Бу йил БМТ 8 март халқаро хотин қизлар кунида уюштирган асосий мавзусини «тенглик сари олға», деб атади. Айни мавзуда БМТга аъзо давлатларни ўз жамиятларида гендер тенглик (икки жинс ўртасидаги тенглик)ни мустаҳкамлаш йўлида фаол амалий қадамлар ташлашга чақирди. Шунингдек, айни мавзу «олам 2030 йилга қадар: гендер тенглиги сари олға» номли халқаро кампаниянинг давоми ҳисобланиб, бу кампания айни давлатларнинг гендер тенглик сиёсатига қайта риоя қилишлари мақсадида бошланган эди.
Дарҳақиқат, гендер тенглик мафкураси Ғарбнинг илмоний тузумлари остида аёллар бошдан кечираётган зулмнинг маҳсулидир ва хотин-қизлар ҳуқуқи учун кураш оловига мой сифатида хизмат қилган ҳам шу мафкурадир. Шунингдек, бу мафкура хотин-қизлар эркаклар билан тенг ҳуқуққа ва тенг вазифага эришишлари билан уларнинг ҳурмат-иззатлари таъминланади ва турмуш шароитлари яхшиланади, деган ёлғон ваъдалар орқали ўнлаб йиллар мобайнида аёлларни омадсиз курашлар оловига тиқиб келди. Бироқ бир аср давомида Ғарбда ҳам, дунёнинг бошқа ўлкаларида ҳам гендер тенгликни рўёбга чиқариш йўлида қатор курашлар бўлишига қарамай ҳамда бу мафкура Ғарбу Шарқдаги кўпгина давлатларда бир неча халқаро битимлар ва миллий дастурларда таъкидланганига қарамай, хотин-қизлар ҳуқуқи масаласида ҳеч нарса ўзгармади. Яъни бутун дунё даражасида аёллар зўравонлик, эксплуатация, қашшоқлик, саводсизлик, нотўғри таълим тизими, қониқарсиз соғлиқни сақлаш, зулм, қирғин… каби муаммолардан ҳамон азият чекмоқдалар ва бу муаммолар йиртқич диктатор режимлар остида бўлмоқда.
Мисол учун, халқаро ва миллий қонунларда муқаддаслаштирилиётган шу гендер тенглик мафкураси аёлларни ҳимоя қилишда омадсизликка юз тутди: бугун дунёда ҳар уч аёлнинг биттаси зўравонлик қурбони бўлмоқда, Америкада бир кунда уч нафар аёл ўзларининг ҳозирги ёки собиқ шериклари қўлида ҳалок бўлмоқда, Европада ҳар ўн аёлдан биттаси жинсий зўравонлик қурбони бўлмоқда… Бунга ўхшаш мафкура қонхўр Башар қўлида қирғин қилинган юз минглаган муслимани ҳамда мустамлакачи Ғарбнинг Ироқ ва Афғонистондаги урушларида минглаган муслимани сақлаб қололмайди. Бу мафкура айни урушлар оқибатида қочқинга айланган миллионлаб аёлларни етарли ва муносиб бошпана билан таъминлаёлмади, ноумидликдан ва қочқинликдан денгизга тушиб, ғарқ бўлаётган аёлларни қутқариб қололмади, Марказий Африка, Мьянма каби юртлардаги аёлларни сўйилишдан сақлаб қололмади… Фаластиндаги қизларни яҳудийлар ўқларидан мудофаа қилолмади, Ўрта Осиё ва Хитойдаги репрессив режимларнинг шаръий либосларни мажбуран ечириш, ҳомиладан стирилловчи операциялар қилдиришга мажбурлаш, аборт қилдириш… каби ишлардан муслима аёлларни ҳимоя қилолмади.
