Тунис ҳукумати: террорчи ташкилотларга қарши янги хавфсизлик режаси қабул қилиш лозим

0
559

Кеча Тунис бош вазири Ҳабиб Эссид хавфсизлик ва назоратни мувофиқлаштирувчи бўлимнинг махсус йиғинини ўтказди. Маълумки бу бўлим у раислик қиладиган ҳукумат бўлимидир. Йиғин Туниснинг Жануби Шарқий вилояти Ибн Қардонда содир этилган террористик амалиёт ортидан хавфсизлик вазиятини муҳокама қилиш учун ўтказилди. Эссид терроризмга барҳам бериш ва айни офатга қарши туриш учун барча кучларни бирлаштиришга чақирди.

Мудофаа вазири, ички ишлар вазири, адлия вазири, ҳарбий ва хавфсизлик раҳбарларию доиралари қатнашган бу йиғинда Эссид кўрилган чора-тадбирларни ижро этиш борасида эришилган ютуққа эътибор қаратди. Зеро, бу чора-тадбирлар хавфсизлик ишида янгича ёндашувни фаоллаштириш учун тасдиқланганди. Йиғинда Террорчиларни ҳаракатга келишидан олдин таъқиб қилишга ҳамда жиноятчилик амалиётларини амалга оширишларига йўл қўймай, илдизларини қуритиб йўқ қилишга чақирилди.

Йиғинда Сайд ўз вазирлиги томонидан чиқарилган баёнотга мувофиқ, қўшни Ливияда юз бериши мумкин бўлган эҳтимолли ўзгаришларга шай туришни, юрт тинчлиги ва миллий хавфсизликка раҳна солиши мумкин бўлган ҳар қандай ишга тўла ҳушёр бўлиб боришни таъкидлади. Ўз навбатида, Ибн Қардон минтақа аҳолисининг ҳарбий ва хавфсизлик хизматлари билан қилган ҳамкорликларини юксак баҳолади ҳамда ҳамкорликлари террористик жамоани ўз вақтида фош этиб, эҳтимолли террористик амалиётларни содир этмасларидан олдин уларни йўқ қилиш имкониятини берганини таъкидлади.

Ички ишлар масаласида ҳукумат раҳбари ижтимоий норозилик намойишлари бўлаётган таранг бир вазиятда, сиёсий ва ижтимоий доиралар саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлигини, бу билан миллий бирдамлик таянчлари мустаҳкамланиб, мавжуд хавф-хатарларга қарши курашиш учун ички фронтлар очилиши лозимлигини таъкидлади. (Шарқул Авсат газетаси).

Роя газетаси шарҳи:

Тунисда хавфсизлик вазияти ёмонлашиши билан, одамлар эътиборини режим томонидан етаётган зулмга ва ҳокимиятга ин қуриб олган коррупцияга қаратишмоқда ҳамда ҳукумат сиёсатига қарши норозилик намойишларини ўтказишга киришишмоқда. Бирор иш рўй бергудек бўлса хавфсизлик масаласи одамларнинг ишларига эътибор беришнинг энг бошида туради дея кўрсатиб қўйиш учун ҳукумат бу ишдан фойдаланмоқда… Террористик амалиёт деган ишларга келсак, воқеа-ҳодисаларни кузатиб борувчи кишига сир эмаски, булар кўп ҳолларда режимнинг жосуслик хизмати тарафидан уюштирилади. Бундай қасддан уюштиришлар фақат Тунисдагина эмас, балки Ироқ, Миср, Ливия каби бошқа юртларимизда ҳам қўлланади. Чунки исломий юртларда одамлар елкасига миниб олган зўравон ҳукмдорлар жиноятчилардир. Уларнинг ҳаммаси ўз сиёсатларини одамларни терроризм деган нарса билан қўрқитиш орқали олиб боришмоқда. Бу эса нафақат халқларни қашшоқлаштириш ва хорлаш сиёсати, балки Ислом ва мусулмонлар душманлари кўрсатмаларини ижро этиш ҳамдир.

Роя газетасининг 2016 йил 9 март чоршанба кунги 68-сонидан

NO COMMENTS