Рус режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоққа олишда давом этмоқда

313
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Рус режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоққа олишда давом этмоқда

«RT» веб-сайтининг (ҳижрий 1443 йил 8 муҳаррам, милодий 2021 йил 16 август душанба куни) нашр қилган хабарида бундай дейилган:

«Қримдаги адлия манбаларидан бирининг таъкидлашича, жанубий ҳарбий округ суди Қримда исломий Ҳизб ут-Таҳрирнинг тўрт нафар аъзолари ва ташкилотчиларини узоқ муддатли қамоққа ҳукм қилган.

Манбанинг қўшимча қилишича, суд ушбу айбланувчилардан Линур Халилов билан Руслан Масъудовни 18 йилга, Элдор Кантемировни 12 йилга, Руслан Нагиевни 13 йилга оғир тартибдаги ахлоқ тузатиш колониясига, аввалги икки йилини қамоқ камерасида ўтказишга ҳукм қилган.

Ҳукмда айтилишича, «Ҳалилов билан Масъудовлар 2018 йил июндан 2019 йил июн орасида Қримнинг Алушта шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрир ташкилотига раҳбарлик қилишган. Ташкилот аъзолари ичида Руслан Нагиев билан Элдор Кантемиров ҳам бўлган. Улар ушбу террористик ташкилотга янги аъзоларни жалб қилиб, улардан 2019 йил 10 июнга қадар молиявий взнос олиб турган».

Роя газетасининг 2021 йил 25 август чоршанба кунги 353-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here