Ню-Йорк Таймес газетасининг мухбири Эндрю Якобс 10 кун мобайнида Шарқий Туркистонда бошидан кечирган таассуротлари ҳақида ёзиб чиқди. Якобсга кўра, Шарқий Туркистон Хитой босим остида қолмоқда. Ҳибсга олишлар туфали мусулмон оилалар пароканда вазиятга тушиб қолган. Ҳатто масжидларда озон айтиб намозга чақириш ҳам таъқиқлаб қўйилган.
Мусулмонларнинг меҳнат қилишига қарши қўйилган чекловлар минтақадаги қишлоқ хўжалиги фаолиятига катта зарар келтирмоқда. Ўн миллионлик уйғур аҳолининг яшаш тарзлари ва эътиқодларига нисбатан Хитой ҳукумати тарафидан мисли кўрилмаган чора-тадбирлар қўлланиши одамларнинг қаҳр-ғазабларига ва ташвишларига сабаб бўлаётгани айтилади хабарда.
Минтақани 10 кун давомида кўздан кечирган Якобснинг таъкидлашича, Хитой ҳукумати қаттиқ хавфсизлик чораларини қўллаш ва Исломга нисбатан чекловлар қўйиш билан “террор” ҳужумларининг олдини олишни даъво қилмоқда. Оғир қуроллар билан қуролланган аскарлар деярли ҳар бир жойда ўрнатилган назорат нуқталарида автомобил багажлари ва ҳайдовчилар ҳужжатларини бирма-бир текшириши одат тусига айланган. Баъзан Уйғур миллатига мансуб ҳайдовчилар ва йўловчилардан мобил телефонларини топшириш талаб қилинади. Шунингдек полициячилар телефонлар ичидаги жамоат хавфсизлигига таҳдид деб кўрилган нарсаларни назорат қилиш имконига ҳам эга. Исломий видеолар, шунингдек уйғурлар учун Хитой ташқарисида яшаётган қариндошлари билан мулоқот қилишга имкон берадиган скайп ва ватсап каби алоқа дастурлари полициянинг қидирув рўйхатига киритилган.
Хабарга кўра, муҳандислик талабаси бўлган бир уйғур йигит ўтган ноябр ойида Туркиядаги бир дўсти билан гаплашганлиги учун назорат остига олинган. 23 ёшли йигит бошидан ўтганларни ҳикоя қилар экан, ҳукумат назарида барча уйғурлар террорчига айланганига ишора қилади.
“Ҳаммамиздан террорчи деб гумон қилишади. Бугунги кунда хориждаги танишингиз билан телефон орқали гаплашишингиз уйингизни полиция босиши учун етарлидир”, дейди талаба йигит.