Саволга жавоб
Ливия кризисидаги охирги воқеалар
Савол:
2015 йил 17 декабрда имзоланган Сухайрот (Схират) келишувига биноан, келишувда айтилган муддатдан икки кун кейин Ливия ҳукумати тузилгани эълон қилинди. Бу келишувдан олдин ҳам кўп келишувлар бўлган эди. Масалан 2015 йил 5 декабрда Тобруқ парламенти ва Триполи конгрессининг бир неча аъзолари Тунисда учрашди. Учрашув чоғида «Ливия кризисига доир принципларни ва миллий келишувни эълон қилишга» келишиб олинди. 2015 йил 13 декабрда эса Рим конференциясини ўтказишга чақирди ва унда Ливия кризиси мавзуси баҳс қилинди… Маълумки ҳукумат тузилишига олиб келган Сухайрот келишуви теварагида халқаро кураш мавжуд, шундай шароитда эълон қилинган бу ҳукумат давом эта оладими ва Ливияда барқарорлик вужудга келадими? Бундан ташқари Ливияда ҳарбий аралашув тўғрисидаги овозлар баланд эшитиладиган бўлиб қолди. Бу ҳукумат шу аралашувнинг олдини олишга имкони бўладими? Ёки у аралашувни тезлаштиришнинг бир муқаддимасими? Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот қилсин.
Жавоб:
Тасаввур аниқ бўлиши ва тўғри жавобни топа олишимиз учун қуйидаги ишларни кўриб чиқамиз:
- Ливия мавзуси ҳақида биз олдинроқ чиқарган баъзи нарсаларни, айниқса ундан қуйидаги икки ишга тааллуқли нарсани эслатиб ўтсак яхши бўлади:
Биринчи: Гарчи Америка Ҳафтар орқали Тобруқ парламенти устидан ҳукмронлик қилиб келаётган бўлса-да ва Европа, хусусан Британия эски сиёсий доира орқали Триполи конгресси устидан ҳукмронлик қилиб келаётган бўлса-да лекин бу икки мустамлакачидан ҳар бирининг бошқа тарафда ўз чангаллари бор. Гарчи Британия парламентда ва конгрессда Америкадан кўра кўпроқ, «шер улуши»га эга бўлса ҳам. Чунки Американинг Британияга зўр бериб малай бўлиб келган Қаззофийдан кейин сиёсий доирага кириб келиши бир кутилмаган фавқулодда иш бўлди. 2015 йил 11 апрелда чиққан саволнинг жавобида қуйидагилар келган эди: «… Чунки Ҳафтар Тобруқдаги парламент аъзоларининг кўпи билан яхши алоқага эга эмас. Чунки бу парламент аъзолари орасида эски сиёсий доирадан кириб келганлар бор… Шунинг учун демак Америка музокараларнинг ҳар қандай натижасига тўсиқ қўймоқчи. Америка то бир сиёсий доирани туза олгунига қадар (Америка режаси бўйича бу сиёсий доира ўзини ҳам, Американи ҳам кучли қўллаб-қувватлай оладиган бўлиши керак) бу натижаларга тўсиқ қўймоқчи. Яъни Америка учун муҳими имкони борича музокараларга тўсқинлик қилишдир…». Демак Тобруқ парламентида – гарчи унинг устидан Ҳафтар назорат қилаётган бўлса-да – Европа учун ҳам улуш бор. Американинг бир оёғини бошқа томонга қўйган бўлиши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Гарчи бу ҳозирча салмоқли таъсир қилувчи тарзда бўлмай келаётган бўлса-да. 2015 йил 23 сентябрда чиққан саволнинг жавобида қуйидагилар келган эди: «Шунинг учун демак конгресс музокарачилари буни тушуниб туришибди. Конгрессдаги тарафларда баъзи америкалик масъуллар билан учрашишга интилиш борлиги ҳақида баъзи хабарлар тарқалди. Улар америкаликлар билан тил топишишга уриниб кўришмоқчи «Триполидаги конгрессдан келиб чиққан «инқоз (қутқазиш) ҳукумати» Сухайрот учрашувидан олдин тузилди. Бу ҳукумат бошлиғи Халифа Ғувайл бир америкалик масъул билан учрашди. Бу эътиборни тортадиган ўзгаришдир. Триполи ҳукумати манбалари «Ҳаёт»га маълум қилишича, Ғувайл якшанбадан душанбага ўтар кечасида Америка логистик (ортдан ёрдам) хизматлари идора муассасаси бошлиғининг ўринбосари Уильям Блум билан қатор келишувларни имзолаган, уларнинг орасида «мудофаа, соғлиқни сақлаш ва сармоя ётқизиш соҳаларида ҳамкорлик қилишнинг янги уфқларини очиш»га оид ўзаро келишув меморандумлари ҳам бор. Триполи ҳукуматидаги манбалар бу келишувларни Америка билан бўлган алоқалардаги «муҳим қадам» деб атади» (Ҳаёт 2015 йил 22 сентябр сешанба). Яъни Тобруқ парламенти ва умумий конгресс устидан ҳукмронлик иккаласидан ҳар бирининг ўзининг барча жузларида битта нусха эканини англатмайди.
