Сурия пойтахти Дамашқда ҳукумат кучлари билан ИШИД ўртасида битим тузилди. Мазкур битимга биноан ИШИД кучлари мухолиф кучлардан тортиб олган ҳудудлардан чиқиб кетади. Бу ҳақида Сурия Инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълум қилди.
Маркази Британияда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси (SOHR) асосчиси ва президенти Рами Абдураҳмон тарафидан пайшанба куни берилган баёнотда айтилишича, минтақадаги ИШИД жангчилари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, айрим ярадор жангчилар ишончли ўтиш йўли орқали минтақани тарк этади.
Баёнотга кўра, БМТ воситачилигида амалга оширилгани битимга биноан Пойтахт Дамашқ атрофидаги минтақалар ИШИД жангчиларидан тозаланиши кўзда тутилган. Рами Абдурраҳмон ўзининг баёнотида ИШИДнинг Ярмук қочқинлар лагеридан ва Ҳажарул Асватдан ҳам чиқиб кетиши кутилаётганини ҳам айтиб ўтди.
Охирги олинган хабарларга кўра, келишув тафсилотлари ИШИД ва Асад режими ўртасида сир тутилмоқда. Минтақадаги ишончли манбаларнинг Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваториясига берган маълумотга айтилишича, ИШИД жангчилари юкланган автобус ал-Қадам майдонига етиб борган.
Сурия Миллий келишув вазири Али Ҳайдар ҳам бироз аввал айни масала ҳақида оғиз очган эди. Ярмук қочқинлар лагерида ўрнашиб олган ИШИД жангчиларини ўзаро келишув орқали чиқариб юбориш ҳақида режа тузилаётганини айган Али Ҳайдар бу ҳақида батафсил тўхталмаган эди.