Россия ОАВлари Россия Бош штаби разведка бош бошқармаси бошлиғи генерал-полковник Игор Сергун 4 январ куни 59 ёшида “тўсатдан” оламдан кўз юмгани ҳақида хабар тарқатишди.
Маълумки, Путин ҳукумати Россия ташқарисида турли хил террорчилик ҳуружларини амалга ошириш ва расмий Кремл учун “ёқимсиз” бўлган сиёсатчиларни жисмонан йўқ қилишда айнан Игор Сергун бошчилик қилган жиноятчилар тўдасидан унумли фойдаланиб келади.
Шунингдек, 2014 йилнинг баҳорида Қримни босиб олинишида ҳам шу тўда муҳим рол ўйнаган эди.
Бундан ташқари, Қримни аннексия қилинишида бевосита иштирок этган ҳаво қўшинлари Штаб бошлиғи ўринбосари генерал-майор Александр Шушукин ҳам 27 декабр куни “кутилмаганда” вафот этган эди.
Қримни босиб олинишига бевосита алоқаси бўлган икки генералнинг бир ҳафта ичида “тўсатдан” вафот қилиши Путин командаси ичида келишмовчилик пайдо бўлганига ёки “дўппи тор келиб қолгач” тозалаш ишлари бошлаб юборилганидан дарак бериб турипти.