Афғонистон йўналишида “ИШИД” ва бошқа террористик ташкилотларга қарши курашиш учун Россия Қирғизистонга ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиб келмоқда. Бу ҳақида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Қирғизистон қуролли кучлар бош штаби раҳбари Жанибек Капаров билан Москвада бўлиб ўтган учрашуви чоғида маълум қилди.
“(Афғонистон йўналиши бўйича) юзага келаётган таҳдидларга қарши туриши учун Қирғизистон қуролли кучларини қайта жиҳозлаш бўйича режаларни бажариш бўйича қўлимиздан келган барча чораларни кўряпмиз”, – деди Шойгу.
Шойгунинг сўзларига кўра, “таҳдидлар ҳақиқатдан ҳам мавжуд”. “Биз уларни кўряпмиз. Ўйлайманки, сизлар ҳам (кўриб турибсизлар)”, -деди вазир.
Шойгунинг қайд этишича, Россия “Россия ҳарбий таълим муассасаларида Қирғизистон қуролли кучлари мутахассисларини тайёрлаш, Россия ҳарбий базасини кучайтириш, авиация гуруҳлари, қурол-яроқ ва ҳарбий техникаларни етказиб бериш билан боғлик барча вазифаларни тўлиқ бажариб келмоқда”.
“Умид қиламанки, – деди Шойгу – буларнинг барчаси бугун мавжуд бўлган таҳдидларга қарши туришда ижобий самара беради”.
Шойгу ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар “Қирғизистонга бу таҳдидларга қарши ҳимоя тизимини яратиш имконини беришига”, ишонч билдирди.
Туркистон:
Қирғиз армияси ўз ҳарбий қувватини Россия техникаларини сотиб олиш билан бир неча баробар қувватлантирган тақдирида ҳам, ташқи таҳдидлардан ўзини ҳимоя қила олмайди. Россия унга охирги дунё талабига жавоб берадиган техникаларни бермайди. Аксинча, арзон, эски ва захирасида туриб ишлаш муддати ўтиб бўлган техникаларини қиммат нархлар билан ўтказиб, Қирғизистонни қарзига яна қўшимча қарз ёзиб қўяди.
Афғонистон ҳақидаги ваҳималари эса ёлғон. У ердаги исломий қувватлар мободо биз томон ҳаракатланишса ҳам, фақат Қирғизистондаги Рус қувватларининг мавжудлиги сабабли ёки Қирғизистонни Россияга ҳарбий имкониятларни кенг яратиб бераётгани сабабли, Қирғизистонга ҳужум қилишлик билан Россияга зарба бераяпмиз деган тушунча уларни биз томон провокация қилиши мумкин.
Шунинг учун, ҳозирда Россиядан олинадиган ҳар қандай ҳарбий ёрдам мусулмон оламини, қирғиз мамлакатига қарши провокация қилиб бораверади.
Jahanamga utin bulganni ham odam kerak.Kirgiz armiyasi musulmonlarga qarshi qurol kutarishi jahanamga utin bulishliga etadi.Avganiston mujohidlari Kirgizistondi bosib olgani hujim qilmaydi.Rus tasirini yuq qilishlik u-n jihod elon qilishi mumkin.Bu jihoga qarshi chiqandi hukmi kufrni safida ekanligini bildiradi !!!