Булардан ташқари, ўзгариш йўлидаги стратегия дейилаётган гендер тенглик мафкураси бугун дунёда етарли озиқ-овқат, тоза сув, соғлиқни сақлаш ва таълим каби эҳтиёжлардан маҳрум бўлиб турган 700 миллион аёлга ёки мактабга бориш имконига эга бўлолмаган 85 миллион қизчага бирор соғлом ечим беролгани йўқ.
Бу мафкура айни муаммоларни ҳал қилиш у ёқда турсин, ҳатто уларнинг ҳажмини қисқартиришга ҳам муваффақ бўлолмади, чунки бу мафкуранинг оддий аёлнинг ҳаётига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бунинг сабаби эса, айни мафкурада эркак билан аёл ўртасини тенглаштиришга тарғиб қилиш билан хотин-қизлар ҳаётини яхшилаш мумкин, деган эътиқод мавжуд. Албатта, бу аҳмоқона, ожизона, хато эътиқоддир. Бу эътиқод аёллар муаммолари остидаги яширин реал сабаблардан бутунлай ғафлатда қолиб, муаммоларга жинсий навга таяниш билан хато шаклда ечим бермоқда. Аслида, эса бу муаммолар капиталистик, либераллик, миллийлик каби ғайриилоҳий бузуқ тузумлар, фикрлар ва принципларни қабул қилиш оқибатида пайдо бўлган, дея эътиқод қилмоқ лозим эди.
Капиталистик тузум остида аёлларни қандай қилиб ҳурмат-иззат билан таъминлаш мумкин, ахир, бу тузум аёлларни даромад топиш учун бир товар, деган тушунчани ман қилмайди, бу тушунчадаги кимсаларни жазоламайди, бу тушунчани йўқ қилмайди, аёлларнинг либералистик эркинликлар шиори ва ниқоби остида жинсий ҳирсни қондирувчи матога айланиб қолишларига рухсат беради!? Капиталистик тузум остида аёлларни қандай қилиб иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мумкин. Ахир, бу тузум камбағаллар ҳисобига бойларнинг тарафини олаётган, либерал эркин бозор сиёсатини татбиқ қилаётган, давлат иқтисодиётини бўғзидан олиб, уни улкан қарзлар ботқоғига ботираётган бўлса ҳамда ушбу қарзлар халқни етарли хизматлар билан таъминлашдан уни ожиз қилиб қўяётган бўлса!? Умуман, терроризм, деган ниқоб билан сиёсий мухолафатни овозини ўчираётган бундай тузум даврида қандай қилиб аёллар учун бирор сиёсий имконият топилиши мумкин?!
Ҳақиқат шуки, исломий юртлардаги аёллар, ўз ҳаётларида ҳақиқий ўзгаришга эга бўлиш учун туб ўзгаришга муҳтождирлар. Бу эса Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тузумини барпо этмоқни талаб қилади. Чунки бундай тузум аёлларни ҳимоя қилиш ва ҳурматларини сақлашни ўз бошқарувининг асосий устуни қилиб олган. Бу тузум етакчилиги аёллар ҳақ-ҳуқуқларига посбонлик қилиб, унда шундай соғлом иқтисод низоми мавжудки, у ҳар бир фуқаронинг асосий эҳтиёжларини қондиришни кафолатлашга қодир низомдир. Унинг соясида фуқаролар соғлом таълим олиш ва ўхшаши йўқ соғлиқни сақлаш каби имкониятларга эга бўладилар ва булар ҳеч қандай баҳсга ўрин қолдирмайдиган тарзда исботланган. Шунинг учун биз аёллар ҳаётида ҳақиқий туб ўзгаришни кўришни чиндан орзу қилаётган ҳар бир инсонни ушбу рошид Халифаликни тезроқ барпо этилишини қўллаб-қувватлашга ҳамда гендер тенглиги, дея аталган ёлғонни рад этишга давъат қиламиз.
Д. Насрин Навоз
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими аёллар қисми
телефон-факс: 00961 1 30 75 94
уяли телефон: 00961 71 72 40 43
электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info