Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарадаги вазият юзасидан изоҳ берди

842
0

 Наврўз байрамига тайёргарлик кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон республикаси миллий хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари томонидан давлат чегарасини, хусусан, Қирғизистон билан чегарани қўриқлашни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар кўрилган. Бу ҳақида Ўзбекистон республикаси миллий хавфсизлик хизмати давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси вакилига таяниб, “Подробно” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

 Унинг сўзларига кўра, чегарани қўриқлашга бронетехника воситалари ҳам жалб қилинган. Аммо “ушбу барча ҳарбий техника воситалари мамлакат ҳудудида жойлашган, давлат чегарасини қўриқлаш белгиланмаган чегараларга кирмаслик бўйича иккитомонлама шартномаларга биноан амалга оширилмоқда”.

 Шу билан бирга, 2016 йилнинг 18 март куни таъмирлаш-тиклаш ишлари сабабли “Маданият-автойўл” халқаро пункти бир томонлама тартибда ёпилган ва бу ҳақида Қирғизистон тарафи тегишли каналлар орқали ўз вақтида хабардор қилинган.
Ўзбекистон республикаси миллий хавфсизлик хизмати давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси қирғизистонлик ҳамкасбларини ҳақиқатдан йироқ ахборотларни тарқатишдан тийилишга чақирди.

 18 март куни Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигига мамлакатдаги Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси К.Рашидов чақирилган.

 Бу ҳақида Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилади. Учрашувда Қирғизистон ТИВ вакили Б.Сидиков Ўзбекистон элчисига Қирғизистон республикаси Жалолобод вилояти Олабуқа туманидаги Кербен йўли 20-километрида ўзбек ҳарбийлари томонидан ўрнатилган иккита блок постни олиб ташлаш ҳақидаги нотани топширган.

 ТИВ вакили ушбу вазият чегара ҳудудда жойлашган аҳоли ўртасида келишмовчиликка сабаб бўлиши мумкинлигини айтиб ўтган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here