Керри «Исроил»ни Фаластин режими ағдарилиши оқибатларидан огоҳлантирмоқда

0
645

Керри «Исроил»ни Фаластин режими ағдарилиши оқибатларидан огоҳлантирмоқда

Ўтган шанба Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри Фаластин режимининг ағдарилиши оқибатларидан огоҳлантириб, бу «Исроил» учун таҳдид эканини таъкидлади.

У минтақага сафари чоғида «Brookings Institution» институтида қилган нутқида Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос «Фаластин халқи ҳис этаётган умидсизлик ҳақида гапираётиб, ҳар қачонгидан ҳам маюсроқ» кўринди, деди.

Кейин иккала томон, яъни «Исроил» билан Фаластин ўртасида ишончнинг йўқлиги бир кун ҳам бунчалик даражада чуқурлашмаганини қўшимча қилди ҳамда томонларни заравонлик мураккаб тус олмасидан аввал унга барҳам бериш лозимлигига чақирди.

Кейин у бундай деди: «Агар Фаластин хавфсизлик кучлари бўлмаса, «Исроил» мудофаа армияси бўшлиқни ўзлари тўлдириш учун ўн минглаган аскарларини Ғарбий Соҳилда муддатсиз узоқ вақтга жойлаштиришга мажбур бўлади».

Шунингдек, муқаррар тўқнашув агар можаро ва зўравонликка олиб борса, бунинг оқибатини мудофаа армиясида хизмат қилаётган фарзандлари кўтаришига «исроиллик»лар тайёрми? – деган саволни ўртага ташлади. (Ливанда чиқадиган «Наҳор» газетаси).

Роя газетаси шарҳи:

Керрининг сўзларидан Фаластин режимининг яҳудийлар давлати хавфсизлигини ҳимоя қилишдаги роли яққол кўриниб турибди. Демак, бу режим яҳудийларнинг ўн минглаган қўшини ўрнини тўлдириб беряпти экан. Аллоҳ ва Росулининг душманлари бўлган босқинчиларни ҳимоя қилаётган бу хоин режим Фаластин аҳли номидан музокара олиб бориб, уларни номидан гапиряпти. Шундай экан, бу режимдан Фаластин аҳлига қарши тил бириктирувдан бошқа нимани ҳам кутиш мумкин?!! Алам қиладигани шуки, Фаластин ва бошқа исломий юртларимизда мусулмонлар устидан мана шундай режимлар ҳукмрон бўлиб олганидир. Ҳукмдорларнинг ҳам мустамлакачи кофир хўжайинлари сиёсатига хизмат қилиш ва улар билан ўз халқларига қарши тил бириктиришдан бошқа ташвиши йўқ. Бу жуда ҳам ёмон ҳолатдир. Исломий юртлар ҳолати бундан ҳам ёмон бўлиши мумкинми, ахир?!!

Роя газетасининг 2015 йил 9 декабр чоршанба кунги 55-сонидан.

NO COMMENTS