Россия, Грузия чегараси орқали ўтиб кетиши лозим бўлган Қозоқ ва Қирғиз мамлакатларига бораётган юк машиналарини тўсиб қўйди. Ҳайдовчиларнинг айтишларича, аввалги юк машинаси 26 наябр куни тўсилган. Шу кунгача унинг ортидаги юзлаган машиналари улкан калонна бўлиб туришибди, чегара ходимлари эса уларни тўсиб қўйганликларига ҳеч қандай сабаб ёки муносиб буйруқ борлигини тақдим этганлари йўқ.
Евро Осиё иттифоқи ташкил этилаётганида ва Қирғизистон унга аъзо бўлаётганида, уларнинг умумий ташқи чегаралари, фақат тенг ҳуқуқлик ва ҳар бирининг манфаати учун маслаҳат асосида иш олиб боришлари кўп маротаба таъкидланган. Лекин Россиянинг бу ташкилотда гегемонлик қилиши аввалдан маълум эди.
Грузия-Россия чегарасида турган юк машиналари ичида мева сабзавот сингари тез айнийдиган юклари билан Қозоғистон ва Қирғизистонга оид бир неча ўнлаган машиналар ҳам бор экан. Ана энди Қирғиз ва Қозоқ ҳукуматлари улар олиб келаётган юкларини қирғиз ва қозоқ халқи учун нақадар аҳамиятли эканини била туриб, қандай қилиб Россияни ўз манфаатлари томон юргиза олишларини тамоша қиламиз.
Фақат ва фақат Россиянинг манфаатлари инобатга олинади. Ташкилотнинг иш фаолият юритишида қолган аъзоларининг деярли вазни ва иштироки йўқ. Путин Россияда ҳарбий ҳолат эълон қилиш арафасида турибди. Унда Евро Осиё иттифоқининг иқтисодий алоқалари ва бир бирларидан олиб ўтадиган тронзит юклари муаммолари янада чигаллашади. Умуман ташкилотдан кутилган иқтисодий ривожлвниш лоиҳаларининг барчаси барбод бўлиши аниқ кўриниб бораяпти.
Путиннинг Туркия билан даҳанаки жангида, Россия жуда катта навбатдаги талофотларга учраб бораяпти. У матбуот курашида ҳам, иқтисодий, сиёсий ва ҳатто ҳарбий томонлама ҳам мағлуб бўлди. Туркия бош вазири “биз рус компания ва фуқороларига қарши ҳеч қандай кескин чоралар кўрмаймиз” деди. Яъни биз Путиннинг Россиядаги Турк фуқороларига нисбатан олиб бораётган муомилалари билан тушиб бораётган тубан даражасига тушмаймиз деди.
Эрдагон эса, бир неча маротаба Россияга ҳарбий тўқнашишга тайёр эканлигига ишора қилувчи баёнотлар билан чиқди. Россия Туркиянинг муомиласига етакчи давлатга муносиб муносабат кўрсата олмади. Шунинг билан Россия халқаро сиёсатдаги ўзининг ҳақиқий ўрнини тан олишга мажбур бўлди. Унинг ўрни эса, Путиннинг кибрли даъволари билан белгилаган даражасидан анча паст даражада экан.
Қирғизистон ҳукуматига яна бир маротаба, ўз эркини ва тизгинини Россияга ушлатиб қўйиш билан катта хато қилаётганини эслатиб ўтамиз. Россиянинг хатолари ва қайсарлиги сабабли Қирғизистон Евро Осиё иттифоқига қўшилди. У мамлакат иқтисодининг асосий тамал тоши бўлиб турган ва улкан ижтимоий муаммоларига малҳам бўлиб турган иккита катта жаҳон бозорларини йўқотиб бораяпти. Ҳамма балонинг боши юқоридаги каби Россиянинг хатолари ва ушбу хатолари оқибатидан келаётган кулфатларга бизларни ҳам тортиб бораётганидир. Ҳали бу бошланиши, шу стротегиямиз билан Россиянинг ортидан бораверсак, кўрганимиздан кўрадиганимиз бадтарроқ, дейиш мумкин.