Қирғизистон савдо-саноат палатаси берган хабарга кўра, Қирғизистон ва Туркия саноат ҳудудини қуриш ҳақида меморандум имзолашди.
Палата маълумотларига кўра, Анқарада 21-22 январда “Қирғизистон” бизнес-форуми бўлиб ўтди. Туркия савдо-саноат палатасида қирғизистонлик тадбиркорлар, Қирғизистон иқтисодиёт вазири Орзубек Қўжошев, Қирғизистоннинг Туркия элчиси Иброҳим Жунусов Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу, савдо ва божхона вазири Бюлент Тюфенкчи ва 150 нафар бизнес вакиллари билан учрашишди.
Қирғизистон иқтисодиёт вазири Орзубек Қўжошев Қирғизистонда инвесторлар учун қулай шароитлар яратилгани ва ҳукумат туркиялик тадбиркорлар учун солиқ миқдорини камайтиришга тайёрлигини таъкидлаб ўтди. Бунга жавобан Бюлент Тюфенчи турк томони савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини ва Қирғизистон бизнесни юритишни соддалаштиришса, унда Туркия Қирғизистонга доимо кўмак кўрсатишга тайёрлигини таъкидлади.
Форум доирасида Қирғизистон иқтисодиёт вазирлиги ва Туркия савдо ва божхона вазирлиги томонидан савдо-иқтисодий муносабатларни кучайтириш бўйича учта келишув, саноат ҳудуди қуриш ҳақида меморандум имзоланди. Март-апрель ойларида Туркиядан Қирғизистонга катта делегация ташриф буюради ва мамлакатдаги бозорни ўрганиб, қурилиш сметасини тайёрлайдиган бўлди.