Бир неча ойлардан буён Асад кучлари ва Ҳизбуллоҳ армиясининг қамали остида қолганлиги боис 40 минг кишилик аҳолига эга Мадая шаҳарчасида бир қанча инсонлар, жумладан маъсум гўдаклар очлик сабабли ҳаётдан кўз юмаётганлигига бутун дунё гувоҳ бўлиб турипти. Халқнинг очликдан ўлаётганини ўз кўзи билан кўриб турган минтақадаги касалхонанинг бош доктори Амир Баҳран Мадая аҳолисининг аянчли вазияти ҳақида БМТга мактуб йўллаб ундан ёрдам сўради.
Мадаяда очликдан ўлган одамларнинг аҳволи ҳақида БМТга мурожаат қилган Жаноб Баҳран ўзининг мактубида озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий дори дармонлар зарурлиги ҳақида ёзди. Шунингдек, доктор Баҳран мусулмон аҳолининг ёввойи ўтлар ва зайтун дарахти баргларини ейишга мажбур бўлганлиги учун заҳарланганлиги, шу боис дори етказиб берилиши зарур эканлиги ҳақида ҳам маълум қилди. Доктор Бахран баъзи одамларнинг чиқиндилар, ўт-ўланлар ва мушуклар ейишга мажбур бўлаётганлигини ҳам илова қилар экан, БМТдан инсоний шароитларга яхшилашга эътибор қаратишни талаб қилди.
Бироқ доктор Баҳраннинг ёрдам сўраб йўллаган мактубига БМТдан кутилмаган жавоб келди. Мадая аҳолиси етти ойдан буён қамал қилиниб келинаётганига қарамай, фақат бугунга келиб номигагина ҳаракатга келган БМТдан тўрт кўз билан инсонпарварлик ёрдамини кутган Доктор Баҳраннинг БМТ жавобидан ҳафсаласи пир бўлди.
“2015 йилнинг 24 декабридан янги 2016 йилнинг 4 январига қадар байрам таътилидамиз”, дейилади жумладан доктор Баҳранга БМТ Бош котибининг сиёсий ишлар бўйича масъул ёрдамчиси Жеффрей Фелтманнинг электрон маил адреси орқали келган жавобида.
Туркистон:
Куфр олами дунё етакчилигини ўз қўлида қарийб бир асрдан зиёд ушлаб келаяпти. Шу кунга келиб унинг паймонаси тўлиб тоша бошлади. Куфр системаси дунёни бошқариш учун яроқсиз инсоний мабда асосига қурилган эканлиги сабабли дунё мамлакатларининг деярли барчасида муаммолар тўплана бошлади.
Мавжуд оламий система дунёни икки тоифавий стандартлар билан бўлиб қўйди. Биринчи тоифага – уларнинг таъбири билан айтганда – илмоний маданият соҳиблари киради. Бу тоифа вакили бўлган бир инсон ҳатто юзлаган одамни қириб юборган ҳолида ҳам ҳибсхонада туриб ёки Европа шаҳарлари марказида туриб “мен балиқ ейишдан бош тортаман” деса, бутун давлат оёкка туради. БМТ таътилини йиғиштириб, ўша одамни соғлиги ҳақида қайғура бошлайди. Бутун дунё матбуоти, кеча кундуз ўша одамнинг аҳволи ҳақида тинмай хабарлар тарқатиб туради. Атрофидаги инсонлар унга ғамхўрлик қилиб, бу норозиликка уни ундаган муаммо нима эканига қизиқиб, унинг муаммосини бартараф этиш учун ўз ҳукуматларига босим бера бошлашади.
Иккинчи тоифа одамларига улар асосан учинчи аграр давлатлар фуқороларини киритишади. Бу тоифа вакиллари асосан дунё системасининг нотўғри деб билган ёки дунё системаси мафкурасининг асоси бўлган демократияни қабул қилишдан бош тортиб келаётган исломий юртлар вакилларидан иборатдир. Мусулмонлар ўз устиларида бир неча юз йиллар мобайнида куфр системаси босиб олиб, уларни ўз эътиқодларидан воз кечишга ундаб келаётганига қарамай, ҳатто улар орасидаги куфр системасига итдек хизмат қилиб келаётган кимсалар ҳам ўз динидан воз кечганлари йўқ.
Куфр олами етакчиларининг мусулмонларни ўз эътиқодларидан воз кечира олмасликларига ақллари етди. Шунинг учун куфр системаси исломий юртларда ўз мафкурасини чиройли қилиб кўрсатиш асосида иш олиб бориш лоиҳаларидан воз кечиб, дунёни очиқ зўравонлик билан бошқариш услубига ўтди. У очиқчасига юқоридаги каби, инсонийлик қийматларидан ҳам маҳрум бўлган, хоссатан мусулмонларни қаҳрларини келтирадиган ва таажжубда қолдирадиган баёнотларни бемалол айта бошлади. Матбуотларида ҳам бир томонлама, фақат мусулмонларнинг жиноий ҳатти ҳаракатлари айтилиб, зулмланаётган мусулмонларни тарафини олиб айтилган барча баёнот эгаларини ҳам, шикоятларни ҳам, террористик ва яна бир қанча куфр атамалари билан аташиб, тескари ташвиқотлар олиб боришаяпти.
Буларни барчасига барҳам беришнинг ягона йўли куфр системасидан воз кечиб, фақат исломий мабдаий системани исломий давлат сифатида ҳаётимизга қайтариш билан бўлади. Бугунги Суриянинг Мадая шаҳрида ҳалок бўлиб бораётган одамларга ёрдам бериш учун дунё мусулмонлари бир бўлиб, уларга ҳамдардлик билдириш билан бирга ўз юртларимиздаги салтанат эгаларидан Мадаяга қўйилган қуршовларни ёриб ўтишларини ва уларга ҳар томондан ёрдам кўрсатишларини талаб қилишимиз керак. Чунки бизга нисбатан ушбу куфр системасининг ҳайвоний муомиласи айнан сукут қилиб тураверишимиз ортидан шаклланган.
Тўпалонлар ҳам ҳатто куфр системаси асосида ёки ёрдамида ёки ҳомийлигида ўтиши мумкин эмас. Чунки исломий юртлардаги мусулмонларнинг шу кундаги аянчли аҳволи фақат шу капиталистик оламий системанинг касофатидан келаяпти. Шунинг учун биз дунё мусулмонлари ҳозирча омонликда турганимиздан хотиржам ўтиравермай, ўз қўлларимиз билан салтанатни топшириб берган ҳокимият эгаларидан, бошқарув ишларида куфр системасини инкор қилиб, юқоридаги ифлосларча муомилаларга раддия тариқасида кескин муносабатлар кўрсатишга чақиришимиз лозим.
Сўнг Аллоҳ бизлардан рози бўлишидан ва Мадаядаги мусулмонларни ташлаб қўйганлар сафига қўйиб қўймаслигидан умидвор бўлиб, ҳаракатларимизда давом этиб бораверишимиз керак. Аллоҳ бизларнинг заифлигимизни ва куфрга тобеъ бўлиб, Аллоҳ берган Ислом амонатини қўлларимиздан тушуриб юбориб, уни куфрга хор қилдириб қўйганимиз учун ҳаммамизни кечиришни ва яна Ислом динини ўз ўрнига қайтариш учун олиб бораётган ҳаракатларимизда нусрат беришини сўраймиз, Амийн.