Диний арбоблар президентга терроризмга қарши кураш бўйича таклифлар билан чиқишди

612
0

“Диний арбоблар терроризмга қарши кураш бўйича масалаларни муҳокама қилиш учун майдонча ҳосил қилиб, мамлакат раҳбарияти – президент ва бошқа юқори лавозимли амалдорларга Қирғизистоннинг ички ва ташқи хавфсизлиги юзасидан баёнот қабул қилишди”, – деди “Элдик демилге” жамоат-сиёсий ҳаракати вакили Жениш Молдокматов давра суҳбатида.

Унинг сўзларига кўра, президентга мурожаатдан мамлакатда диний соҳадаги мавжуд вазият ва унинг атрофидаги муаммоларни ҳал этишга оид 10 таклиф ўрин олган.

Жумладан, қандай қилиб радикал ғояларга қарши Ислом асосидаги ғоявий тизимни барпо этиш, Ислом динини ОАВдаги тажовузкор атамалардан ҳимоя қилиш каби таклифлар илгари сурилган. Ҳужжатда “исломчи террористлар”, “исломчилар”, “ислом фундаментализми” каби атамалардан фойдаланишни тақиқлаш, илоҳиётшунослар, психологлардан иборат мобил гуруҳларни ташкил этиб, ёшлар ўртасида профилактика тадбирларини ўтказиш ҳам таклиф сифатида келтирилган.

 манба: “kun.uz”

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here