Сурия қўзғолонига беш йил тўлмоқда

0
521

Араб баҳори деб номланган халқ қўзғолани Тунисда бошланган бўлиб, бирин кетин бошқа шаҳарлар, юртлар ва мамлакатларга кўчиши табиий бир ҳол эди. Чунки демократиянинг адолатсиз қонунларидан, жон-жонларига етган азиятлардан, зулмлардан тўйиб кетган халқ бундан буён ҳам жим ҳаёт кечиришни ўзи учун ор деб билди. Натижада кўчаларга чиқиб, демократик қонунлари ҳаётга тўлиқ ечим эмаслигини баралла айтиб ўз норозиликларини билдира бошлашди. Халқ қўзғолонлари Тунисдан Мисрга кўчди. Миср шаҳарларида ҳам халқ норозилик намойишлари узоқ вақт давом этди. Бутун дунё бу норозилик намойишларини миллионлар марши деб хайратда қолишди.

 Аммо Ислом ва мусулмонлар душмани бўлган Америка ва ғарб душманлари қўзғолонларни аввалги мақсадларидан, яъни Исломий ҳаётни қайта бошлаш, Ислом шариатининг барча аҳкомларини ҳаётда жорий бўлиши ва ягона Ислом байроғи остида бирлашиш йўлидан буриб юборишга эришди. Афсуски, бу қўзғолонлар узоққа чўзилмади. Америка ва ғарб кўрсатмаси асосида юртларнинг хоин амалдорлари ва уларнинг тарафдорлари томонидан бу қўзғолонлар ўғирлаб олинди. Ислом байроқлари орасидан куфр оламининг хилма-хил ва ранг-баранг байроқлари ўрин олди. Натижада содда мусулмонлар алданиб қолишди.

 Мисрдаги Ихвонул муслимин жамоаси дунёдаги йирик жамоатлардан бири бўлиб, демократия асоссида Исломни барпо қилиш мумкин эмаслигини англаб етишмади. Жуда катта хатога йўл қўйилди. Исломий ҳаётни қайта барпо қилиш бундай ва бунга ўхшаш йўллар билан бўлмайди.  Исломий ҳаётни қайта барпо этишда пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва салламнинг тариқатлари бизлар учун энг тўғри йўлдир.

 Мана бу йил Суриядаги қўзғолонларга беш йил тўлади. БЕШ ЙИЛ! Айтишга осон.

 Уруш бу – айрилиқ ,жудолик, ғам-ташвиш, очлик, бедорлик ва ҳам қайғудир. Қанчадан-қанча муслима оналаримиз, опа-сингилларимиз ва қизларимиздан жудо бўлдик. Қанчадан-қанча оталаримиз, ака-укаларимиз ва фарзандларимиздан айрилдик. Мусулмонларнинг покиза қонлари дарё бўлиб оқди. Бутун мамлакат вайронага айланди. Нима сабабдан шундай бўлди? Эй, мусулмонлар нега жимсизлар? Улар бошига тушаётган бу кўргиликлар роббим Аллоҳ деганлари учун эмасми? Исломдан бошқаси куфр деганлари учун эмасми? Халифаликдан бошқасига рози эмасмиз, деганлари учун эмасми?

 Қон йиғлаб, нола қилаётган оналаримизга ким нима ёрдам бера олди? Номуслари топталаётган опа-сингилларимизга ким нима ёрдам қилди? Очликдан қирилиб бораётган фарзандларимизга ким нима бера олди? Бунчалар хотиржамсизлар? Аллоҳ бу бандалари устидан савол қилса ким нима жавоб бера олади? Ахир Аллоҳ Таоло:

Агар улар сиздан динда ёрдам сўрасалар,  ёрдам бермоғингиз вожиб”(Анфол: 72) деган эдику.

 Эй, пайғамбар Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва салламнинг меросхўрлари! Уйғониш вақти келмадими? Бу буюк ишда, пайғамбаримиз минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик ҳаётини қайта барпо этиш йўлида Ҳизб ут-Таҳрир жамоасига ёрдам қилинг! Зеро Ёлғиз Халифалик давлатигина Умматни ягона давлатда бирлаштирганидан кейин Уммат қўшинини бирлаштириб қуролларни ишга солади. Ёлғиз Халифалик давлатигина аёлларнинг ор-номуси ҳимояси учун, гўдакларни қутқариш учун ҳеч иккиланмай қўшинни ҳаракатга келтиради ва бу билан Исломнинг душманларини тийиб қўяди. Ислом душманлари бирор мусулмонга озор бериш ҳақида ўйлаганидаёқ қўрқувдан титрайдиган бўлиб қолади.

Сайфуллоҳ

NO COMMENTS