Халқнинг фикри ҳукуматни қизиқтирмайди

542
0

 Ҳукуматнинг ахборот бўлими бошлиғи Назира Ахмедованинг “Озодлик” радиоси қирғиз хизматига маълум қилишича, Россия телеканалларига махсус мақом бериш бўйича қарор жамоатчилик муҳокамасисиз қабул қилинади. Унинг сўзларига кўра, қирғиз-рус келишуви жамоатчилик муҳокамасидан олиб ташланган, бироқ жамоатчилик фикри ҳисобга олинади.

 “Бу келишув бўлганлигидан уни муҳокамага қўйиб бўлмайди, ҳожати йўқ. Ҳукумат уни кўриб чиқиб ё қўл қўяди ёки кўриб чиқмайди. Бу Россиянинг ташаббуси, уни қирғиз томони кўриб чиқади. Қандай қарор бўлмасин жамоатчилик муҳокамасига қўйиб келиняпти. Агар бу келишувга халқ қарши бўлса, ҳукумат буни ҳам ҳисобга олади”, – деди Ахмедова.

 Туркистон:

Қирғизистон ҳукумати учун халқнинг иқтисодий ёки маънавий ҳолати, дунёқараши қандай бўлишини ҳеч қандай аҳамияти қолмаган кўринади.

  Қирғизистон ҳукумати мамлакатни Евроосиё иқтисодий иттифоқига олиб киришидан олдин Қирғизистонни бу ташкилотга аъзо бўлиши бўйича Россия томонидан тайёрланган йўл харитасини тасдиқлашда ҳам халқнинг фикри инобатга олинмаган ва йўл харитасини ҳукуматдаги саноқли амалдорлардан бошқа ҳеч ким, ҳатто депутатлар ҳам кўришмаган бўлсада йўл харитаси тасдиқдан ўтди ва Қирғизистон ЕОИИ аъзо бўлди.

  ЕОИИга аъзолик ўзининг салбий оқибатларини кўрсатишда кечикмади. Бугунги кунда ўн минглаб одамларни иш билан таътинлаган Дордой, Қорасув бозорлари деярли инқироз ёқасига келиб қолди. Қирғизистон иқтисодини асоси бўлган реэкспортни камайиб кетиши натижасида эса давлат бюджетидаги камомад йилдан-йилга ошиб боряпти. Расмий ҳукумат эса ҳеч уялмай, бу қийинчиликлар вақтинчалик эканлиги, уч-тўрт йилдан кейин ўтиб кетишини айтмоқда. Бу уч-тўрт йил мобайнида эса йўғон чўзилиб, ингича узилиши билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Ҳукуматнинг бирдан-бир ташвиши қандай қилиб бўлса ҳам Россияни рози қилиш, у томонидан қўйилаётган талабларни сўзсиз бажариш бўлиб қолди.

  Бугунга келиб Россия “Биринчи канал” (ОРТ) ва “Россия РТР” каналларига махсус мақом беришни талаб қилмоқда. Аввалига ҳукумат бу масалани жамоатчилик муҳокамасига қўйишга қарор қилди. Аммо бунга жамоатчилик салбий фикр билдира бошлагач эса уни муҳокамадан олиб ташланди ва ҳукуматнинг ёлғиз ўзи қарор қабул қиладиган бўлди. Гарчи ҳукумат ҳозирча халқнинг фикри ҳам инобатга олинишини айтиб,  сизу-бизни алдашга интилаётган бўлсада, худди мамлакатни ЕОИИ олиб киргани каби Россиянинг бу талабини ҳам сўзсиз бажаради.

  Россия аҳолисини 80 фоизидан зиёдини христианлар ташкил этишини, телеканаллар ҳам манашу эътиқод ва дунёқарашдан келиб чиқиб кўрсатувлар тайёрлашини ва бу кўрсатувлар аҳолисининг 85 фоизидан кўпини мусулмонлар ташкил этивчи Қирғизистонда махсус мақомга эга бўлиши, ўзининг бузуқ дунёқараши ва сиёсати билан оддий халқ маънавиятини бузиши ҳукуматни заррача ташвишга солмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here