Ақсида митинг бўлиб ўтди

527
0

Бугун Қирғизистоннинг Ақси районида митинг бўлиб ўтди. Қизиғи, Ўзбек ҳарбийларини, босиб олишган ўрталаридаги талашлик ердан қувиб чиқариш мақсадида йиғилган бу митингчилар Путиндан муаммоларини ечиб беришини илтимос қилиб, унга мурожатнома ёзишди

Туркистон:

Ташиев бошчилик қилган бу митингнинг мақсади тушунарсизроқ бўлиб тугатилди. Улар худди амалдаги ҳукумат сингари Россиядан мадад сўрашаяпти. Ваҳолангки шу куни Атамбаев ҳам Москвада Ўзбекистоннинг ҳарбий босқинига қарши,  ХХКТнинг навбатдан ташқари йиғинини чақиртириб ўтирган эди. Яъни ҳар иккови ҳам Россиядан мадад сўраётиб, митингда Атамбаев кетсин деган ҳайқириқлар жаранглаб ўтди. Булар, ҳозирги ҳукумат кўра олмаётган бошқа бирор чора тадбир таклиф қилишмади. Ҳар икковлари ҳам Россиядан мадад сўрашаяпти.

Қирғизистонда мухолиф кучлар ҳам бир неча бўлакларга бўлиниб бораяпти. АҚШ параст қувватлар: булар Қирғизистонда Грузия сингари рангли инқилоб тарафдорларидир. Улар мафкуравий ҳаракат бўлмасалар ҳам, Ғарб дунёқараши асосидаги яшаш тарзини олиб келиш тарафдорларидир. Буларнинг ҳаракатлари Россия манфаатларига мутлоқ тескари бўлиб, ҳокимиятни деярли тубдан бошқарув системасини ўзгартириш тарафдордир. Улар ҳокимиятни қўлга киритишса, Қирғизистонни Ғарбга тобеъ қилиб, у билан бир йўналишда юрадиган мамлакатга айлантиришга урунишади. Бу албатта Украина сценарийсини ҳам такрорлаб қолиши мумкин.

Россияпараст қувватлар: бу мухолиф кучлар юқоридагилардан мутлақ фарқ қилади. Улар мавжуд системани деярли умуман ўзгартириш тарафдорлари эмас. Бу гуруҳ илгариги Акаевни ва Бакиевни қувиб юборишиб, ўрнини эгаллаб келишаётган ўзгармас элитанинг вакилларидир. Улар мавжуд креслолардаги расмийларни бошқа расмийлар билан алмаштириб олишмоқчи бўлишади. Иш олиб бориш системалари деярли ўзгармайди. Улар инқилобчилар эмас, балки уларни етакчиликни алмаштириш мақсадида иш олиб бораётган қувват, десак тўғрироқ бўлади. Устимиздаги мавжуд ҳокимиятни ҳам, ундан аввалгиларини ҳам худди шу тоифадаги ясама инқилобчилар дейиш мумкин.  

Абдураззок.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here