ҳужумлари, хийла-найранглари тўғри йўлларидан тойдира олмаётган, қамоққа ташлашлар ва азоблашлар тўғри йўлдаги, яъни Росулуллоҳ (с.а.в)нинг йўлларида юриб боришдан буриб юбора олмаётган холис ниятли, покиза бир сиёсий уюшманинг мавжуд эканлигини ҳам қўшадиган бўлсак, буларнинг барчаси Халифалик вақти яқинлашиб келиб қолганлигини, балки алла қачон унинг замони етиб келганлигини ва анави кимсаларнинг ҳужумлари барбод бўлиб, тожу-тахтлари эса йўқ бўлиб кетишини, макру-ҳийлаларидан эса ном-нишон ҳам қолмаслигини аниқ кўрсатиб турибди.

وَاللَّهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لاَ يَعْلَمُونَ

„Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир (яъни Уни Ўзи хоҳлаган ишни қилишдан ҳеч ким ман қила олмайди), лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар“.  [12:21]

Чунки, холис мўминларнинг Аллоҳ Таолога ва унинг ваъдаларига иймонлари комил, барқарор. Улар ўзлари бошлаган бу ишни ҳақиқатини жуда яхши биладилар. Аввалда пайғамбар(а.с)лар ҳам худди шу йўлдан юриб ўтишдилар ва жудда қаттиқ машаққатларга дучор бўлишган. Лекин Пайғамбар ва эличилар ва шунингдек уларга эргашган кишилар даъватни ёйиш ва шариатни етказишдан тўхтаб қолмадилар. Балки улар ўзлари билан қавмлари орасида Аллоҳ ишни ҳал қилмагунча рўбарў келган озорларга сабр қилдилар, уларнинг бирортаси ҳам азобланиб масхаралангандан кейин даъватни ташлаб қўймадилар. Уммат, халқ ва қавмлар ўз ақида, фикр ва аҳкомларини ҳимоя қилишлари Аллоҳнинг бандалари ичидаги қонуни бўлганидек, элчилар, пайғамбарлар ва уларга эргашганлар ўзлари билан қавмлари орасидаги ишни Аллоҳ ҳал қилмагунча ва Аллоҳнинг нусрати келгунича азобларга сабр қилишлари Аллоҳнинг қонунидир. Аллоҳ Таолонинг:

وَلَقَدْ كُذِّبَتْ رُسُلٌ مِنْ قَبْلِكَ فَصَبَرُوا عَلَى مَا كُذِّبُوا وَأُوذُوا حَتَّى أَتَاهُمْ نَصْرُنَا وَلاَ مُبَدِّلَ لِكَلِمَاتِ اللَّهِ وَلَقَدْ جَاءَكَ مِنْ نَبَإِ الْمُرْسَلِينَ

 «Маҳлумки, сиздан аввалги пайғамбарлар ҳам ёлғончи қилинганлар. Бас, то уларга Бизнинг ёрдамимиз келгунича ёлғончи қилинганлари ва озорланганларига сабр қилганлар. Аллоҳнинг (Пайғамбаримни Узим қўллайман) деган сўзларини ўзгартира олгувчи бирор кимса йўқдир». [6:34]

 «Зухруф» сурасидаги:

وَكَمْ أَرْسَلْنَا مِنْ نَبِيٍّ فِي الأَوَّلِينَ{وَمَا يَأْتِيهِمْ مِنْ نَبِيٍّ إِلاَّ كَانُوا بِهِ يَسْتَهْزِئُون

 «Биз аввалгиларга ҳам қанча пайғамбар юборганмиз. Улар ҳам ўзларига келган ҳар бир пайғамбарни масхара қилиб кулган эдилар». [43:6-7]

Оятлари ушбуга яққол далилдир. Азоб ва балоларга сабр қилиш Пайғамбарлар ва уларга эргашганлардаги ўзгармас, қонун бўлиб, уларнинг бирортаси ҳам қавмлари томонидан бўлаётган азобларга рўбарў келган вақтларида даъватни ташлаб, қавмларининг талаб-хоҳишига “лаббай” деб жавоб берган эмас, уларни хоҳшига қараб Аллоҳ Таолонинг амонатига хиёнат қилмаганлар. Чунки агар шундай қилганларида бу Аллоҳнинг қонунини бузиш ва Унинг сўзларини ўзгартириш бўлур эди. Бу синовлар олим-домлаларимизга, даъватчиларга келаётган янгилик эмас.

