Америка президенти: Эрон билан дипломатик алоқаларнинг узилиши Қўшма Штатлар фойдасига хизмат қилмаган
Эрон билан тузилган ядровий шартнома кучга кириши ортидан Америка президенти Барак Обама жорий йил 17 январ якшанба куни Эрон билан дипломатик алоқаларнинг узилиши Қўшма Штатлар манфаатига хизмат қилмаганини таъкидлади.
Обамага кўра, ўнлаб йиллар Эрон билан сўзлашмаслик Америка манфаатларига ҳисса қўшмаган, балки бу давлат билан бўлган ядровий шартнома минтақада ҳеч қандай урушга кирмасдан олиб борилаётган АҚШ дипломатияси қудратини исботлади.
Америка президенти Қўшма Штатлар билан Эрон ўртасида баҳсли масалалар ҳам мавжудлигини тан олиб, у билан бўлган қарама-қаршиликлар Эроннинг ҳамон «Исроил»га хавф солиб келаётганида эканини, у билан Форс Кўрфази давлатлари ўртасида ҳам зиддиятлар борлигини таъкидлади.
Обама Эроннинг 2015 йил 14 июлда имзоланган ядровий шартнома остида ядровий қуролга эга бўлолмаслигини билдирди ҳамда бу ядровий шартнома бутун дунёни янада хавфсиз дунёга айлантирганини урғулади. У – биз Эрон билан бевосита муносабатда бўлишимиз бошқа масалаларни ҳам ҳал этишимизга кўмак берди, деди. Сўнг Эрон олдида ўз халқи фойдаси учун бутун дунё билан янги муносабатлар ўрнатишдек тарихий қулай имконият турганини таъкидлади. (Россия Сегодня).
Роя газетаси шарҳи:
Ҳумайний қўзғолони ҳокимиятни олганидан буён Эронда кечаётган сиёсатни кузатиб бораётган ҳар бир киши бу давлатнинг – Афғонистон, Ироқ, Яман, Сурия ва бошқа давлатлардаги – Америка сиёсати билан қанчалар чамбарчас боғлиқлигини англаб етади. Америка президентининг бу сўзлари Оқ уй маъмурияти олға сураётган ишлар доирасига киради. Яъни Эрон билан бўлган ядровий шартномадан Америка сиёсатига улкан манфаатлар келади. Зеро, Америка Эронни америкача сиёсатни энг яхши ижро этувчи давлатга айлантирмоқчи ва бунга Обаманинг «Биз Эрон билан бевосита муносабатда бўлишимиз бошқа масалаларни ҳам ҳал этишимизга кўмак берди», деган сўзларидан кўриниб турибди. Обаманинг Қўшма Штатлар билан Эрон ўртасида зиддиятли муаммолар ҳам мавжудлигини тан олиб, бу зиддиятлар ҳамон «Исроил»га хавф туғдиришда давом этаётганига ҳамда Эроннинг Форс Кўрфази давлатлари билан ҳам зиддияти борлигига доир сўзларига келсак, бу адаштиришдан бошқа нарса эмас. Яҳудийлар давлати ҳақидаги сўзларига келсак, Америка ўнлаб йиллардан бери Эрондан фойдаланиб келади. Яъни «Исроил» Америка истаган ечим бўйича ҳаракат қилиши учун унга Эроннинг қўли билан босим ўтказиб келади. Масалан, Америка Ливан жанубида Эрон ҳизбидан фойдаланган, шунингдек, буни амалга ошириш учун Эрон ядровий программасидан ҳам фойдаланган. Эрон билан Форс Кўрфази давлатлари ўртасидаги зиддиятга келсак, бу ҳам Америка манфаатига хизмат қилади. Яъни Америка Форс Кўрфази давлатларини ўз истагига тиз чўктириш учун Эрондан «олабўжи» сифатида фойдаланади. Эътибор беринг, Обама Эроннинг Сурияга аралашаётганини Америка билан бўлган зиддиятлари сирасига киритмади. Демак, бундан Эроннинг Сурияда бўлиши Америка сиёсатига хизмат қилишини тушуниш мумкин.
Роя газетасининг 2016 йил 20 январ чоршанба кунги 61-сонидан