8 апрел куни Тошкент шаҳрида Қозоғистон республикаси раислигида ШҲТ аксилтеррор тузилмаси кенгашининг навбатдаги 28-йиғилиши бўлиб ўтди.
Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. Унда Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этдилар. Йиғилишда ШҲТга аъзо давлатларнинг терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашишнинг 2013-2015 йилларга мўлжалланган дастури доирасидаги ҳамкорлиги якуни муҳокама қилинди. Якуний ҳужжат тасдиқланди.
Хитой республикаси ҳудудида ўтказилган интернетда террорчиликка қарши кураш борасида ўтказилган “Сямынь-2015” ҳамкорликдаги штаб машғулотига юқори баҳо берилди. Ташкилотга аъзо давлатлар аҳолиси ўртасида радикал ғоялар, худшудлар воситасида амалга ошириладиган террорчилик ҳолатларини олдини олишга қартилган ишларни такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди.
ШҲТ давлатларининг мутасадди ташкилотлари ҳамкорлигида “Бирлик-2016” номли чегара операциясини ўтказишга қарор қилинди.
2016 йилнинг сўнгги чорагида ташкилотга аъзо ва кузатувчи давлатлар вакиллари иштирокида халқаро террорчилик ва экстремизмга қарши ҳамкорлик масаласида илмий анжуман ўтказиш режалаштирилди.