 Сийрат китобларида айтилишича, мушриклардан бири Расулуллоҳ (с.а.в)га шундай деган: «Дарҳақиқат, сен қавмингга буюк нарса келтирдинг, бу билан уларнинг жамоатларини бўлиб юбординг, орзу-умидларини пучга чиқардинг, илоҳлари ва динларини айбладинг, олдин ўтган ота-боболарини кофирга чиқардинг. Энди мени эшит, сенга бир қанча ишларни таклиф қиламан, шоядки улардан бирини қабул қилсанг». Расулуллоҳ (с.а.в): «Гапир, эй Абул Валид, эшитаман» дедилар. У деди: «Эй акамнинг ўғли, агар сен олиб келган нарсанг билан мол-дунёга эришишни хоҳласанг, биз сенга мол-дунё тўплаб берайликки, сен ичимиздаги энг бойимиз бўлгин. Агар сен шараф ва улуғликни хоҳласанг, улуғимиз бўлгин, ҳатто сенсиз бирор иш қилмаймиз. Агар сен подшоҳликни хоҳласанг, сени ўзимизга подшоҳ қилиб олайлик…». Расулуллоҳ (с.а.в) бу ҳимматли таклифларни эшитдилар ва унинг барчасини бир сўз билан рад этдилар, чунки бу таклифлар Аллоҳ Таолонинг ризоси-жаннатидан юз ўгириш эвазига эди.

Росулуллоҳ(с.а.в)га ва асҳобларига тарихда кофирлар томонидан қанчалар азоб-уқубатлар бўлгани, ўз юртларидан қувғин қилинганлари маълум ва машҳурдир. Имом Бухорий Ҳаббоб ибн Арат разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. У киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига келдим, Каъбанинг соясида чакмонларини ёстиқ қилиб ёнбошлаб ётган эканлар, мушриклардан ниҳоятда қаттиқ зулм кўраётган вақтларимиз эди. Шунда: “Эй Аллоҳнинг Расули, бизларга Аллоҳдан нусрат талаб қилиб дуо қилмайсизми?” – деб сўрадим. Шунда юзлари Ғазаб туфайли қизариб, ёнбошлаб ётган зот ўтириб олдилар-да, дедилар: “Сизлардан олдингилар темир тароқлар билан, суякларидан ташқари гўштлари ва томирлари таралиб юборилганда ҳам динларидан қайтмас эдилар. Аллоҳ ушбу дин ишини албатта тамомига етказади, Санъо деган шаҳардан Ҳазрамавт деган шаҳарга отлиқ одам бемалол сафар қила оладиган бўлиб қолади, фақатгина Аллоҳдан ва қўйлари бўлса, бўридан қўрқади холос, бошқа ҳеч нарсадан кўрқмайди, шунақа тинчлик бўлади. Лекин сизлар шошқалоқ қавмсизлар”.

Даъват деган ибора ўз ичига олаётган қисқача маъно: одамлар ўрганиб қолган ширк ақидаларга, ҳато фикр ва бузуқликларга зарба бериб, уларнинг ўрнига Аллоҳ Таолонинг рисолатини, яъни Қуръон ва ҳадисни тушунарлик қилиб баён қилиш бўлиб, ҳеч қандай ҳолатда тўҳтаб қолишига узр йўқ. Аммо ўзгартириб юбориш эса энг ёмон хиёнатдир. Шунингдек азоб ва озорларга рўбарў чиқиб уларга сабр қилиш ва Аллоҳдан ёрдамни кутишдир. Бу даъват эвазига қандай мукофот борлигини, бу озорларга, меҳнат-машаққатларга Роббим қандай яхшиликларни таёрлаб қўйганлигини яхши биламиз. Энди шу мукофотга эришиш учун ўз тўлови, бадали бор. Биз арзимас нарса учун интилаётганимиз йўқ, албатта. Тўлов ҳам шунга яраша бўлади. Кимки даъватни етказса худди мана шу асосда етказсин ва ўз нафсини даъватнинг ҳар қандай хатарларига тайёрласин, даъватчи қачонки бирорта босқични босиб ўтса, мен азобдан қутулиб қолдим дейиши ёки ғалаба йўлнинг аввалида келади деб ўйлаши яхши эмас. Чунки куфр, Исломнинг келишини ўзи учун бало, йўқ бўлиш деб билади ва шундай бўлгач, улар қаршиликнинг охирги нуқтасигача қилишлари табиий. Аллоҳ Таоло айтади:

وَقُلْ جَاءَ الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقًا

Айтинг: «Ҳақиқат (яъни, Ислом) келди ва ботил (яъни, куфр) ўчиб-йўқолди. Чунки ботил йўқолгувчи нарсадир». [17:81]

Даъват қилиш инсон қиладиган ишларнинг энг шарафлиси бўлиб, бутун яхшиликлар ва чиройли даражаларнинг манбаидир. Шунинг учун кимки даъват қилишни хоҳласа арзимас ҳаракат ва тинчу-омонликни орзу ҳам қилмасин. Даъват қилиш бу – таҳдидлар келиб, тайёқлар бошига тушганда; даъват – вақтни ўтказиш ва билимни кўз-кўзлаш учун бир овунчоқ деган гумонлар билан орқага қараб чекиниши эмас, балки ўз ҳатоларини тўғрилашга эътибор қаратиши вожиб. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинадики: «Расулуллоҳ (с.а.в) айтадилар: «солиҳларга жуда шафқатсизлик қиладилар, мўъмин одамга қачон у хато қилса ва ўзига лойиқ даражадан тушиб кетсагина мусибат етиши мумкин».

Абу ҳурайра ривоят қиладики: Расул (с.а.в) айтдиларки: «Кишининг Аллоҳ олдида бир мартабаси бўлади, киши унга қилган амали билан ета олмайди, Аллоҳ у кишини ёмон кўрган нарсаси билан балолайдики ўша сабабли киши мартабага етади». Расул (с.а.в) айтадики: «Мўъминларнинг эркагию аёлига доимо бало тушиб туради, яъни уларнинг ўзларига, болаларига ва молига тушади, Аллоҳга йўлиққан вақтда эса уларнинг гуноҳи бўлмайди».

Демак, ўз халқимизга имом бўлган дунё ҳаётидаги каби ҳақиқий ҳаётдаги мартабамизга эришиш учун вазифаларимизни қаттиқроқ бажаришимиз, Аллоҳга бўлган итоатини кўчайтиришимиз ва тўғри йўлдан оғмаслигимиз керак, бундан ташқари “олим” ёки “даъватчи” ҳар хил бўлмағур сабаб ва баҳоналар билан ўзини оқламасин, зиммасига юклатилаётган жавобгарликдан қочмасин. Чунки Қиёмат кунидаги тарози бу баҳоналар билан оғир бўлиб қолмайди, балки аксинча енгиллашади ва худди мана шу сабаб ва баҳоналар ҳақиқат олдини тўсиб қўядиган гуноҳдир.

Исломимизга амал қилишда саҳоба(р.а)лар каби бир биримиз билан мусобақа қилайлик. Мусулмонларнинг пешволари бўлган, ҳаёт даврларида жаннат ҳушхабари берилган саҳобаи-киромлардан бири Абу Бакр(р.а)га Умар(р.а) ўзини мусобақадош деб белгилаб, ҳар бир соҳада; муҳтожларга ёрдам беришда, нафл ибодатлар қилишда, Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун мол-дунёсини сарифлашда беллашгани машҳур. Бизга ана ўшалар ўрнак бўлади. Улар бу ҳаётда ғолиб бўлган, Аллоҳ Таоло билан бўлган савдони тўғри тушунган мўминлардир. Аллоҳ Таоло “бадали”ни тўлаган мўминга жаннатни ваъда қилмоқда, тижоратга таклиф қилмоқда, жаннатни сотаман демоқда:

إِنَّ اللَّهَ اشْتَرَى مِنْ الْمُؤْمِنِينَ أَنفُسَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ بِأَنَّ لَهُمْ الْجَنَّةَ

“Албатта, Аллоҳ мўминларнинг жонларини ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди”. [9:111].

Айтингчи, демократлар нималарни ваъда қилмоқда? Сизга улар билан бирга дўзаҳга равона бўлиш  керакми ёки сизга Аллоҳнинг ризоси, жаннати керакми?! Унда ҳаққини адо қилинг! (давоми бор).

Ғариб.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here