Тожикистон ҳам ҳарбий коалицияга қўшилмоқчи

544
0

 Тожикистоннинг Ар-Риёддаги элчиси Шариф Азамшо Латифзода берган баёнотга кўра, Тожикистон Саудия Арабистони ташаббуси билан террочиликка қарши тузилган Мусулмон коалицияси таркибига қўшилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Элчининг сўзларидан маълум бўлишича, Тожикистон коалициянинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлишни хоҳламоқда.

Латифзоданинг айтишича, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2016 йилнинг январида Ар-Риёдга сафар уюштириб, қирол Абдулазиз Салмон билан учрашишни режалаштирган. Томонлар ушбу учрашувда терроризмга қарши кураш масалаларида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш масаласини муҳокама қилиши кутилади. Ушбу учрашувдан кейин Душанбе коалициянинг аъзосига айланиши мумкин.

 Саудия Арабистони 15 декабр куни террорчиликка қарши курашувчи 34 та мусулмон давлатидан иборат альянс ташкил қилинганини эълон қилган эди.

 АҚШ мудофаа вазирлиги Саудия Арабистони бошлиқ коалицияни қутлаб чиққан бўлса, расмий Москва бу коалициянинг мақсадларини аниқ билмаган ҳолда, муносабат билдиришга ҳали эрталигини айтиб ўтган эди.

Туркистон: 

Ушбу мусулмон юртларининг коалицияси, албатта АҚШ бош бўлиб Ғарб томонидан илгари сурилиб бораяпти. Россия эса бу умумий ўйинда ўзи учун белгиланган ўринни топа олгани йўқ. Чунки бу лоиҳа у билан маслаҳатлашмасдан ишлаб чиқилди. Шунинг учун у бироз иккиланиб турипти.

Тожикистоннинг мусулмон давлатлар тарафидан тузилган куфр коалициясига бўлган қизиқиши ушбу коалиция мувоффаққиятли бирор натижаларга эриша бошласа, у Сурия ва Ироқдан ҳам кенгроқ минтақалардаги муаммоларни ечишга киришиши мумкинлигига далолат қилади. Яъни Афғонистон муаммосини бартараф қилишда ҳам шу коалициядан фойдаланишга умид қилишади. Тожикистон, аввалги қалдирғоч бўлса, кейин Марказий Осиё мамлакатларининг барчаси бу коалицияга мажбур олиб киритилади. Бу, Сурия муаммосини Марказий Осиёда ҳам пайдо бўлиши учун кенг шароит яратиб беради. Куфр олами мусулмонларнинг сиёсий ожизликларидан ва хоинликларидан фойдаланиб, деярли йўқ ердан муаммолар пайдо қилиб, мусулмонларни бир неча бўлакларга бўлиб, ўзларини ўзлари билан қирғинбарот урушга олиб боришаяпти.

Россия бу урушдан ўзини четлаб қолишидан хавотирда. Чунки ҳозирги вазиятда Путинга фақат уруш керак, майли мақсадсиз бўлса ҳам. У ўз режимини фақат уруш ёки ҳарбий бошқарув ва ҳарбий ҳолат билангина сақлаб қолиши мумкин. Агар Россия Суриядаги ҳарбий аралашувлардан четлатилса, Путин кавказда ёки Россиянинг бирор исломий минтақаларининг бирида, янги уруш ҳолатлари пайдо қилишга мажбур бўлади.

Россия ҳали бир қарорга келмай туриб Тожикистон ўзини ушбу коалицияга таклиф қилиши Россиянинг Исломга қарши оламий куфр юришидаги ўрни генераллар требунасида эмаслигига ва у ҳам Тожикистон сингари АҚШнинг аскарларидан бирига айланиб қолганига далолат қилади.

Демак, АҚШ Сурияда Россияни бир мунча вақт ўз манфаатига мувофиқ ишлатди. Энди исломий юртларга эстафетани топширишни ихтиёр қилди. АҚШнинг гумашталарини Ислом олами қанчалар қабул қилиши куфр олами учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Бу АҚШ амалиётининг лоиҳасига мувофиқ, “Ислом давлати” ташкилотини пайдо қилди ва уни қўллаб қувватлади. Унинг вазифаси Сурияда Асад билан инқилобий мухолиф кучлар ўртасидаги мувозанатни ушлаб туриш эди. Шу билан бир вақтда у томонидан бўлган ва бўлмаган барча  ваҳший амалиётларини видио тасмалар билан оламга кенг тарқатди. Энди уни худди дунёни эгаллаб олиши мумкин бўлган бир катта қувват ва ваҳший машина сингари жуда кўпиртириб, инсоният учун жумладан мусулмонлар учун ўта катта муаммо қилиб кўрсатиш мақсадида кенг матбуот ҳужуми олиб бораяпти. Саудия бошчилигида тузилган юқоридаги коалиция, ушбу лоиҳанинг якуний ва асосий қасд қилинган қисми ҳисобланади. Яъни,Сурия инқилобига қарши аввалдан тузилган барча лоиҳа ва амалиётлар шу мусулмонлар коалицияни тузуш учун ишлаб чиқилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here