Иккинчи: Америка билан Британия ўртасида Ливияда кураш қандай кетаётганига ва бу икки мустамлакачининг сиёсий ечимларга нисбатан позицияси қандай эканлигига келсак, биз 2015 йил 23 сентябрдаги савол жавобида қуйидагиларни айтган эдик: «Европа эса бу музокаралар мумкин қадар тезроқ бир сиёсий ечим натижасини беришини истайди. Чунки сиёсий доиранинг кўпчилиги европапарастдир. Демак бу сиёсий доира йўлга қўядиган ҳар қандай ечим Европа фойдасига бўлади. Америка ҳам музокараларга розилик берди. Чунки у ҳарбий аралашувга бир кириш «туйнуги»ни пайдо қилолмади. Чунки Америка Ливияда сиёсий доирага муҳтождир. Шунинг учун тўсиқ қўйиш услубларини ўйлаб топишга ҳаракат қилмоқда. Демак музокаралар бирон ечимга эришишга яқин келиб қолса Америка музокараларни ҳарбий амалиётлар билан бузиб ташлайди…». Бу иккала тарафнинг позициясидан аниқ кўриниб турган эди: масалан Европа Сухайрот келишувини тузишга шошилиш орқали бир сиёсий ечимни ишлаб чиқишга ҳаракат қилди. Европа шу ечимга таяниб, у орқали ўз нуфузини мустаҳкамлаб олмоқчи эди. Шунинг учун европапараст Бернардино Леонда ўзининг БМТ вакили бўлиб туриш муддати тугашидан олдин узил-кесил ечимга эришиш учун қадамни тезлатаётгани кўринди… Лекин Америка югурдакларининг бошқача позицияси бор эди. Чунки Ҳафтар назорати остидаги Тобруқ парламентининг эълон қилинган позицияси келишув тузишга қарши эканлиги аниқ эди. Шунинг учун Франция 24 сайти 2015 йил 20 сентябрда қуйидагиларни тарқатди: «Давлатлар томонидан тан олинган Ливия парламенти мамлакат шарқида жойлашган Тобруқдаги қароргоҳидан туриб Мағрибнинг Сухайрот курортида парламентдаги баъзи депутатлар билан унинг мажлисларини бойкот қилиб келаётган аъзолар ўртасида тузилган келишувни рад этишини таъкидлади…». Шунга қарамай Леон узил-кесил келишув матнини эълон қилишни қаттиқ талаб қилиб туриб олди. Ал-Жазира нет сайтида 2015 йил 22 сентябрда қуйидагилар келди: «БМТнинг Ливиядаги вакили Бернардино Леон Ливия масаласи бўйича диалог олиб бораётган тарафлар ўртасида Мағрибнинг Сухайрот шаҳрида бир узил-кесил сиёсий келишувга эришилганини эълон қилди. У БМТнинг уни имзолаш учун тарафларга октябрнинг бошигача муҳлат берганини кўрсатиб ўтди». Леон музокаралар сўнггида ўтказилган матбуот конференциясида: «Ҳозир қўлимизда Ливия кризисидаги барча тарафларни ўз ичига олган келишувнинг узил-кесил матни бор» деди. Леоннинг сўзларидан бу келишувнинг ўзгартиришни қабул қилмайдиган узил-кесил келишув эканлиги кўриниб турибди. Унинг бу ечимни ҳар қандай қаршиликдан, хусусан Ҳафтар тарафидан бўладиган қаршиликдан қатъий назар ўтказмоқчи эканлиги ҳам кўриниб турибди. Мағрибда ўтказилган тантанали маросим чоғида Бернардино Леон матбуот конференцияси ўтказди. Унда бирлик ҳукуматининг эҳтимол тутилган аъзоларидан бир нечасининг исмлари эълон қилинди. Лекин шунга қарамай турли ҳукуматлар ўртасида келишмовчиликлар давом этди. Шунинг учун 2015 йил 17 декабрни бирлик ҳукумати тузилишига эришиш муддати сифатида танлашга қарор қилинди. Шундай қилиб демак Леон Америка югурдакларининг, хусусан Ҳафтарнинг қаршилигига парво қилмасдан Европа нуқтаи назарига мойил бўладиган ечимни ишлаб чиқишга зўр бериб уринди. Шунинг учун Леон ишлаб чиққан биринчи Сухайрот келишуви Европанинг ечимга оид қарашига, айниқса Британия қарашига мос бўлди. Бу эса Американи Леоннинг вакил бўлиб иш олиб бориш муддатини тугатишга зўр бериб уринишга мажбур қилди ва шундай ҳам бўлди.
- БМТнинг янги вакили Мартин Коблерга келсак, у Америка ва Европанинг тил топишишига ўхшаган нарсани олиб келди. У асли Германиядан бўлса-да лекин у олдиндан БМТда Америка манфаатларига хизмат қиладиган ишларга бошчилик қилиб келди. Демак Коблер Америкага яқинроқдир. Шунинг учун у БМТнинг Ливиядаги вакили сифатида ўз вазифасини бажаришга киришар экан бутун аҳамиятини Сухайрот келишувига – унга узил-кесил имзо чекилмасидан олдин – ўзгартириш киритишга қаратди. Бернардино Леон олдинроқ бу келишув лойиҳаси узил-кесил эканини айтганига қарамай Коблер шундай иш тутди. Ҳолбуки лойиҳага бош ҳарфлар билан имзо чекилган, бу эса унга ўзгартириш киритиш мумкин эмаслигини англатар эди. Лекин Коблер унга ўгартиришлар киритди… 2015 йил 24 ноябрда арабий 21 сайтида қуйидагилар келди: «БМТнинг ёрдам миссияси бошлиғи германиялик Мартин Коблер сешанба куни Ливия сиёсий диалогидаги тарафларга сиёсий келишув лойиҳасига киритилган ўзгартиришларни топширди, бу ўзгартиришлар бирлик ҳукумати раҳбарияти таркибига бир неча депутатларни ва бир давлат вазирини қўшишга ва ҳукумат вазирларини танлаб олиш механизмига тааллуқлидир… Ўзгартиришларда миллий бирлик ҳукумати раҳбарлик кенгашига яна икки депутатни ва фуқаролик жамияти ишлари бўйича давлат вазирини қўшиш зарурлиги, вазирлар кенгаши томонидан чиқариладиган қарорлар тўғрисида депутатларнинг ҳукумат бошлиғига эътироз билдириш ҳуқуқи кўрсатилган. Киритилган янги ўзгартиришда ҳукумат вазирларини танлаш ёки улардан бирини истеъфога чиқариш – раҳбарият кенгашида бу вазирлар учун овоз бериш биринчи ва иккинчи мартада қийин бўлиб қолса – вазирлар кенгаши аъзоларидан кўпчилигининг овоз бериши билан бўлиши, лекин ҳукумат бошлиғининг вазирликлар таркибини маъқуллашда эътироз ёки розилик билдириш ҳуқуқига эга бўлиши таъкидланган».
