Tуркистон:
Юқоридаги учрашув, ҳар икки мамлакатнинг иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун салмоқли ҳисса қўша олмайди. Евро Осиё иттифоқи ўзининг ўта ночор ва манфаатсиз ташкилот эканини кўрсатиб бўлди. Путин бу ташкилотни реформа қила олмайди. Атамбаев Путинга Назарбаев устидан шикоят қилиб, Қозоғистондан транзит бўлиб ўтиб бораётган юкларга енгиллик бермаётгани ва фито-санитария лобороториясини қурол қилиб олиб, Қирғизистоннинг озиқ овқат махсулотларини Россиянинг ва Қозоғистонни бозорларига деярли ўтказмаётганидан нолиши мумкин. Лекин Путин бу соҳаларда ҳозир Атамбаев учун ҳеч қандай ёрдам бера олмайди.
Путин Қирғизистон учун фақат бир соҳада ёрдам беришини таклиф қилиши мумкин. Яъни Қирғиз режимини ҳокимиятда ушлаб қолиш учун ифлос услублардан фойдаланишда ҳамкорлик қилишга чақиради.
Улар модомийки иқтисодий кризисни олдини олиш имконияти йўқ экан, демак мамлакатнинг бу танг аҳволидан фойдаланиб қолиши мумкин бўлган қувватлардан тозаланиш керак деган мантиққа асосланишади. Путин мутахасислиги бўйича бу амалиётларни амалга ошириш бўйича дунёда аввалги ўринларни эгаллаб келади.
Путин Москвада “ёш болани сўйган энага” амалиётини уюштириш билан, жамоатчиликни миллий ва ирқий адовватлар муаммоларига торта бошлади. Энди вазият кескинлашиб бораверади. Путин эса, ўзига қулай фурсат келиши билан, бу ифлос вазиятни ишга солиб, миллий ва ирқий урушлар пайдо қилади.
Путин Атамбаевни Қирғизистондаги мавжуд вазиятлардан қўрқитиб, кутилаётган янги революцияларни олдини олиш учун унга баъзи чораларни таклиф қилади. Яна миллий ва диний кескинликларни пайдо қилиб туришни таклиф қилади. Вақти келганда рус махсус гуруҳлари ишни ўз қўлларига олиб, вазиятни портлатиб юборишда кўмак кўрсатиши мумкин эканини билдиради. Россия учун бу ишлар қийин эмас.
Лекин Қирғизистон Россия эмас. Атамбаев ҳатто ўз курсисини сақлаб қолиш учун Қирғиз элини қурбон қилиб юборишдан воз кечади деган умидимиз ҳали узулгани йўқ. Ҳозир Россия билан яқин туриб бўлмайди. У фақат ўз қуввати билан иш кўришдан бошқа имкониятларига эга бўлмай қолди.
Путин – агар Атамбаев уни таклифларини инкор қилса – қирғиз мухолиф кучларига шу таклиф билан чиқиши мумкин экани ва натижада Қирғизистон икки қисмга бўлиниб кетиши мумкинлиги билан Атамбаевни қўрқитишга ҳаракат қилади.
Лекин Россия босим бераётган бу ифлос амалиётларнинг барчаси, агар исломий иймоний мухит сақланиб турса, Россия учун амалга ошириш имкониятини бермайди. Чунки Ислом дини миллий, ирқий ва бошқа, одамларни бир бирларини камситиш учун асос қилиб олган барча бўлинишларни инкор қилади. Ислом дини ўз табиатидан келиб чиқиб, бу ифлос унсурлар билан мажбур курашади. Мусулмонлар ҳам ўз эътиқодларидан келиб чиқиб, бу каби ношаръий кўринишларга қарши курашишга мажбур бўлишади. Шунинг учун Путин Атамбаевдан фақат диний шахсларни ва исломий муҳитни йўқотишни талаб қилади.
Биз Атамбаевдан аксинча Ислом ва мусулмонлар томон кенг қулоч очиб юриб боришни сўраган бўлар эдик. Бу куфр қувватларига қарши зарба ва мамлакатимизда улар уюштиришни кўзлашаётган ҳар хил фитнакашлик амалиётлари учун жуда кучли ҳимоя воситаси бўлар эди.