Бишкекда Марказий Осиёдаги диний вазият муҳокама қилинади

0
649

 7-8 декабр кунлари Бишкек шаҳрида “Марказий Осиёдаги диний радикаллашув: воқелик ва афсона” деб номланган икки кунлик конференция бўлиб ўтмоқда. “Уруш ва тинчлик муаммоларини  ёритиш институти” (IWPR ) томонидан уюштирилган конференцияда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда фаолият юритаётган дин уламолари, мутахассислар ва тегишли давлат муассасалари вакиллари иштирок этишмоқда.

 Конференция мобайнида Марказий Осиёдаги диний вазият, радкаллашувни олдини олиш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек экстремизм мавзусини ёритиб бораётган журналистларга амалий ўқув машғулотлари уюштирилади. Конференция якунида иштирокчиларнинг фикр-мулохазалари асосида махсус тавсиянома тайёрланади ва тегишли органларга тақдим қилинади.

 Конференция Норвегия ҳукумати ва Европа кенгаши томонидан молиялаштирилган.

Туркистон:

Мусулмонларнинг ҳаётий масалалари Норвегия, Европа кенгаши ёки Россия каби куфр давлатлари томонидан уюштирилаётган мажлисларда кўриб чиқилиши тўғрими?!

Куфр системаси Исломни “радикал ва мўътади” деб Мусулмонларни иккига бўлиш лоиҳасини ишлаб чиқди. Лекин, уларнинг бу лоиҳаларини ҳаётга татбиқ қилиш ва дунё мусулмонларини бу сафсатага ишонтириш уларнинг қўлларидан келмайди. Буни уларга ушбу конференцияда йиғилган олимлар сингари диний арбобларимиз ижро қилиб беришлари керак. Улар Мусулмонларнинг ярмини шу сафсатага ишонтира олсалар, куфр ўша Мусулмонларни воситасида қолган иккинчи ярмидаги Мусулмонларга қарши фронт таёрлай бошлайди.

Аслида бу жумбоқнинг ечими 2х2=4 сингари ўта содда ва аниқ. Куфрга суяниб, унинг куфр қувватидан фойдаланиб, Ислом ва Мусулмонларга қандай манфаат олиб келиш мумкин?! Шу манфаат исломий бўлиши мумкинми?! ЕИ ёки Россия Ислом манфаати учун Мусулмонларга ёрдам бериш мақсадида бирор иш ҳаракат қилиб бериши мумкин деб ўйлайсизларми? Бу йиғинда нима ҳақида гап бўлганини муҳокамаси иккинчи масала. Муаммо шу каби йиғинлардан Мусулмонлар ўзлари учун бирор манфаат қидиришаётганларида. Йўқ улар бизларни чалғитишмоқда.

“Терроризм”, “экстремизм” булар аввалдан ўйлаб топилган терминлар эди. Бу терминларни, юқоридаги каби конференциялар воситасида, одамлар фикрларида ваҳимали образ қилиб олишга ҳаракат қилишади. Сўнг ўзлари ҳар хил қўпорув амалиётлари уюштиришлар билан одамларда ваҳима ва ўзларига қарам бўлишга ундовчи ҳолат пайдо қилиб олишади. (Қўпорув амалиётлари бирор бир исломий ном остидаги ташкилот воситасида амалга оширилдими ёки бевосита ўзлари уюштиришдими фарқи йўқ. Муҳими уларнинг ихтиёрлари ва ҳомийликлари асосида амалга оширилади.) Бутун бир Мамлакат ваҳимага тушиб, куфр оламидан ёрдам сўраб, уларни ўзлари устига ҳарбий базалари билан осонгина кириб олишларига имкон беради.

Шуларнинг ҳаммаси юқоридаги охиратини шу дунё манфаатларига алмаштириб юборишга тайёр турган диний арбоблар воситасида олиб борилади. Ҳатто бу бузуқ ва қўрқоқ диний арбоблар жамоалари бўлмаганда эди, ҳокимият вакиллари ўз фаолиятларида Мусулмонларга қарши зулм олиб боришда ўта қийин аҳволга тушиб қолишган бўлишар эди. Куфр олами эса, бизларни мустамлака қилиб, юртларимиздан сўриб чиқиб кетишаётган манфаатларидан ҳарбий техникалар ясаб, бегуноҳ Мусулмонларни қира олишмаган бўлишар эди.

Улар ваҳима қилишаётган террористлар хавфлими ёки бу хоин диндорларми. Чунки дунёда содир этилаётган барча жиноятлар сиёсатчиларнинг ва олиму-уламоларнинг – ҳеч бўлмаганда сукут қилиб туриш орқали – ўз розилигини изҳор этишлари билан содир этилади. Зулмларга тили билан, қўли билан бевосита ёрдам бериш эса, Оллоҳ сақласин иккала дунёда ҳам жуда ёмон оқибатларга олиб боради.

Улар ўзларининг ўшбу ҳаракатларини оқлаш учун, ҳар хил баҳоналар айтишлари мумкин. Ҳатто улар оқланиш учун куфр “террорист” ёки “экстремист” тамғасини босиб берган Мусулмонларнинг фаолиятларидаги шариъй хатоларини очиб беришган бўлишади. Лекин улар бу ижтиҳодий ҳаракатларини фақат куфрнинг манфаати ва босими асосида олиб боришмоқда. Йўқса юқоридаги каби конференсиялар ким томонидан уюштирилаётганининг ўзи унда кимларнинг манфаати ҳимоя қилиниши мумкинлигини очиқ кўрсатиб турибди.

Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон вилояти номидан, олиму уламоларимизни ва диний арбоб деб танилган Мусулмонларни куфрнинг найрангларидан эҳтиёт бўлишга чақирамиз. Куфр олами Қирғизистонда ҳам муҳитни янада бузиб юбориш учун ўзларининг куфр сақофатларини тарқатиш билан бир қаторда, Исломни ҳам ўзларига мос қилиб бузуб тарқатишга қаттиқ ҳаракат бошлашди. Улар сизларни восита қилиб бу ифлос лоиҳаларини амалга оширишдан ўзга чоралари йўқ. Улар сизлардан нажосатда ишлатиладиган бир матоҳ сингари фойдаланиб қолишларига йўл берманг. Бир оз сабр қилинг. Инша Оллоҳ, Оллоҳнинг нусрати яқин.

NO COMMENTS