Бу ўзгартириш киритишларнинг Ҳафтарнинг ўзига ҳам таъсири бор. Чунки Леон ишлаб чиққан Сухайрот келишувидан келиб чиқиши мумкин бўлган энг кўзга кўринган натижалардан бири Ҳафтардан қутулиш ва унинг Ливия армиясидаги расмий статусига барҳам бериш эди. Чунки Сухайрот келишувининг саккизинчи моддасида қуйидагилар кўрсатилган: «Ливиянинг ижродаги қонунларида кўрсатилган олий ҳарбий, фуқаролик ва хавфсизлик мансабларидаги барча салоҳиятлар бу келишув имзоланиши биланоқ вазирлар раҳбарият кенгашига ўтади, шунинг учун кенгаш 20 кундан ошмаган муддат орасида бу мансабларни кимлар эгаллаши ҳақида қарор қабул қилиши лозим. Бу муддат давомида қарор қабул қилинмайдиган бўлса кенгаш 30 кундан ошмаган муддат ичида янги тайинлашлар тўғрисида қарорлар қабул қилади, бунда Ливиянинг ижродаги қонунлари албатта ҳисобга олинади». Бу модда сақланиб қолган бўлса-да лекин ҳукумат таркибидаги вазирлар сонининг ошиши ва қарор қабул қилиш механизми Ҳафтарнинг қолишини кафолатлайди ёки лоақал ундан қутулишни – ўзгартириш киритишдан олдин бўлганидек – қийин қилиб қўяди.
- Британия – Коблер келганидан кейин, айниқса ўзгартиришлар олдинга сурилганидан кейин – Коблернинг таъсир қилувчи Америка босимларидан қочиб-қутулолмаслигини, у Сухайрот келишуви бўйича ҳаракат қилиши чоғида бу босимлар остида қолишини ва келишувдан Европа фойдасига бўлган элементлар олиб ташланиши юзага келиши эҳтимоли борлигини тушунди. Шунинг учун Британия ўзининг конгресс ва парламентдаги баъзи малайларига Тунисда йиғин ўтказишни уқтирди. Бу йиғин натижаси принциплар бўйича келишувга эришиш бўлди. Бу музокаралар ҳақида «улар Ливия – Ливия музокараларидир» деб зўр бериб жар солинди. Ҳолбуки улар хориждаги ташқи кучлар мажбурлаши билан ўтказилди… 2015 йил 6 декабрда Middle East Online сайтида қуйидагилар келди: «Ливия кризисидаги икки тараф вакиллари якшанба куни бир қатор принциплар бўйича келишувга эришилганини эълон қилишди, бу принципларнинг икки ҳукуматнинг «мамлакат шарқидаги давлатлар тан олган қонуний ҳукумат билан Триполидаги давлатлар тан олмаган параллел ҳукуматнинг» розилигига эришадиган ва нефтга бой бу мамлакатда давом этадиган низога барҳам берадиган бир сиёсий келишувга айланиши умид қилинмоқда. Маълумки бу икки ҳукумат ҳокимият талашиб ўзаро курашмоқда… Конгресснинг бир неча аъзолари ва давлатлар тан олган парламентнинг бир неча аъзолари 2015 йил 5 декабрда Тунисда учрашишди. Учрашув чоғида Ливия кризисини ҳал қилишга доир принципларни ва миллий келишувни эълон қилиш бўйича келишув бўлди…». Британия бу йиғиндан ўзининг қўлида бир янги қурол бўлиши мақсадини кўзлади. Агар Америка Сухайрот келишувининг боришига тўсиқ қўйишга муваффақ бўлса Британия шу янги қуролни ишга солади, Америка бунга муваффақ бўлмаса Британия бу қуролга мурожаат қилмайди.
- Лекин Коблер Сухайрот келишувини тамомлашга қаттиқ қарор қилган эди, шунинг учун у Тунис йиғинига парво қилмади. Мана шу Коблернинг Сухайрот йиғинини узиб қўйиб Ҳафтар билан учрашиш учун боргани сабабини изоҳлаб турибди. Ҳаёт газетасида 2015 йил 17 декабрда қуйидагилар келди: (Коблер кеча Марж шаҳрига йўл олди, у ерда армия қўмондонлиги қароргоҳи жойлашган. Коблер у ерда Ҳафтар билан сўзлашувлар ўтказди. Ҳафтарга қарашли манбаларга кўра сўзлашувларда Коблер Ҳафтарни Сухайрот келишувига тааллуқли хавфсизлик тартиботларига кўндиришга уринган. Ҳафтар манбаларининг қўшимча қилишича, Коблер Ҳафтарга бўлғуси бирлик ҳукуматидан келиб чиқадиган комиссия аъзолари исмларининг рўйхатини кўрсатган. Бу комиссия армия структурасини қайта тузишга бошчилик қилади. Ўша манбалар Ҳафтарнинг Коблерга айтган қуйидаги сўзларини келтирди: «Бизнинг терроризмга қарши урушимиз давом этаверади, шунинг учун бизнинг сиёсий ишга дахлимиз йўқ»…). Коблернинг Ҳафтарни рози қилишга урингани кўриниб турибди. Чунки у унинг гапларига ўхшаш гапни айтди. Ҳурра сайти 2015 йил 17 декабрда қуйидагиларни келтирди: «Халқаро жиҳатдан тан олинган Ливия ҳукуматига тарафдор кучлар қўмондони Халифа Ҳафтар БМТнинг Ливияга юборган махсус вакили Мартин Коблернинг Ливия армиясига терроризмга қарши курашда ёрдам бермоқчи эканини айтди. Ҳафтар бу халқаро вакил билан учрашганидан кейин берган баёнотда бу халқаро вакилнинг қурол-аслаҳаларга жорий қилинган эмбаргони олиб ташлашни қўллаб-қувватлашини айтди. Коблер ҳам ўз навбатида ўзининг Ҳафтар билан «самарали» диалог ўтказганини ва иккаласи терроризмга қарши кураш ва бир кучли Ливия армияси бўлиши зарурлиги тўғрисида бир фикрда эканликларини таъкидлади. Коблер Ливиядаги тарафларни сиёсий келишувни пайшанба куни имзолашга чақирди». Шунча рози қилишларга уринишларга қарамай Америка янада кўпроғини истаётгани кўриниб турибди! Шунинг учун Америка ҳатто бу келишувни имзолашга ҳозир бўлишдан ҳам ғойиб бўлди. Лекин шунга қарамай унинг манфаатлари дахлсиз, зарар етмаган ҳолда қолаверди. Арабий 21 да 2016 йил 6 январда қуйидагилар келди: «… Айтишларича, бирлик ҳукумати бошлиғининг икки ўринбосари Али Қатроний ва Фатҳий Мужбарий агар Ҳафтар ҳарбий муассаса тепасида қолмайдиган бўлса бирлик ҳукумати таркибидан чиқиб кетиш билан таҳдид қилишди».
