Россия бош вазири: Совуқ уруш аллақачон аланга олди

583
0

Россия бош вазири: Совуқ уруш аллақачон аланга олди

Россия бош вазири Дмитрий Медведев Россия билан Ғарб давлатлари ўртасидаги таранглик дунёни янги жаҳон урушига етаклаётганини таъкидлади. Медведев Мюнхенда бўлиб ўтган хафвсизлик конференциясида қилган нутқида «Бизнинг НАТО, Европа, Америка ёки бошқа давлатларга улкан таҳдид туғдираётганимиз тўғрисидаги гапларни деярли ҳар куни эшитяпмиз», дея қўшимча қилди. Медведев НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг вақти-вақти билан таъкидлаган сўзларини ҳамда Россияни ядровий уруш оловини ёқаётган қилиб тасвирлаган фильмларни мисол сифатида келтирар экан, жумладан бундай деди: «Баъзан ўйлаб қоламан: биз 2016 йилдамизми ёки (совуқ уруш роса авж олган) 1962 йилдами?». Ўз навбатида, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ҳам, айни конференцияда Би-Би-Сига берган интервьюсида Россия ўз чегараларини куч билан белгилаб, янада кескинлашиб кетмоқда, шу боис НАТО бундай таҳдидларга қарши жавоб беришга қодир бўлмоғи лозим, деди. Кейин «Биз совуқ урушда эмасмиз. Лекин ўша совуқ уруш тугаши ортидан тузган ҳамкорлик ҳолатида ҳам эмасмиз», дея қўшимча қилди. Столтенбергнинг таъкидлашича, НАТО Россия билан муносабатни таранглаштиришга эмас, балки чуқур сиёсий диалог олиб боришга ҳаракат қилмоқда. (Би-Би-Си).

Роя газетаси шарҳи:

Россия бош вазири Россия билан Ғарб (хусусан, Америка) ўртасидаги тарангликни совуқ урушга тенглаштириб ошириб юборди. Чунки улар ўртасидаги ҳозирги таранглик 1963 йилга қадар бўлган таранглик каби кучли эмас. Ўшанда Америка билан Совет Иттифоқи ўртасида ҳақиқий совуқ уруш бўлган. Ҳозир эса ҳақиқий маънодаги совуқ уруш йўқ. Аксинча, Россия билан Америка ўртасида ўзаро ҳамфикрлик мавжуд. Россия билан Америка ўртасидаги совуқ уруш деганда Россия билан Америка ёки бошқаси ўртасида кўп минтақаларда кўплаб масалалар устида курашлар кетаётгани тушунилади. Ҳозирги воқеда эса бундай эмас. Чунки бугун Россиянинг асосий диққат эътибори ўзининг регионал нуфузига чекланган, дунёдаги мавжуд қайноқ курашларга ўз таъсирини ўтказадиган реал нуфузи эса қолмаган. Қолса ҳам, жуда оз даражада ёки Америка йўл қўйганча даражада қолган, холос. Масалан, Эрон ядровий лойиҳаси масаласида, Сурияга Россиянинг аралашувида, Ироқ бўҳрони ва Яман бўҳрони ҳақида гапиришида… Россия нуфузи фақат Америка йўл қўйган даражадан нарига ўтмайди.

Роя газетасининг 2016 йил 17 феврал чоршанба кунги 65-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here