Бироз аввал АҚШга қарата “Эй Америка! Биз билан биргамисан ёки террористлар биланми?”, дея мурожаат қилган Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон Туркия билан АҚШ ўртасидаги муносабатлар тарихда бўлгани каби ҳозирги пайтда ҳам мустаҳкам эканлигини таъкидлади. Президент бу сўзларини “St. Regis” меҳмонхонасида ташкил қилинган йиғилишда айтиб ўтди.
“Ўтмишда бўлгани каби, бугун ҳам АҚШ ва Туркия ўртасидаги муносабатлар жойида. Ҳамкорлигимизни муштарак манфаатлар ва ўзаро манфаатлар асосида ривожлантириш учун бор кучимизни сарфлаяпмиз ва шундай қилишда давом этамиз. Ўзаро зиддиятли масалаларни ҳал қилишда ҳам АҚШ-Туркия иттифоқининг муқобили йўқлиги аниқдир. Бу ерда асосий масала шуки, хоҳ стратегик даражада бўлсин, хоҳ тактик даражада бўлсин, ҳамкорликни ҳақиқий маънода самарали амалга оширишдир”, деди Туркия Президенти.
Туркияга яқин минтақаларда катта ҳалокат ва инсоний фожиа юзага келганлиги ва Туркия тинчлик учун қўлидан келганча ҳаракат қилаётганига ишора қилиб ўтган Эрдуғон, “бу борада АҚШ ёнимизда бўлишини хоҳлаймиз”, дея қўшимча қилди.
Айни пайтда ядровий хавфсизлик саммитига иштирок этиш учун АҚШга борган Эрдуғон CNNга берган интервюсида Ғарб давлатлари террорризмга қарши курашда Туркияни ёлғиз ташлаб қўйганлигини даъво қилди.
“Бу давлатларни терроризмга қарши курашда муштарак позиция эгаллашга чақириб келамиз. Ғарб давлатлари бизни ёлғиз ташлаб қўйишди. Разведка маълумотларини алмашиш борасида кутганларимиз ҳеч қачон амалга ошмади”, деди Эрдуғон CNNга берган интервюсида.
Туркистон:
АҚШ охирги вақтда Россияни ҳам ўз қўл остига олиб, унинг баъзи манфаатларини инобатга ола бошлади. Россияни хурсанд қилиши учун Европа ва Туркиядаги бир қатор қўпорув амалиётларини уюштирмоқда ёки қўпорув амалиётларини амалга ошириб олиши учун имкониятлар яратиб бермоқда. Оқибатида юзлаган инсонлар қурбон бўлиб бораяпти. Бу Американи Россияга, Сурия масаласида кўрсатган хизматлари учун туҳфалари бўлди десак бўлади.
АҚШнинг бу ҳаракатлари Туркияни хавотирга сола бораяпти. АҚШнинг Россия билан бу ҳамкорлиги қаергача бориши мумкин. Унга яна қанча беъгуноҳ қонлар тўкиши учун имкон берилади. Албатта Эрдуғонни бу муаммо қизиқтирмай қўймайди.
Лекин қўпорув амалиётлари ҳали якунига етгани йўқ. Путин учун ўзининг адовати бор бир қатор ташқи душманларидан қасос олиб бўлгач, асосий муаммоси бўлган Россия халқи устига қўпорув ишларини бошлайди. Бу Путиннинг АҚШдан ўз хизматлари учун сўраган асосий хизмат ҳаққи ҳисобланади. Бу иш худди 1990 йилларга ўхшаган суратда амалга оширилишига таёргарлик бораяпти. АҚШ Путиннинг бу қалбаки қўпорув амалиётларига ҳам имкон бериши мумкун экани кутилаяпти.
Юқорида Эрдагон, ўзини АҚШга таклиф қилаётиб, Россияни ва у қуроллантириб бораётган курд миллатини қўлловга олишни тўхтатишини сўраяпти. Шунинг билан у ўзини АҚШ учун манфаатлироқ хизматчи қилиб кўрсатишга ҳаракат қилади. АҚШ эса, ўз мақсадига эришиб бораяпти. У Россияни агрессияссор қилиб кўрсатиб Европа, Туркия ва Яқин Шарқ мамлакатларини қўрқитиб олмоқчи эди.