Шу билан бирга, мана шу бўлинишлар в курашларга қарамай бир-бири билан рақобатлашаётган икки ҳукумат вакиллари 2015 йил 17 декабрда Мағрибдаги Сухайротда БМТ ҳомийлик қилаётган тинчлик келишувини имзолашди. Лекин Тобруқдаги парламентнинг 188 аъзосидан фақат 80 тасигина ва Триполидаги ўзаро рақобатлашаётган 136 аъзодан фақат 50 тасигина келишувни имзолаш маросимига ҳозир бўлишди. Бу ҳужжат Тобруқдаги ҳукумат бошлиғи ўринбосари Муҳаммад Шуайб ва Триполи ҳукуматидаги иккинчи ўринбосар Салоҳ Махзум томонидан имзоланди. Яъни киритилган ўзгартиришлар Европанинг югурдакларини ғазаблантирди, Америка югурдакларини рози қилиш учун эса етарли бўлмади… Шунинг учун иккала тараф қайтиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолди. Натижада мана шу бўлиниш юз берди: бир қисми имзолашга борди, бир қисми эса келгуси курашни кутиб қолди. Бу кураш қуруқ сиёсий иш олиб боришдан нарига ўтиб сиёсий иш билан ҳарбий аралашув ўртасидаги муштарак ишга айланади. Чунки амалий томондан бу келишув иккала тарафдан тўлиқ розилик билан бўлмади, аксинча унга парламент ҳамда конгресс раислари Уқайла Солиҳ ва Нурий Абу Саҳмин розилик бермади, шунинг учун иккаласи имзолаш маросимига ҳозир бўлишмади!…
- Британия сиёсий доиранинг ёки унинг кўпчилик қисмининг ўз томонида эканини яхши тушунар эди. Шунинг учун Британия Леон таклифлари бўйича тузиладиган ҳар қандай муваққат ҳукумат ўз томонида бўлишига амин эди. Шунинг учун Британия бутун эътиборини Сухайрот келишувини тезлатишга ва уни Леон даврида маъқуллатишга қаратди. Британия бунга эришолмади ва Коблер келиб ўзгартириш киритишлар бўлди. Шундан кейин Британия бу ўзгартириш киритишлар Коблерга қилинган Америка босимлари билан бўлганини тушунди. Бу Американинг бу келишувни бутунлай барбод қилиш учун ташлайдиган бошқа қадамлари орасидаги бир қадамдир. Америка бу келишувни то ўзи истаганидек янгидан шакллантиргунига қадар шу қадамни ташламоқда. Америка келишувни янгидан ишлаб чиқишга Ҳафтар амалга ошираётган ҳарбий амалиётлар натижасида бир янги сиёсий табақани етиштириб чиқарганидан кейин эришмоқчи. Ана шу ҳарбий амалиётлар билан бир вақтда Америка идора қилаётган сиёсий тил бириктирувлар ҳам бормоқда. Шунинг учун Британия ҳисобда йўқ бошқа ишлар юз бериб қолишидан олдин келишув тузишни тезлатиш фикрига келди. Демак бу келишув ҳатто унга ўзгартиришлар киритилган тақдирда ҳам Британия учун мақбул бўлиб қолаверади. Шундай қилиб ишлар тезлашиб кетди. Британия Мағрибдаги Сухайротда 2015 йил 17 декабрда узил-кесил келишув тузишга зўр бериб уринди. Бунинг халқаро жиҳатдан қонуний ва мақбул қилиш учун Британия хавфсизлик кенгашига мурожаат қилди. Шу мақсадда узил-кесил келишув қарорларини маъқуллатиш учун 2259 қарор лойиҳасини тақдим қилди. Британияни шошилишга мажбур қилган нарса Американинг келишувларга тўсиқ қўйиш ҳаракатларидир. Америка ё ҳарбий аралашув амалиётлари каби бевосита тўсиқларни қўймоқда. Америка бу ҳарбий аралашувларни Давлат ташкилотига ва бошқаларга қарши курашиш деган баҳона билан амалга оширмоқда. Америка сиёсий амалиётлардан ҳам фойдаланмоқда. Бунга мисол қилиб Америка 2015 йил 13 декабрда ўтказган Рим конференциясини келтириш мумкин. Америка музокараларни янгидан бошланадиган қилиб қўйиш учун шундай воситаларни ишга солмоқда, эришилган барча келишувларни билмасликка олмоқда. Ёки Америка ўзининг малайи Ҳафтар орқали билвосита тўсиқларни қўймоқда. Американинг бундан мақсади ечимга эришишни мумкин қадар узоқроқ муддатга кечиктиришдир. Чунки шунда Америка ўзига малайлик қиладиган бир янги сиёсий доирани етиштириб чиқариш имконига эга бўлади ва ана шундан кейин сиёсий ечимни бошлайди, бу ечимда унинг одамлари кўчиликни ташкил қиладиган бўлади. Бунга Ливия парламенти бошлиғининг собиқ маслаҳатчиси Исо Абдулқайюм 2015 йил 13 декабрда «Ғадул Арабий» экранида бундай деб ишора қилиб ўтди: «… Америка ташқи ишлар вазири Жон Керрининг сўзларида америкаликларда кризисни ҳал қилиш учун етарли қизиқиш йўқлиги аниқ кўриниб турибди, инглизлар ва французларда бунинг тамоман аксидир, чунки улар бунга қизиқиш кўрсатишмоқда…».
