Қирғизистон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Жанибек Капаров журналистларнинг КХШТга аъзо давлатларнинг хорижий давлатлар, шу жумладан Сурия ва Афғонистон ҳудудларида тинчликпарвар амалиётларда эҳтимолий иштироки тўғрисидаги саволларига жавоб берди.
“Агар буйруқ бериладиган бўлса, биз уни бажаришга тайёрмиз”, – деди Жанибек Капаров журналистлар саволига жавобан.
Унинг сўзларига кўра, мазкур масала ҳарбий машғулотлар вақтида ишлаб чиқилмоқда. “Коллектив хавфсизлик Кенгаши томонидан машғулотлар таҳлил қилиб чиқилгандан сўнг қарор қабул қилинади. Биз ҳарбийлармиз ва бош қўмондон қарорларини мухокама қилишига эмас, уни бажаришга кўникканмиз. Шу сабабли агар буйруқ бериладиган бўлса, биз уни бажаришга тайёрмиз, шу жумладан тинчликпарвар вазифаларни ҳам”, – деди у.
2015 йил ўқув йилида Бош штаб фаолияти натижаларини сарҳисоб қилган Капаров, Қирғизистон қуролли кучлари ўзидаги мавжуд куч ва воситалар билан ҳар қандай топшириқларни бажаришга қодир эканликларини белгилаб ўтди.
Капаровнинг айтишича, 2015 йили ўтказилган халқаро ва миллий характердаги барча тадбирлар моддий-техник жиҳатдан тўлиқ таъминланди. “Шунинг учун ҳам тўпланган тажрибалар, қуролли кучлар сифати ва салоҳияти фақат ошиб бораверади, деб айтиш мумкин”, – деди Капаров.
Туркистон:
Қирғизистон ҳукумати шу кунда армияда 12000 атрофида аскар ушлаб тура олади. Унинг ҳарбий техникалари СССРда ишлаб чиқилган эски техникалар бўлиб, уларни кўп қисми хизмат қилиш вақтини ўтаб бўлган. Ҳатто Қирғиз армиясида бор йўғи 21 нафар МиГ – 21 қирувчи самолётлари ҳам, иккинчи жаҳон урушидан кейин СССРда ишлаб чиқилган. Қирғиз армияси ҳарбий техникаси ҳали бирор маротаба ҳақиқий модрнизация қилинган эмас. Фақат Россия Қирғизистондан бирор нарса сотиб олса ёки қарз қилиб олиш мақсадида фалон миллион ёрдам пули беришга битим тузса, хоин ҳукумат билан келишган ҳолда, ўзида ҳарбий захирада эскириб бутган ҳарбий техникаларини бизга доллор ҳисобида ўтказиб беради. Шу ҳолатимизда Россия бизларнинг ҳарбий ёрдамимизга мухтож деб ўйлаш мумкинми?!
Йўқ албатта. У Қирғизистонни рамзий ва расмий тарзда урушга олиб кириб қўймоқчи холос. Россия, Сурия урушида ўзининг тарафдорлари кўпроқ бўлишини хоҳлайди. Россия бизлардан ҳарбий қувват билангина эмас балки руҳан ва моддий тамонлама ёрдам кутишлари мумкин. Керак бўлса Асад тарафдорлари қочқинларга айланган кунда уларни қабул қилиб олиш билан бўлса ҳам ўзига ёрдамчи ҳамкорлар таёрлаб олмоқчи. Худди АҚШнинг Афғонистонга ва Ироққа қарши тузган коалицияси сингари. Ўшанда Англиянинг катта армиялари билан бир қаторда, 10 та атрофида Қозоқ аскарлари ҳам киритилган эди. Бу коалицияга аъзо давлатлар аскарлари деярли урушга киришмаган бўлсалар ҳам, уларни жўнатган мамлакатлар расман ўша урушда қатнашишган ҳисобланишади. Ҳозирга келиб, АҚШ Афғонистонни ўта нотинч ва ноқулай аҳволга олиб келиб қўйиб, худди шу ҳолатидан, Марказий Осиё давлатларини қўрқитяпти. Дунё мамлакатлари эса, бу АҚШнинг Афғонистонга бостириб киришидаги хатоси оқибатидан келаётган нотинч ҳолатлар эканини очиқ айтишга ботиниша олишмаяпти. Чунки улар ҳам бу уруш олиб борилишида тузилган коалицияга аъзо бўлиш билан унга розилик билдиришган эдилар.
Қирғизистон ўзининг кўрпасига қараб оёғ узатиши керак. Акс ҳолда “туяни шамол учирса эчкини осмонда кўр” деганларидек, ўта ёмон аҳволда қолади. Ҳозирнинг ўзидан Қирғиз ҳукумати Россиянинг ортидан изма из юриб, ЕвроОсиё иттифоқига аъзо бўлиши оқибатида ўз фуқороларининг бошига тушиб бораётган иқтисодий бўҳронни яширишга ҳаракат олиб боряпти. У яна Россиянинг ортидан бориб, Путин режими Россиянинг иқтисодий ҳалокатларини уруш билан ёпиб қолмоқчи бўлаётганидек, Қирғиз ҳукумати ҳам шу мақсатда урушга кирмоқчи бўлаётган бўлса, катта хато қилади.
Эътибор бераётган бўлсангиз Қиғиз ҳукумати худди Россия ҳукумати сингари охирги вақтда олиб бораётган барча ҳаракатлари, фақат шу кунда бошимизга тушиб бораётган носоғлом муҳитлар учун кимнидир айбдор қилиш асосида бораяпти. Улар шу куннинг реал бошимизга тушиб бораётган инқирозлар характерлари ва ундан қутилиш механизмларини ишлаб чиқиш учун ҳаракат қилишни иккинчи ўринда парда ортида қолдириб боришаяпти. Ҳукумат фақат ушбу вазиятлардан ўзлари покиза чиқиб олиш учунгина ҳаракатланаётгани билиниб турипти. Улар ҳатто Ислом ва Мусулмонларни атайин жиғига тегиб, уларни қўзғаш мақсадида бир неча амалиётлар ва матбуот ҳужумлари ўтказиб ҳам кўришди.
Ҳозирда Қирғизистон фуқоролари учун худди Россия халқи каби, “кўрганимиздан ҳали кўрадиганларимиз кўпроқ” дейиш мумкин. Кутилаётган сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий инқирозлар ва бўҳронлар олдинда тургандек. Буни сезиб турган Путин Сурия урушига Россияни олиб кириб бораяпти. Қирғизистон ҳукумати, ақлини еб битирган деб гумон қилинаётган Путиннинг ортидан бу террористик урушга ҳатто рамзий шаклда ҳам қўшилиши мумкин эмас. Бу нафақат Қирғизистон Мусулмонлари учун, балки бутун мамлакат ва фуқоролар учун хиёнат бўлади.