Россия фуқароларининг 65 фоизи яқинда “Ислом давлати” ташкилоти йирик қўпорув амалиёти содир этишига ишонишади

573
0

Эхо Москва” радиоси тарқатган хабарга кўра, Россия фуқароларининг 65 фоизи яқинда “Ислом давлати” ташкилоти йирик қўпорув амалиёти содир этишига ишонишади

 “Эхо Москва” радиоси ўтказган ижтимоий сўров натижаларига кўра, фуқароларнинг 65 фоизи ИД ташкилоти яқинда Россияда йирик қўпорув амалиёти уюштиришига ишонишади. Лекин худди шу радионинг 2014 йили 13 сентябрда Юлия Латинина томонидан олиб борилган ижтимоий сўровида рус халқининг 79 фоизи Россияда содир бўлиб келаётган қўпорув амалиётларининг барчаси фақат ФХХ (ФСБ) томонидан содир этилишига ишонишларини айтишган.

 Туркистон:

 1998 йилнинг 25 июлида Путин Россия федерал  хавфсизлик хизмати (ФХХ) директори қилиб таинланди.

 1999 йил 4 сентябрда Доғистоннинг Буйнакский шаҳрида жуда катта қўпорувчилик амалиёти содир этилди. Бунинг натижасида 164 киши ҳалок бўлди, бундан 23 таси ёш болалар эди.

 1999 йил 8 сентябрда Москвада 9 қаватли иморат портлатиб юборилди. Расмий маълумотларга кўра 100 киши ҳалок бўлган.

 1999 йил 13 сентябрда Москвада яна бир 8 қаватли бинонинг остки қисмидан портлатиб юборилди, 124 киши ҳалок бўлди.

 1999 йил 16 сентябрда эса Волгадонскда портловчи моддалар солинган юк машинаси портлатиб юборилиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди.

 1999 йил 22 сентябрда Резян шаҳрида бир нечта номаълум шахслар кўпқаватлик бино остига портловчи модда қўяётган вақтларида фуқаролар хавфни сезиб қолишади. Шов-шувли бу амалиёт ФСБ томонидан уюштирилаётганини ҳукумат тан олади. Лекин шу кунгача бу амалиёт тергов ишлари тўхтатилиб қўйилилган.

https://www.youtube.com/watch?v=RaMSoFxMy3E

 1999 сентябр ойида Путин бутун Федерация кучларига бошчилик қилган ҳолда Доғистондаги уюшган қуролли кучларга қарши бостириб кирди.

 Путин Доғистонда тўпланиб қолган Чечен қуролли гуруҳларини бартараф этишга бир баҳона бўлиши учун юқорида санаб ўтилган қўпорувчилик амалиётларида юзлаб ўз фуқароларини қурбон қилиб юборди. Сўнг Путин Чечен миллатини репрессия қилиш ва Доғистонни унга қўшилиб кетишини олдини олиб қолиш учун Чеченистонга уруш очади. 

 Албатта, бу босқинчилик урушида рус халқи фарзандлари, ҳарбий аскарлар томондан ҳам қурбонлар кўп бўлди. Юқоридаги Путиннинг махсус кучлари томонидан уюштирилган қўпорув амалиётлари ва ундан кейинги ёлғон матбуот томонидан олиб борилган тарғибот амалиётлари ана шу қурбон бериладиган рус фарзанлар учун рус халқини рози қилиш мақсадида уларни мусулмонларга қарши туйғуларини қўзғаш учун атайин уюштирилган эди. Дунёда бўлиб келаётган юқоридаги каби қўпорув амалиётларнинг деярли ҳаммаси шу каби бирор мақсадга эришиш учун атайин уюштирилади.

 Энди эса Суриядаги урушни оқлаш учун яна қўпорув амалиётлари бошланди. Бу уруш ҳам Путиннинг бир неча муаммоларини ёпиб юбориш учун атайин бошлаб юборилди. Лекин нима бўлганида ҳам урушда ҳар иккала томон талофот кўради. Путин яна бир неча қўпорув амалиётлари уюштириши кутилмоқда. Чунки бу навбатдаги уруш узоқроқ давом этиши мумкин. Бу урушдан Путиннинг хатоси билан Рус халқи бошига тушиб бораётган иқтисодий ва сиёсий бўҳронларни ёпиб юбориши кутилаяпти. Бунинг учун эса Мисрда портлатиб юборилган самолётда қурбон бўлган 224 та фуқароларнинг ҳалокати кифоя қилмайди.

 Бундан ташқари, Путин КХШТ (ОДКБ) ташкилотига аъзо давлатларни ҳам бу урушда ўзи билан бирга иштирок этишга чақира бошлади. Путиннинг урушга чақириши эса, Франциядаги 13 – 14 наябрда бўлиб ўтган мудҳиш воқеа каби қурбонсиз бўлмайди.

 Буни билган Марказий Осиё давлатлари саросимага тушиб боришаяпти. Каримов ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ҳатто бутун Тошкенни ўраб олгани ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлади. Қолганлари ҳам саросимада. Ўзларидан нима талаб қилинаётганини билмаган ҳолда улар мусулмонларга қарши матбуот ва бошқа барча имкониятларидаги тармоқлар билан ҳужум қила бошлашди. Улардан сўрашмаса ҳам, ҳатто диний арбоблар Францияга таъзия билдира бошлашди. Кофирларнинг шу найранглари ортидан қирилиб бораётган юз минлаб Мусулмон фарзандларини эса, террорист деб расман эълон қилишди.

 Ҳар қандай оқибатда ҳам Путин тарихда Гитлер сингари ваҳший одамлар сафидан ўрин олади.

 Рус халқи эса далилларни бузиб кўрсатилиши орқали ўзларини атайин алдашларига рухсат беришаяпти. Улар лоқайдлик қилишаяпти ёки ҳақиқатни кўтараётганларни қўллаб юборишдан қўрқишаяпти ёки умидсизликка тушиб, тақдирларига тан бериб қолишди. Лекин яқин келажакда ўзларининг бу позицияларининг нақадар хато эканини англаб етишади. Аммо афсуски унда анча кеч бўлади.

 Қирғизистон эса ҳатто Россиянинг таркибида ҳам эмас. У ҳозир иккиланиш ҳолатида қолди. Путиннинг ҳаракатлари борган сари қўрқинчли бўлиб бораяпти. АҚШ ва Ғарб давлатлари ҳам бирин кетин Франция сингари Россия билан ҳамкорлик қила бошлашаяпти.

 Бу Россиянинг ички муаммоларини улар ҳал қилиб беришлари мумкин дегани эмас. Куфр оламининг Исломга қарши манфаатлари вақтинча паралел келиб турипти дегани холос. Шу кунларда эътибор берсангиз нефтнинг нархи яна пасая бошлади. Россия иқтисоди боши берк кўчага кириб бораётгани сари Шомдаги урушни жадаллаштираверади. Шунинг билан бир қаторда ўз фуқароларининг устида репрессив ҳаракатларини ҳам кучайтириб боради.Йирик давлатлар яқинда Россияни ўзларидан ажратиб, уни уруш ва иқтисодий ботқоғи тубида ташлаб кетишади.

 Лекин Қирғизистон сингари заиф мамлакатлар эса ҳатто Россияни ташлаб юборишга, ундан воз кечишга ҳам қурбилари етмайди. Шунинг учун ҳам Путиннинг имкониятсизлигидан бошлаган бу урушида Россияга яқинлашиб бўлмайди.

Абдураззоқ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here