Исроил Туркияга ташаккур билдирди

663
0

Охирги марта Туркиянинг Истамбул шаҳрида портлаш юз бериши ортидан  Исроил ташки ишлар вазирлигининг бош котиби Доре Голд Истамбулга келди. Портлаш оқибатида уч исроиллик ҳалок бўлган ва 11 нафари жароҳат олган эди. Голд Исроил тарафидан ҳужумга учраган Мовий Мармара ҳодисасидан кейин Туркияга келган биринчи Исроил расмийсидир.

АҚШга қилган сафарини ярмида тўхтатиб Истамбулга келган Доре Голд Туркия ташқи ишлар вазири Фаридун Синирлиўғли билан учрашди. Исроил расмийси Туркия масъулларининг Исроил билан ҳамкорликни давом эттираётгани учун ташаккур билдирди. Ўзаро учрашув чоғида террорга қарши курашда икки давлатнинг умумий позицияси бир хил эканлигига урғу берилди.

Айни пайтда Исроилга тобе дипломатик манбалар Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғлининг Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳуга йўллаган таъзия мактубидан яҳуд ҳукумати ўта мамнун эканлигини қайд этди. Довудўғли портлашда ҳалок бўлган Исроилликлар учун Исроил бош вазирига таъзия мактуби юборган эди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон ҳам Туркиядаги яҳудийлар хохомбошиси Исак Ҳалева ва Туркиядаги яҳудийлар жамоасининг раҳбари Исҳоқ Иброҳимзодага қўнғироқ қилиб, ўз таъзиясини билдирди.  Исроилга тобе дипломатик манбаларнинг таъкидлашича, бундай ҳодисалардан сўнг ҳам давом этган ҳамкорлик икки тараф ўртасидаги ишонч туйғусини кучайтиради.

“Биз бу ҳодиса изидан Турк расмийлари билан тузган ҳамкорлигимизда уларнинг яхши ниятда эканликларини кўрдик. Бундан албтта ўзаро алоқаларимизни юқори даражага кўтариш учун фойдаланишимиз мумкин”, дейди Исроил манбалари.

Аммо Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти бундай ҳодисалардан қутулишнинг ягона йўли АҚШ, Британия, Франция, Россия ва Исроил каби террорчи давлатлар билан алоқани узиш билан амалга ошишини тинмай такрорлаб келмоқда. Унинг таъкидлашича, бу давлатларнинг сохта дўстликларига асло ишонмаслик лозим. Уларнинг элчихоналари дарҳол ёпилиб, ўзлари юртдан қувиб чиқарилиши керак. Ҳокимлар АҚШ ва Ғарб давлатларига эмас, балки Аллоҳга яқинлашишга интилишлари ва демократияга эмас, балки шариатга қучоқ очмоқлари лозим. Акс ҳолда бундай портлашлар ва қонларнинг оқиши тўхтамайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here