G20 саммитида ўзаро учрашувлар

524
0

Туркиянинг Анталия шаҳрида кеча якшанба куни бошланган G20 саммити бугун ҳам давом этмоқда. Дунё иқтисодиётининг 85 фоизини шакллантирган 19 давлат ва Европа иттифоқининг раҳбарлари ҳамда ташқи ишлар вазирлари ўзаро учрашувлар ўтказмоқда.

АҚШ президенти Барак Обама Россия президенти Владимир Путин билан алоҳида учрашиб, ўзаро суҳбат ўтказди. Бу учрашувда Обаманинг ташқи масалалар бўйича маслаҳатчиси Сюзан Райс ҳам иштирок этди. Журналистлар учун бу икки раҳбарнинг баҳс мунозараларини яқиндан кузатишга рухсат берилмади. Узоқдан бўлса ҳам кузатган журналистларнинг маълум қилишича, Обама билан Путин ўртасида ўтган суҳбат оддий суҳбат бўлмаган, балки улар орасида жиддий тортишув бўлиб ўтган.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон АҚШ президенти Барак Обама билан учрашиб, Сурия масаласида ҳамкорликни кучайтиш ва терроризмга (Исломга) қарши курашиш борасида келишиб олишди. Бу ҳақида уларнинг ўзлари матбуот анжуманида маълум қилишди.

Эрдуғон Россия президенти Виладимр Путин билан ҳам матбуотдан яширин ҳолда ёпиқ эшиклар ортида учрашди. Учрашув бир соатга яқин давом этди. – “Улар нима ҳақида гаплашганлигини фақат ўзларидан сўраб биламиз”, дейди саммитни ёритиб бораётган журналистлардан бири.

Туркистон:

Обаманинг Путин билан учрашаётганининг ўзи, АҚШнинг Россияга бўлган муносабати ҳақида айтиб турипти. Уларнинг ўрталарида бўлиб ўтган суҳбат, фақат матбуот ва дунёнинг оддий фуқороларини алдаш учун холос.

АҚШ, Россияни Сурияда олиб бораётган урушининг махфий ҳамкоридир. Улар ҳатто Франциядаги 13 ноябрда бўлиб ўтган йирик террорчилик амалиётини уюштирилишида ҳам ҳамкорлик қилишган бўлишлари мумкин. Бу қўпорув амалиётларида Россия махсус кучларининг қўли бор деган таҳлиллар кучайиб бораяпти. Лекин Россиянинг ҳозирда исломий ҳаракатлар билан деярли алоқалари узулган. Унинг бир ўзи бунақанги йирик амалиётни қўрқмай амалга ошириши ҳозирги халқаро сиёсатдаги ҳолатида ўта қийин.

Сурия масаласида эса АҚШ Россия учун ҳар томонлама йўл очиб беряпти. Туркияни ҳам охирги вақтларда Россиянинг ҳаво ҳужумлари ҳақидаги ҳеч бўлмаса матбуот ҳужумлари олиб боришдан ҳам тийилиб бораётгани ҳам бунга далилдир. Франциядаги ҳодиса ҳам Олланд ёрдам бериб келаётган исломий ҳаракатларга нисбатан Французларнинг позицияларини ўзгартиришга ундаш учун босим қилишлари кутиляпти. Бу ҳам Россияни, Сурияда эркин нафас олиши учун йўл очиб бериш амалиётлари туркумидандир. Обама Путинни худди Асад сингари боши берк кўчага олиб кириб олиб, ўз манфаатлари йўлида, қолган сиёсий умри мобайнида итдек ишлатиб олади шекилли.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here