АҚШ музокарага иштирок этиш учун Сурия мухолифатига босим ўтказмоқда

548
0

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сурия музокаралари ҳақида баёнот берди. Яхши натижалар қўлга киритилишига умид билдирган Керри музокаралар кечиктирилиши мумкинлигини билдирди. Керрига кўра, мазкур учрашувнинг қачон бошланиши узоғи билан 48 соат ичида аниқ бўлади. Бунга сабаб тарафларнинг ўзаро бир фикрга келиша олмаганликларидир.

Россия, Саудия, Франция ва Туркия ташқи ишлар вазирлари билан ҳамда БМТнинг Сурия масаласи бўйича махсус вакили Стеффан Де Мистура билан кўришганлигини айтиб ўтган Керри музокаралар келажаги Суриялик тарафларнинг қўлида эканлигига урғу бериб, уларни жиддий бўлишга чақирди. Агар тарафлар келиша олмаган тақдирда уруш давом этиши билан таҳдид қилди

“Амалга оширишимиз лозим бўлган иш шуки, учрашув бошланган пайтда ҳар кимнинг ўйнайдиган роли аниқ бўлиши лозимдир. Шундагина бирор муаммо бўлмайди ва муваффақиятсизлик юзага келмайди. Музокаралар биринчи кунданоқ ҳеч бир натижасиз бошланишини истамаймиз”, “Тарафлар жиддий иш олиб боришга мажбурдирлар. Агар жиддий бўлишмасалар уруш давом этади. Биз қўлимиздан келганини қилдик. Энди гап уларда қолди”, деди АҚШ Давлат котиби.

Айни пайтда Сурия мухолифатининг бош музокарачиси Женевада тинчлик музокараларига иштирок этиш учун АҚШ Давлат котиби Жон Керри тарафидан кучли босим ўтказилаётганини билдирди. Жайшул Ислом сиёсий бюросининг бош музокарачиси деб эълон қилинган Муҳаммад Аллуш АҚШнинг босимига “буюк жавоб” қайтаришини билдирди, аммо тафсилотига киришмади.

Сурия мухолифати музокараларга қўшилиш учун Сурияда ҳаво ҳужумларини тўхтатиш, қамални олиб ташлаш ва ҳибсга олинган мухолифат вакилларини озод қилишни асосий шартлардан деб эълон қилишган. Аммо Сурия халқи Женева йиғилишини “Жаҳаннамий анжуман”, деб номлаб, уни қатъийян рад этишларини билдирмоқда. Халқ вакилларининг таъкидлашича, унга иштирок этиш Аллоҳга, Росулига ва мусулмонларга хиёнатдир. Шунинг учун улар ҳар қандай музокараларни рад қилишларини ва шариатдан бошқа ҳеч нарсага рози бўлмасликларини билдиришмоқда.

БМТнинг Сурия масаласи бўйича махсус вакили Стеффан Де Мистура ҳам 25 январ куни бошланиши режалаштирилган учрашув ўзаро келишилмовчиликлар сабабли кечиктирилганлигини билдирди.

“Таклифномаларни бугун юборишни бошлайман. Женева анжумани 29 январ куни ўтказилади”, деди Мистура Женевада ўтказилиши режалаштирилган учрашувга оид ўтказган матбуот анжуманида.

“Таклиф этиладиганлар борасида бир қанча турли қарашлар мавжуд. Муҳокамалар бир нечта пойтахтларда олиб борилмоқда. Женева-2да юзага келган ишлар такрорланмаслиги учун бу марта иштарокчилар борасида жуда қаттиқ аҳамият беришга ҳаракат қиляпмиз, тўғри қадамлар билан бошлашни истаймиз”, дея қўшимча қилди у.

Женева-1 анжуманининг натижалари ҳозир ҳам ўз кучидами? Деган саволга “Ҳа. Ҳар бир нарса Женева-1 декларацияси билан бошланади. Ўтиш даври укумати, янги Конституция, сайловлар… ва ҳакозо”, деб жавоб берди Мистура.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here