Шунга кўра демак Британиянинг БМТдаги вакили Мэтью Рикрофт янги ҳукуматни тасдиқлатиш учун хавфсизлик кенгашининг 15 аъзосига қарор лойиҳасини тақдим қилди. У бу янги ҳукумат «Ливия суверенлигини, унинг ерлари яхлитлигини ва миллий бирлигини сақлаб қолишимизнинг бир кучли жамоий аломати бўлади, бу барча ливияликларнинг гуллаб-яшнаган ва барқарор келажакка эришиши йўлининг бошланишидир, холос. Шунинг учун биз келишувни ҳали имзоламаган ана шу кишиларни энди бир қарорга келиб бу келишувни қўллаб-қувватлашга ва миллий бирлик ҳукумати билан бирга ҳаракат қилишга чақирамиз» (Ал-Жазира канали: 2015 йил, 24 декабр).
Америка эса бу келишувга уни талаб қилган жамоатчилик фикри қаршисида розилик беришга мажбур бўлди. Ҳолбуки Америка ўзининг малайи Ҳафтар орқали унга тўсиқ қўйишга ҳаракат қилган эди. Америка карталарни аралаштириб ташлаш учун 2015 йил 13 декабрда Римда учрашув ўтказиш каби сиёсий ишларни амалга оширди… Лекин қарор лойиҳаси хавфсизлик кенгашига тақдим қилинди, натижада Америка бу қарор чиқишига тўсиқ қўйиш учун бирон баҳона тополмай қолди. Чунки бу қарор Ливия бўйича ўзидан олдин чиққан халқаро қарорларни маъқуллайди ва у зоҳирдан қараганда Америка истайдиган сиёсий ечимга, келишувга ва ҳукумат тузишга мувофиқ кўринади… Демак Америка шунга биноан келишувга розилик берди. Америка ташқи ишлар вазирлиги вакили Жон Кирби бу келишув ҳақида: «У Ливия бирлик ҳукуматини тузиш доирасини таъминлайди» деди… Америка ташқи ишлар вазирлиги Вашингтон қаттиқ туриб бирлик ҳукуматини «тўлиқ сиёсий қўллаб-қувватлов, техник, иқтисодий ва хавфсизлик бўйича ёрдам ва терроризмга қарши кураш» билан таъминлайди, деб ҳам билдирди. Лекин бунинг маъноси Америка рози бўлди ва уни ўчди, дегани эмас. Аксинча Америка бевосита бўлса ҳам ишларни амалга ошираверади, ҳаракат қилаверади ва курашаверади. Чунки у доимо ўзининг нуфузини ёйишга, ўзига мустамлака қилишга, бошқа рақобатчи давлатлар нуфузини ҳайдаб чиқаришга ҳаракат қиладиган мустамлакачи давлатдир. Шунинг учун ниҳоий келишувга ва хавфсизлик кенгаши қарорига қарамай Ҳафтар кучлари 2015 йил 24 декабрда бир неча минтақаларга – у ерларда Давлат ташкилоти бор деган баҳона билан – ҳужумлар уюштирди. Ҳафтар кучлари ҳужумларни давом эттириш учун ҳар қандай қулай фурсатдан фойдаланиб қолишда давом этмоқда. Америка Ливияга бевосита ҳарбий аралашувни хавфсизлик кенгашининг бу аралашувга ижозат берадиган қарори чиқмасдан туриб – бундай қарор чиқишига Британия тўсиқ қўйиб қўйди – бошлайдиган бўлди. Америка бу ҳарбий аралашувга Давлат ташкилотига қарши курашни баҳона қиляпти. Бу эса Американинг Сурияга худди шу баҳона билан, ҳеч қандай халқаро қарор чиқмасдан туриб аралашганига ўхшайди…Шундай қилиб демак иккала тарафни розилик беришга ундаган омиллар турличадир.
