Сурия мухолафати: де Мистура бизга босим ўтказмоқда

646
0

Сурия мухолафати ҳозирда янги партияларни навбатдаги Женева музокараларида иштирок этишга чақириш орқали мухолафатга «босим ўтказишга уринишлар» бўлаётганини қатъан қоралади ҳамда ўтиш даври ҳайъати ҳақида гапириш ўрнига, Сурия янги ҳукумати ҳақида сўзлар бўлаётганини қаттиқ танқид қилди.

Суриянинг собиқ маданият вазири, ҳозирда музокаралар олий ҳайъати мутбуот воизи Риёз Наъсон Аға шанба куни «Ҳадас» каналига интервью берди. Интервью чоғида БМТнинг Суриядаги вакили Стефан де Мистуранинг янги партияларни Женева музокараларида иштирок этишга чақириш билан мухолафатга босим ўтказмоқчи бўлаётганини таъкидлади.

Унинг изоҳлашича, де Мистуранинг бундай қадами ортида – музокараларда иштирок этишга тайёр бошқа партиялар ҳам бор, деган маъно ётади.

Риёз Наъсон Аға де Мистуранинг биз Женевада сайловларни муҳокама қиламиз, деган сўзларидан ҳайрон қолганини билдирар экан, унинг бундай таклифлари музокараларни барбод қилишини ва мухолафатнинг Женевага бормасликка ундаши мумкинлигини таъкидлади. Бу босқичда сайловлар эмас, ўтиш даври ҳайъати ҳақида мубоҳаса қилиш муҳимроқ эканини қаттиқ урғулади. (Арабийя нет).

Роя газетаси шарҳи:

Мухолафат делегациясининг босимга учраши биринчиси эмас. Шунингдек, Сурия музокаралари олий ҳайъати, дея номланган ҳайъат аъзолари ҳам биринчи марта шундай баёнот билан чиқмаяпти. Улар ўз баёнотларида босимга учраётганини, қуролли гуруҳларга таҳдид қилинаётганини, жумладан, Жон Керри уларни музокараларга боришга ва Америка лойиҳаларига итоат қилишга мажбур қилганини айтиб келади. Бироқ, шунга қарамай, бу ҳайъат Америка шартларини қабул қилишда давом этмоқда. Америка босимлари ҳақидаги гапларини эса гўё – биз музокараларда қаттиқ босимлар остида қатнашишга мажбур бўляпмиз, дея Шом аҳлини алдамоқда. Агар бу ҳайъат аъзолари ростгўй бўлиб, Шом аҳлига нисбатан ва улар берган қурбонликлар олдида холис турганларида эди, ҳайъатни тарқатиб юборишган ва музокаралардан қутулишган бўлардилар. Лекин қаёқда ҳам бундай қилишсин, ахир, улар Америка ва унга тобе давлатларнинг қўғирчоқларику?!

Роя газетасининг 2016 йил 9 март чоршанба кунги 68-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here