Муслималар оҳини эшитгувчи борми?

552
0

  Биз аввал ҳам мусулмон биродарларимиз Асаналиев Мирбек ва Керимбеков Алтинбекларнинг хонадонларига 1 декабр куни тонгги соат 6.30 лар чамасида МХДҚ ходимлари бостириб киришгани ҳақида уларнинг аёллари ижтимоий тармоқлар орқали халққа қилган мурожаатларига суянган ҳолда хабар қилган эдик.

 Ўша мурожаатларида ожиза сингилларимиз МХДҚ ходимлари турмуш ўртоқларига қўшиб ўзларини ҳам ёш болалари билан олиб кетгани ва қўл телефонларини тортиб олиб, бўлиб ўтган воқеа ҳақида яқинларига хабар бериб қўйишлари учун имконият ҳам беришмагани, кечга қадар оч-наҳор ушлаб туришгач, кечки соат 11:00 ларда ёлғиз кўчага чиқариб юборишгани ҳақида арз қилишган эди. Аммо бу ожиза аёлларнинг оҳу зорлари ҳукумат раҳбарларидан ҳеч кимнинг қулоғига етиб бормади.

 Шу сабабли ҳам бу мислима сингилларимиз куни кеча яна халққа мурожаат билан чиқишди. Уларнинг сўзларига кўра, МХДҚ ходимлари турмуш ўртоқларини олиб чиқиб кетганига 15 кундан ошган бўлсада, уларни қаерда эканлиги, қаерда ушлаб турилганлиги ва қандай айблов қўйилгани ҳақида умуман хабардор қилинишмаган.  Ҳолбуки, дунёвийликни даъво қилувчи бу ҳукумат ўзлари учун муқаддас қилиб белгилаб олган конституцияга кўра “ҳеч ким суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ вақт давомида ушлаб турилиши мумкин эмас” эди. Аммо мусулмонларни “конституцион тузумга тажовуз қилишда” айблашга устаси фаранг бўлган расмий ҳукуматнинг ўзи давомли равишда конституцияни бузиб келиши одатий ҳолга айланиб қолди.

 Сингилларимиз ўз эрларига нисбатан бўлаётган ноҳақликлардан шикоят қилиб Қирғизистон республикаси президенти Алмазбек Атамбаевга, Жогорку Кенешга, Бош прокурор Индира Жўлдубаева, Омбудсмен…га хат орқали мурожаат қилишган. Афсуски, бу раҳбарлардан бирортаси ҳам боқувчисиз қолган, ҳомиладор аёлларнинг шикоятларига эътибор қаратиб ёрдам бериш у ёқда турсин, ҳатто хат орқали жавоб қайтаришни ҳам ўзларига лозим топишмади.

 Қирғизистон ҳукумати ҳам, куч органлари ҳам Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган курашларида бирор меъёр ёки инсонийлик қадриятларига одамийлик ҳислари қолмади. Улар мусулмонларни ёмонотлиқ қилиш учун туҳмат ва бўҳтон қилишга, эркаклар у ёқда турсин аёллар ва ҳатто ёш гўдакларни ҳам аяб ўтиришмаяпти. Улар муслима синглимиз Бурулай Раҳмонжон қизини қўлидаги уч ойли эмизикли чақолоғи билан озодликдан маҳрум этиш даражасида тубанлашиб кетишди.

 Ҳа, Қирғизистон ҳукумати Россия, Хитой, АҚШ… давлатларидан арзимаган ёрдам пули олиш илинжида Ислом ва мусулмонларга қарши курашни кундан-кунга кучайтириб боришмоқда.  Агар улар оз бўлса ҳам ақл юритишганида аҳолисининг 85 фоизидан зиёдини ташкил этувчи мусулмонларга қарши курашиш ўрнига мусулмонлар билан бирлашиб, мустамлакачи давлатлар томонидан ўзларига нисбатан бўлаётган босимларни бартараф этишда мусулмонлар кучига суянишган бўлар эди.

 Ҳозир ҳам кеч эмас! Ислом ва мусулмонларга қарши курашиш учун режа тузиб, буйруқ бераётган ёки бу буйруқларни амалга оширишда озми-кўпми ўз хиссасини қўшаётган мусулмон ходимлар тавба қилиб бу ишлардан юз ўгиринглар. Акс ҳолда бу дунёда хорликка юз тутиб, охиратда эса Аллоҳнинг азобига дучор бўлиб қолишинглар мумкин, бундай оқибатдан Аллоҳ сақласин.

 Абдураҳмон.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here