Атамбаев иш сафари билан Парижга учиб кетди

503
0

Президент аппаратининг ахборот сиёсати бўлими бошлиғи Алмаз Усеновнинг маълум қилишича, Алмазбек Атамбаев 29 ноябр куни иш сафари билан Парижга учиб кетди. Унинг айтишича, Атамбаев 30 ноябрда иқлим ўзгариши муаммоларига бағишланган БМТ анжуманида нутқ сўзлайди.

 Бундан ташқари, Атамбаев 13 ноябр куни Парижда содир этилган теркат қурбонлари ёдгорлигига гулчамбар қўяди.

 БМТнинг иқлимий ўзгаришларга бағишланган навбатдаги 21-анжумани 30 ноябрда бошланади ва 11 декабрга қадар давом этади. Алмазбек Атамбаев эса 1 декабр куни Бишкекка қайтиб келади.

 Иқлим ўзгариши муаммоларига бағишлаб Парижда бўлиб ўтадиган БМТ анжуманига камида 140 давлат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here