- Коблер ўзининг ишида бир ерда «депсина» бошлади. Чунки у иккала тарафни рози қилишга мажбур эди. У аниқ европача қараш билан иш юритган Леон каби эмас. Чунки у икала тарафни келиштиришга ўхшаган нарсани олиб келди. Шунинг учун Коблер бир ерда «депсина» бошлади, айниқса у Леон тайёрлаган Сухайрот таклифларига ўзгартириш киритган пайтда шундай бўлди. Унинг бу ҳаракати Европани унга норози бўлиб қарайдиган қилиб қўйди. Чунки Европа ундан рози эмас. Бу норозилик Триполи конгресси жамоатида акс этди. Бу ҳол Коблерни – у Триполида матбуот конференцияси ўтказмоқчи бўлган пайтда – таҳқирлаб ҳурматсиз муносабатда бўлишга сабаб бўлди. Чунки Тобруқ ҳукуматига тобе Ливия ахборот агентлигининг билдиришича, Триполи ҳукуматидаги хорижий ахборот кенгаши раиси Жамол Зувайба Ливияга юборилган халқаро вакил Мартин Коблер 2016 йил 1 январ оқшомида ўтказаётган матбуот конференциясини узиб қўйиб ундан мамлакатни дарҳол тарк этишини талаб қилди ва уни «номатлуб шахс» деб атади. Зувайбанинг рўкач қилган баҳонаси бу матбуот конференцияси ундан хорижий ахборот кенгаши раиси сифатида изн олмасдан туриб ўтказилди, деган баҳона бўлди. Коблер ўзига ҳамроҳ бўлган делегация билан конференция залидан ғазабланиб чиқиб кетди ва тўғри аэропортга йўл олди, унинг махсус самолёти осмонга кўтарилиб мамлакатни тарк этди… Тобруқ жамоатида ҳам Коблердан норозилик бор. Бунга сабаб Коблернинг келишувни унинг белгиланган вақтида амалга оширишга қаттиқ уринганидир, бу жамоатдагилар эса ундан обдан ўйлаб иш тутишни исташяпти. Шунинг учун Тобруқ парламенти сиёсий маслаҳатчиси Аҳмад Абуд Коблернинг иш юритишларини танқид қилиб бундай деди: «Коблернинг Ливиядаги тарафларни бир маълум муддат орасида миллий бирлик ҳукумати билан кўндиришга уринишлари воқеий ва мантиқий бўлмаган гап-сўзлардир…» (Ғод телевидениеси 2016 йил 6 январ). Шундай қилиб халқаро вакил босим ўтказувчи бўлишидан кўра кўпроқ ўзи босимлар остига тушиб қолди! Чунки Европа сиёсий доиранинг кўпчилиги ўзининг тобе югурдаклари бўлгани учун ўз хоҳиши бўйича босим ўтказишни истаётган бўлса, Америка ҳар қандай таъсир ўтказувчи ечимни то ўзига тобе югурдаклардан бир сиёсий доирани европапараст сиёсий доира билан – гарчи уни янчиб ташлай олмаса ҳам – низолаша оладиган қилиб етиштириб чиқариш имконига эга бўлгунга қадар кечиктиришни истаяпти. Табиийки буларнинг барчасининг Коблернинг депсиниб каловланишида таъсири бор.
- Америка ва Европа буни тушуниб турибди. Шунга кўра улар ўзлари сунъий равишда келтириб чиқаришаётган воқега мос келадиган ечимларни пайдо қилиш учун ҳарбий аралашувни режалаштиришмоқда. Америка аралашувига келсак у аниқ бўлиб қолди. Чунки Тунис рақамийя 2016 йил 8 январда қуйидагиларни нашр қилди: «Африкадаги Америка ҳарбий қўмондонлиги ўзининг Ливияда ҳарбий аралашув ниятида эканлигини расман маълум қилди, бу аралашув шу қўмондонлик муддати беш йил деб эълон қилган амалиёт режаси бўйича амалга оширилади. Мақсад Африкадаги, айниқса Ливиядаги террорчи жамоатларни қисувга олишни янада кучайтиришдир. Бу ният шу қўмондонлик бошлиғи генерал Дэвид Родригес билан Америка Маренс кучлари бош қўмондони генерал Жозеф Фрэнсис Данфорд ўртасида бўлиб ўтган учрашув чоғида маълум қилинди. Бу амалиёт режаси 2015 йил оралиғида «АФРИКОМ» қўмондони генерал Дэвид М. Родригес томонидан Африка қитъасидаги хавфсизликка таҳдидларни бартараф қилишга тегишли бешта асосий мақсадлар бўйича қабул қилинган стратегияга асосланади…». Ливиядаги Америка армиясининг бирламчи вазифалари рўйхатининг бошида эълон қилинган ҳужжат «терроризмга қарши кураш» деган ниқоб остида ИШИДга қарши уруш қилишдир. Бу баҳона охирги пайтларда Америка ҳарбий аралашувига сабаб-баҳоналар кўрсатишда одат тусига кириб қолди. Аслида эса Американинг ғараз-мақсади террор мавзусидан кўра анча кенгроқ бўлган сиёсий мустамлакачилик амалиётидир. Шу мақсадда Америка аралашув режасини ишлаб чиқмоқда. Балки Америка ўз аскарларини Ливияга аллақачон юбориб бўлди. Чунки Би-Би-Си Арабийда 2015 йил 18 декабрда қуйидагилар келди: «… «Пентагон» расмий вакили подполковник Мишель Балдансанинг изоҳ беришича жорий декабр ойининг ўн тўртида бир гуруҳ америкалик ҳарбийлар алоқаларни кучайтириш ва Ливия армияси масъуллари билан боғланишни мустаҳкамлаш учун Ливияга келди» . Бу полковник аёл бундай деб қўшимча қилди: «Ливия ҳарбийлашган отрядларидан бирининг аъзолари америкалик ҳарбийлардан мамлакатни дарҳол тарк этишларини талаб қилишди. Тўқнашувлар юз беришига йўл қўймаслик учун ҳарбийлар ҳеч қандай ҳодиса юз бермасдан мамлакатни тарк қилишди…». Бу аскарларни 2015 йил 17 декабрда Сухайрот келишуви имзоланишидан уч кун олдин юборилгани аниқдир! Буларнинг барчасининг маъноси шуки, Америка то ўзининг сиёсий ҳукмронлигини пайдо қилгунига қадар ёки агар қодир бўлса биринчи сўз соҳибига айланиш учун ўзининг Ҳафтар каби ҳарбий малайларини мансабларга ўрнатишга эришгунга қадар сиёсий амалиётни барбод қилишга ёки унинг ижросига тўсиқ қўйишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳолатда демак Сарраж ҳукумати ҳатто тузилган тақдирда ҳам таъсирга асло эга бўлолмайди ва ишларни тартибга сололмайди. Америка Ливия майдонида ҳукмрон бўлиб олишга ва ўзига малай бўлган бир кучли сиёсий доирани пайдо қилиш мақсадида янада кўпроқ малайларни ўз томонига оғдиришга эришиш учун Ҳафтар ҳужумлари билан бир қаторда ўзининг ҳарбий амалиётларини ҳам амалга ошириши мумкин.
