Украинада россияпараст кучлар самалётни уриб туширди

507
0

mУкраинада россияпараст айирмачи кучлар юк ташувчи ҳарбий самалётни уриб туширди. Самалёт қулаши оқибатида 49 киши ҳаётдан кўз юмди.

Украина мудофаа вазирлиги Луганск шаҳрида самалёт уриб туширилганлигини тасдиқлади. Вазирлик тарафидан чиқарилган баёнотда ашёлар ва ходимлар ташувчи самалёт ҳужумга учраганлиги маълум қилинди.

ИЛ-76 русумли транспорт самалёти айирмачилар тарафидан оғир қуроллар билан уриб туширилганлиги қайд этилган баёнотда ҳужум тунда самалёт аэропортга яқинлашган пайтда амалга оширилганлиги билдирилди.

“13 июндан 14 июнга ўтар кечаси самалётга қарши қўлланиладиган оғир қуроллар билан қуролланган террористлар қўнишга ҳозирланаётган ИЛ-76 русумли ҳарбий юк ташувчи самалётни уриб туширишди”, дейилади баёнотда.

Баёнотда ҳодисада ҳаётдан кўз юмганлар ҳақида тўлиқ маълумот  берилмаган бўлса ҳам уларнинг оила аъзоларига таъзия билдирилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here