Россия самолёти яна Туркия ҳаво сарҳадларини бузди

633
0

Туркия ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерацияси ҳаво кучларига оид СУ34 самолёти Турк ҳаво сарҳадларини яна бузганлигини маълум қилди. Вазирликнинг билдиришича, Россия самолёти Туркия ҳаво сарҳадларини бузишдан аввал рус ва инглиз тилларида бир неча бор огоҳлантирилган.

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон Жанубий Америка давлатларига сафари олдидан журналистлар учун мазкур ҳодиса ҳақида баёнот берди. Эрдуғонга кўра, Россия бундай ҳаракатларини тўхтатмаса, унинг самалёти яна ўриб туширилиши мумкин.

“Рус ва инглиз тилларида бир неча бор огоҳлантирилишига қарамай, рус самалётларининг сарҳадларимизни бузишини Россиянинг минтақадаги инқирозни кучайтириш натижаси сифатида қабул қиламиз. Россия бундай ҳаракатларини давом эттирар экан, аввалги жавобни олишга мажбур бўлади”, “Бузилган сарҳадлар айни пайтда НАТОнинг ҳам сарҳади ҳисобланади. Шу сабабли бу сарҳадлар унинг ҳам назорати остидадир. Зеро биздан аввал НАТО ҳодисани аниқлаб бўлган”, деди Туркия Президенти.

НАТО Бош котиби Женс Столтенберг ҳам Туркия ҳукуматини қайта-қайта огоҳлантиришига қарамай, Россия жанговар самолёти турк ҳаво ҳудудини бузганлигини билдириб, Россияни масъулият билан ҳаракат қилишга ва НАТО ҳаво ҳудудини ҳурмат қилишга чақирди.

 “Олдинги воқеалар бундай хатти-ҳаракатларнинг нақадар хавфли эканлигини кўрсатди”, “Бундай ҳолатлар қайта такрорланмаслиги учун Россия барча зарур чора тадбирларни қўллаши лозим. Анқара ва Москва ўртасида тўғридан-тўғри алоқа йўлга қўйилишини мамнуният билан қабул қиламан ва ўзаро совуққон бўлиш ҳамда ўртадаги тарангликни камайтиришга чақираман. НАТО Туркия билан иттифоқдошдир. Иттифоқчимиз бўлган Туркиянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаймиз. Туркия ҳаво ҳудудларини ҳимоя қилишни давом эттириб келаётган НАТО Иттифоқи аъзолари Туркия устида эрта огоҳлантириш самолёти АWАCС вужудини кучайтиришга декабр ойида қарор қилди. Бу қарор кечаги воқеалардан олдин қабул қилинди”, дейилади Столтенбергнинг ёзма баёнотида.

Бироқ Россия мудофаа вазирлиги тарафидан чиқарилган баёнотда Туркиянинг бу даъволари рад этилди.

“Турк ҳаво сарҳадлари бузилган эмас. Суриянинг мудофаа тизими ҳам ва Суриядаги рус мудофаа тизими ҳам СУ-34 самалёти Турк чегарасини бузганлигини аниқлаган эмас”, “Жиддий айтадиган бўлсак, кимдир бу радарларга таяниб, рус ва инглиз тилларида бир неча бор огоҳлантирган бўлса, у Голливуд жангари филмларини томоша қилган жоҳил ташвиқотчи бўлиши мумкин” дейилади Россия мудофаа вазирлиги тарафидан чиқарилган баёнотда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here