Европанинг аралашуви эса уларнинг баёнотларида кўзга ташланиб қолди… Масалан Вафд 2015 йил 23 декабрда қуйидаги сўзларни нашр қилди: «Франциянинг «Ле Фигаро» газетаси Ливия ерларида террорчи ИШИД ташкилотини қуршовга олиш Францияга нисбатан ўта долзарб иш бўлиб қолганини таъкидлади. Франция Ливияга аралашиш учун бир халқаро коалиция тузишга тайёрланмоқда… Газета Франциянинг ана шу таҳдидлар шароитида БМТ бош секретарининг Ливиядаги махсус вакили Мартин Коблер сарфлаётган куч-ғайратларни қўллаб-қувватлаётганини кўрсатиб ўтди. Газета мудофаа вазирлигидаги манбаларга кўра назардан қочириб бўлмайдиган бошқа бир эҳтимолга, яъни ливияликлар ўртасидаги сиёсий келишувнинг бир жойда «депсиниб» қолиши эҳтимолига ҳам эътиборни қаратди. Бу ҳолатда – деб ёзди газета – Франция ўзининг бир ҳарбий коалицияни тузишга оид ҳаракатларини давом эттираверади. Газета Италиянинг охирги ойларда Ливия музокараларини олдинга силжитиш учун жадал дипломатик ҳаракатларни олиб бораётганини ҳам кўрсатиб ўтди. Маълумки Италия ўзининг Ливияга аскарларни ва махсус кучларни юборишга тайёр эканини ҳамда Ливиядаги террорчи ташкилотни нишонга оладиган ҳар қандай ҳарбий амалиётда ўзининг ҳарбий базаларидан фойдаланишга рухсат беришини билдирди…». «Баввабату Африка (Afrigatenews)» 2016 йил 12 январда Британиянинг «Socialist Worker» сайтига таяниб қуйидагиларни тарқатди: «Консерваторлар ҳукумати Ливияга 1000 британиялик аскарни юборди, бу аскарлар Давлат ташкилоти кучлари олдинга силжиши билан таҳдид остида қолган нефт майдонларини мудофаа қилиш учун юборилди. Британия қироллиги ҳарбий-денгиз флотининг Эскадра миноносец кемаси ҳам шимолий Африка соҳилларига қараб йўл олди. Айни вақтда ҳарбий ҳаво кучларидан Ливиядаги нишонларга қарши ҳаво зарбалари беришга ҳозирлик кўриш талаб қилинди». Британиянинг «Дели Телеграф» газетаси 2015 йил 12 декабрда мудофаа ва ташқи ишлар вазирликларидаги манбаларга таянадиган бир ҳисоботни нашр қилган эди. Ҳисобот «Британиянинг террорчи жамоатлар хатари кучайиб бораётганига қарши курашиш учун Ливияда ҳарбий аралашиш учун европалик иттифоқчилар билан ҳамкорликда тайёргарлик кўришлари» ҳақидадир. Унга кўра «ҳарбий аралашув Ливияга ҳарбий ёрдам ва техникаларни юбориш билан бошланиши мумкин. Лекин бу иш бу мамлакатни тўла назорат қиладиган миллий бирлик ҳукуматини кутиб турибди». Ахборот воситалари 2015 йил 12 декабрда Британиянинг Ливиядаги элчиси Питер Миллетнинг сўзларини келтирди. У «ўзининг мамлакати тузилиши кутилаётган Ливия миллий бирлик ҳукумати талаб қилиши биланоқ терроризмга қарши кураш учун Ливияда ҳарбий аралашувга тайёр эканини» айтди. Яъни Европа ўзидан ҳарбий ёрдамни ва ҳарбий аралашувни талаб қиладиган Ливия ҳукуматини тузмоқчи. Француз авиацияси ўтган ойларда Ливия устида разведка учишларини амалга оширди. Демак Британия ва Франция аралашмасдан Американинг бир ўзининг ҳарбий аралашувига йўл қўйиб тураверишни истамайди. Чунки бунинг, яъни ҳарбий аралашувни Американинг бир ўзига қўйиб беришнинг маъноси Ливия майдонини Америка фойдасига ташлаб қўйишдир. Шунинг учун бу икки мустамлакачи давлат Америка аралашувига қарши туриш учун аралаша бошлади. Буларнинг барчаси Давлат ташкилотига ва терроризмга қарши уруш деган баҳона билан амалга оширилмоқда. Бу баҳона ёнида яна бир баҳона ҳам бор. У қонуний миллий ҳукумат талабларини қабул қилиш деган баҳонадир! Буларнинг барчаси асл ҳақиқатнинг бир озгина парчасидир. Лекин энг катта асл ҳақиқат бу давлатларнинг юртларимиз устида, бу юртларнинг имкониятлари ва бойликлари устида ўзаро курашаётган мустамлакачи давлатлар эканлигидир.
