Франция президенти Франсуа Олланд Россия билан Сурияга қарши ҳужум уюштириш ҳақида келишиб олди

568
0

Франция президенти Франсуа Олланд Россия ва АҚШга сафари чоғида улар билан Сурияга қарши ҳамкорликда ҳужум уюштириш ҳақида келишиб олди

Туркистон:

 13 ноябрдан 14 ноябрга ўтар кечаси Франция пойтахти Парижнинг олти ерида бир вақтда қўпорувчилик амалиётлари содир этилди. Бу ҳодиса ва Франция президентининг ҳаракатлари АҚШда бўлиб ўтган 11 сентябр воқеаси сценарийсини эсга солди.

 11 сентябр воқеаси ҳам Франциядаги каби имкониятлари ва ҳаракат қилиш доиралари жуда тор бўлган мужоҳидларга юклаб юборилган эди. Шундан сўнг АҚШ нафақат суд ҳукмини, балки БМТ томонидан қабул қилинган ҳар қандай меъёр ва қонунларни қўпол тарзда бузиб Афғонистонга уруш очиб юборди. АҚШнинг ўзи Афғонистон устидан бир томонлама ҳукм чиқарди.

 Францияда бўлиб ўтган ҳодисада ҳам Олланд зудлик билан ечим чиқариб, ўзи айбдор деб топган Сурия халқини жазолай бошлади. Путин эса Россия авиакомпаниялари хавфсизлигини таъминлай олмай А321 ҳалокати учун жавобгарликни яна Сурия халқига юклади ва Суриядаги сув усти ва ҳаво ҳужумларини Франция билан ҳамкорликда олиб боришга ва яна бир неча баробар кучайтиришга буйруқ берди.

 Ҳар сафар бир хил кўриниш! Дунё экспертлари томонидан юқоридаги ҳар уччала қўпорувчилик амалиётлари ҳам ўша мамлакатлар ҳукумати кўрсатмаси асосида махсус хизматлар  томонидан атайин уюштирилгани исботланиб берилишига қарамай, Ислом ва мусулмонлар устига зулмни ёмғирдек ёғдира бошлашди!

 Мусулмонлар дод-фарёдидан юраклар эзилиб кетди! Лекин уларни эшитиш ва ёрдам бера олиш мумкин бўлган томони йўқ. Мусулмонларга ноҳақ зулм олиб борилаётгани ҳақида гапиргудек бўлсанг, экстремистсан! Зулм бевосита бошингга тушиб ўзингни, фарзандларингни, оилангни ҳимоя қила бошлаганингда эса террорист бўлиб қоласан!

 Адолатсизлик ва зулм чўққисига чиқди. Куфр олами ўзининг бир фуқаросини юз минглаб мусулмонлар қонига тенглаштиради шекилли. Сурияда қурбон бўлган мусулмонлар сони яқинда миллионга етади. Яна қанча мусулмоннинг қони буларнинг аламини сўндирар экан!?

 Йўқ, уларнинг аламлари сўнмайди! Аламлари сўна бошлаганда яна бир қўпорувчилик амалиётини уюштиришади. Яна ҳаммаси бошидан бошланади. Буни охири борми?!

 Бор! Бундан қутулишни фақат бир йўли бор! У ҳам бўлса, бутун дунё мусулмонлари исломий мафкура атрофида, Росулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи ва салламнинг байроғи остида жамланиб, куфр системасини инкор қилиш ва Ислом тузумини ҳаётга қайтариш орқали амалга ошади. Куфр фақат мана шу ҳамжиҳатлигимиз ва бу уюшишмизда робита бўладиган Ислом ақидаси ва тузумидан қўрқади.

 Эътибор беринг! Куфр юқоридаги ифлос юришларини бошлашидан аввал исломий мамлакатларда Исломни нотўғри талқин қилиш билан мусулмонларни “радикал” ва “мўътадил” деб икки қисмга бўлиш учун катта оламий кампания бошлади. Ҳар бир исломий юрт етакчилари қўл остиларидаги хавфсизлик тизимлари воситасида исломий шахсларни, муфтийлар ва масжид имомларини мусулмонларни бўлиб юбориш амалиётида бевосита хизмат қилиб беришга мажбурлай бошлади. Мақсадлари мусулмонларнинг бошига шу кундаги хорлик, яъни куфрнинг зулмлари туша бошлаганида, улар (мазлумлар) бизлардан эмас, бизларни Аллоҳнинг ўзи ўша ёмон кунлардан асрасин деган ухлатувчи (реакцион) ғайриисломий позицияни кенг тарқатиб беришдан иборат.

 Забардаст олиму уламолар учун синов вақти келди! Бир томонда тинчлик ва осойишталик, иккинчи томонда жаннатнинг тиконли йўллари. Учунчиси, уларнинг кўпи излаётган йўл йўқ! Аксар мусулмонлар ўзларини бир четга ола бошлашди. Бу четда туриш ҳам куфрнинг олиб бораётган барча ишларига розилик аломатидир. Бундан Аллоҳ сақласин.

 Эй, Ғарб оламидаги оддий фуқаролар!

 Яқин кунларда бу кунлар ўтиб, олам чархпалаги бошқа томонга айлана бошлайди. Юқоридаги сизларнинг етакчиларингиз томонидан атайин уюштирилаётган амалиётлар, нафақат мусулмонларни, балки сиз (ғарб фуқаролари)ини ҳам чалғитиш учун уюштирилади. Сизлар ўз етакчиларингизнинг мудҳиш режаларидан бохабар бўла туриб уни тушунмагандек, зимдан уларни қўллаб бораяпсизлар. Фақат Роббим Аллоҳ деганлари учунгина қирғин қилинаётган мусулмонларнинг қони сизларнинг ҳам зиммангизда. Чунки, сизлар қандай бўлсангиз устингиздаги ҳокимлар ҳам худди шундай бўлади.

 Ҳали ҳам вақт бор. Ўз етакчиларингизни бу ифлос макрлар асосидаги сиёсий ва ҳарбий юришларидан муҳосаба қилинглар. Уларни АҚШсингари муғомбир-маккорлар таъсири остидан чиқариб олинглар. Чунки сизлар учун – яқин кунларда Аллоҳнинг изни билан – қайта барпо этиладиган пайғамбарлик минҳожи асосидагт ҳақиқий Халифалик давлати билан яхши қўшничилик қилиш манфаатлироқдир.

 Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here