ГЭС қуриш шартномаси бекор қилинди

536
0
ASCII 6 èçîáðàæåíèé, Ðàçìåð: 3789 x 3011, FOV: 79.39 x 63.10, RMS: 1.87, Îáúåêòèâ: Îáû÷íûé, Ïðîåêöèÿ: Ñôåðà, Êîðð. öâåòà: LDR

Қирғизистон парламенти, 20 январ куни Россия билан ҳамкорликда қурилиши керак бўлган Қамбар-ата -1 ва Норин дарёсининг юқори томонига ГЭС қуриш мақсадида тузилган шартномаларни бекор қилди. Ўз навбатида Россия бу лоиҳа учун сарф қилган пулларини қайтарилишини талаб қилади. Россияга тақрибан 37 миллион доллар тўланиши керак деган тахминлар билан 21 январ куни парламент депутатлари, атайин шу сарфланган маблағларни текшириш ва аниқлаш мақсатида комиссия тузишди.

2016 йилга кириб келишдан аввал, тугаб бораётган йил учун якуний ҳисобот бериш мақсадида уюштирилган баёнот конференцияда, призидент Атамбаев, Путин билан юқоридаги икки ГЭС қурулиши давом этадими деган маънода савол қилгани ва рад этилгандек кўринишдаги жавоб олгани ҳақида айтиб ўтган эди. Призиден Россиянинг иқтисодий аҳволи, энди у ГЭСларни қура олишига имкон бера олмаслиги ҳақида айтди. Энди бу лоиҳалар учун биз янги инвесторлар топишимиз керак деган эди Қирғизистон призиденти Атамбаев.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Қирғиз ҳукумати ҳам бу фикрни тасдиқлаб, Россия билан ушбу лоиҳа шартномасидан бир томонлама чиқиши ҳақида қарор қабулди. Энди Қирғизистондаги юқори инстанция ҳисобланган “Жогору кенеш” ҳам бу қарорни тасдиқлади ва Қирғиз Рус ўрталаридаги энергетика соҳасидаги бу йирик шартнома бекор қилинди.

Лекин бу ҳаракатлар Россия ҳукумати томонидан қандай қабул қилиниши эътиборли. Маълумки Россия, ушбу лоиҳани ҳозирги ҳолатида бажара олмайди. Лекин Россия бу масалани Қирғизистон шу вазиятда кўтара бошлаганидан норози бўлиши аниқ. Қирғизистоннинг энергетик жиҳатдан муҳим, стротегик аҳамиятли тармоғини, Россия ўз қўлидан чиқиб кетишидан рози бўлмайди. Қирғизистоннинг иқтисодий аҳволи ва у шу ночор ҳолатидан чиқиши учун шу қадамларни ташлаб, бошқа инвесторларга мурожат қилиб, энергетика соҳаларини уларга сотиб юборишга мажбур эканлигини, Россия хиёнат деб қабул қилади.

Россия ўзининг иқтисодий бўҳронга қараб бораётган ҳолатида ҳам, Қирғизистонни ўз чангалидан чиқиб кетишига ва бошқа бир мустамлакачи қўлига ўтиб боришини истамайди. У бизларни ҳам, Россия билан бирга инқироз ва истиробларда бир сафда туриб, улар нима бўлишса, биз ҳам уларнинг хизматкори қатори, улардан баттарроқ ҳолатда сабр қилиб туриб беришимизни хоҳлашади. Акс ҳолда, юқоридаги каби ўз ҳолатларимизни ўйлаб, иқтисодий манфаатларимизни ўйлаб, бирор ишга қўл урсак, имконияти борича душманлик ҳолатига ўтиб олиб, бутун бир мамлакатга босим бера бошлайди.

Россиянинг бизларга бера оладиган босимлари, иқтисодий (қарзларини сўраш каби) сиёсий (ҳар хил норозиликлар келтириб чиқаришга урунишлар), ҳарбий (ички ва ташқи террорчилар ҳақида ёлгон ваҳималар пайдо қилиш орқали) ва матбуот ҳужуми уюштириш орқали шу каби бир қатор муаммо пайдо қилишга ҳаракатлар олиб боришга уринади.

Лекин Қирғизистон эртами кеч Россиядан ажраб, ўзининг фуқоролари манфаатлари учун яшашга ўтиши керак. Бу вақт масаласи халос. Вақт ўтиши билан, Россия Қирғиз халқи учун ҳеч қандай ёрдам кўрсата олмай қоладиган ҳолатга тушиб қолади. Қирғизистон қирилиб кетмаслик учун бўлса ҳам Россиядан юз ўгиришга мажбур бўлади. Бу ерда Қирғизистон каби давлатнинг ҳолати деярли қайтмас процесс бўлиб, катта давлатлар қўл остидаги давлатларни ҳар томонлама қўллай олишмаса, мустамлака давлатлар бошқа мустамлакачи қўл остига ўтиб кетишади ёки уларни ҳарбий мустамлака қилиб бевосита босиб олишади.

Қирғизистонни ҳам шу ҳолатларнинг бирортаси кутаётган бўлиши мумкин. Ҳар бир мамлакат ўзининг илгариги барча хатолари учун тўлов тўлашга мажбур бўлади. Лекин бу алоқалардаги кескинлик албатта бўлиб ўтадиган қайтмас воқеълик бўлиб, Қирғизистон Россияни бўҳронлар гирдобига қараб чўка бориши билан ё у билан бирга чўкади ёки эси борида этагини ёпиб олиш учун бир қатор қийинчиликларга қарши туриб беришга мажбур бўлади.

 

 

 

 

 

 

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here