- Шунга биноан демак айтиш мумкинки, бу ҳукумат ҳеч қачон таъсирга эга бўлолмайди. Чунки Сухайрот келишуви ортида ҳамда бу ҳукумат туғилишининг «оғир тўлғоқлари» ортида турган кучлар мувозанатлари битта тарафнинг фойдасига узил-кесил ҳал бўлган эмас. Шунинг учун бу ҳукумат беқарор бўлиб қолаверади. У Тобруқ ҳукумати ва Триполи ҳукумати изидан – ҳатто бу икки ҳукумат юзаки бекор қилинган ва иккаласини амалий тарзда идора қилиб келган кимсалар парда ортида қолган тақдирда ҳам – борадиган учинчи ҳукумат бўлишдан нарига ўтмаслиги мумкин… Халқаро кризислар гуруҳидаги Клаудиа Жаззини айтган сўзлар Сухайрот келишуви ва унинг ҳукуматига баҳо беришга яқин келиши мумкин. Жаззини Сухайрот келишувига ва ундан келиб чиқадиган ҳукуматга шарҳ бериб қуйидагиларни айтди: «Қоғозда бу бир ажойиб хабардир, лекин амалий томондан Ливия келишуви учун кутилаётган қўллаб-қувватлаш даражаси аниқ эмас. Чунки ҳозирги икки парламентдан ҳар бирининг раҳбар бўлиб қолаётгани бунга тўсқинлик қилади. Бу икки парламентдан ҳар бири фақат ўзигагина хизмат қиладиган тинчлик режасини ишлаб чиқишга шўнғиб кетмоқда. Воқелик шуки янги ҳукумат мамлакатнинг асосий қисмлари устидан оз назоратга эга бўлади. Буларнинг барчаси кўпчиликда бу янги ҳукуматнинг таъсирга эга бўлиши борасида шубҳа уйғотмоқда» http://blog.crisisgroup.org 2015 йил 18 декабр.
Ливиядаги бундай келишувлар ва ҳукуматларнинг барбод бўлиши сабабларига келсак бу қуйидаги икки сабабга кўрадир. Биринчиси: курашни идора қилаётган тарафларни ундовчи омилларнинг турлича эканлиги. Чунки бу тарафларнинг ҳар бири ўз манфаати учун ҳаракат қилмоқда. Бу тарафларнинг ким эканлиги кўзи бор ҳар бир одамга аёндир. Улар Америка ва Европа, хусусан Британиядир. Франция ва Италиянинг бу ўлжа талашиш курашидаги роли озроқ даражададир… Бу икки тараф, яъни Америка ва Европанинг ҳар бири ўзининг мустамлакачилик манфаатлари доирасида туриб ўзаро курашмоқда. Иккинчи сабаб эса қуйидагичадир: Ливия кризиси ечими унинг ўз аҳли қўли билан идора қилинмаяпти. Аксинча у Сухайрот келишуви бўйича мустамлакачи кофирлар қўли билан идора қилинмоқда. Аслида эса ечим Ливия аҳли қўли билан бўлиши вожиб эди. Чунки улар мусулмонлардир. Исломда эса ҳар қандай кризис ва ҳар қандай муаммонинг ечими аниқдир. Бу ечимни онгли холис кишилар яхши биладилар.
إِنَّ فِي ذَلِكَ لَذِكْرَى لِمَنْ كَانَ لَهُ قَلْبٌ أَوْ أَلْقَى السَّمْعَ وَهُوَ شَهِيدٌ
«Албатта бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган ҳолда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бордир» [Қоф 37]
Мана шу икки сабаб Ливияда барқарорлик, тинчлик ва хавфсизликни вужудга келтириш борасидаги Сухайрот келишувининг ва унинг ҳукуматининг барбод бўлишида ўз ҳукмини ўтказмоқда. Шунинг учун бу янги ҳукуматнинг ҳарбий аралашув шарпасини йироқ қилишдан кўра кўпроқ бу аралашувни авж олдиришга яқинроқ бўлиши кутилади. Ана шунда бу ҳукумат аҳли надомат чекиб қолади, лекин у пайтда надомат фойда бермайди.
Мусулмонлар юртларининг мустамлакачиларнинг сиёсий тил бириктирувлари ва ҳарбий амалиётлари учун бир майдонга айланиб қолгани жуда аламлидир. Бу тил бириктирувлар ва ҳарбий амалиётларнинг натижалари мусулмонлар қонининг янада кўп тўкилиши бўлади… Бундан-да аламлироғи мусулмонлар орасида исломий юртлардаги муаммоларни ҳал қилишда мустамлакачи кофирлардан ёрдам сўраш керак деб биладиган кишиларнинг пайдо бўлиб қолганидир. Бу кишилар мустамлакачи кофирларнинг Ислом ва унинг аҳлига қарши макру ҳийла қилишаётганини унутиб қўйишмоқда ёки ўзларини унутганга солишмоқда. Ҳолбуки мустамлакачи кофирлар:
لَا يَرْقُبُونَ فِي مُؤْمِنٍ إِلًّا وَلَا ذِمَّةً وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُعْتَدُونَ
«Улар бирон мўмин хусусида на аҳдга ва на бурчга боқадилар. Улар тажовузкор кимсалардир» [Тавба 10]
Шу билан бирга биз Қуръони Карим ҳофизлари юрти бўлмиш Ливия аҳлида яхшилик қолмаган деган фикрдан йироқмиз. Чунки бу юртда шундай содиқ, мухлис эр ўғлонлар борки, улар Ислом ва унинг аҳлига қарши кек-адоват сақлаётган ана шу мустамлакачиларнинг режаларини барбод қилишга Аллоҳ изни билан қодирдирлар. Зеро Кучли, Азиз Аллоҳ Ўз динига ёрдам берувчиларга албатта ёрдам берувчидир.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَنْصُرُوا اللَّهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ * وَالَّذِينَ كَفَرُوا فَتَعْسًا لَهُمْ وَأَضَلَّ أَعْمَالَهُم
«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур. Кофир бўлган кимсалар учун эса ҳалокат бўлур ва (Аллоҳ) уларнинг амалларини зое кетказур» [Муҳаммад 7-8]
Ҳизб ут-Таҳрир амири 9 робиус-соний 1437ҳ
Ато ибн Халил Абу Рошта 19 январ 2016м