Парижда яна теракт содир этилдими ёки…

552
0

Расмий хабарларга кўра, Парижда содир этилган 6 та терактда ҳалок бўлганлар сони 150 дан ошиб кетган.

 Турли маълумотларга кўра, Парижда 13 ноябр кечки пайт 6 тадан 7 тагача теракт амалга оширилган: 4 та ҳужумда одамларга қарата ўқ узилган, “Батаклан” концерт залида одамлар гаровга олинган, шаҳар четидаги “Стад де Франс” стадиони ёнида 3 та портлаш содир этилган. Хабарларда айтилишича, концерт залига бостириб кирганлар Аллоҳу Акбар деб бақиришган.

 Аввалроқ Париж расмийлари 140 киши ҳалок бўлганини маълум қилишганди. Париж прокурори Франсуа Моленс терактлар Парижнинг 6 та жойида бир вақтда содир этилганини маълум қилган.

 Охирги маълумотларга кўра, ҳужумлар қурбонлари сони 153 нафарга етган, улардан 112 нафари махсус хизматлар томонидан озод этилган “Батаклан” концерт залида ҳалок бўлган. Ҳужумлар учун маъулиятни “ИШИД” ўз зиммасига олган.

 АҚШ разведкаси эса қўпорувчилик ҳаракатлари ҳужумларнинг мураккаблигига кўра ИШИД эмас, балки “Ал-Қоида” томонидан ташкил этилган, дея ҳисобламоқда.

 “Париждаги ҳужумлар уларнинг мураккаблигига кўра “ИШИД”нинг ишига ўхшамайди”, – деди АҚШ разведкасидаги терроризмга қарши кураш бўйича юқори лавозимли амалдор. Эксперт фикрига кўра, мувофиқлаштиришнинг юқори даражаси “Ал-Қоида”га ишора қилмоқда.

 Бироқ, “Батаклан”га уюштирилган ҳужум вақтида театр биносида бўлган ходиса гувоҳларидан бири, Француз радиоси мухбири Жульен Пирс Си-эн-эн телеканалига автоматлар билан қуролланган қора кийимли одамлар кириб концертга келганларни хотиржам ота бошлашганда ўзи бошидан ўтказган “дахшатли 10 дақиқа” ҳақида сўзлаб берди.

 “Бу қирғин эди. Одамлар бақириб- чақиришар, барча полда ётар эди. Бу 10 дақиқа давом этди, барча полда бошларини қўллари билан беркитиб ётган пайтдаги даҳшатли 10 дақиқа”, – деди Жульен Пирс Си-эн-эн телеканалига.

 “Биз жуда кўп ўқ овозларини эшитдик, террорчилар жуда хотиржам эдилар. Улар қуролларини уч ёки тўрт марта қайта ўқлашди, ҳеч нима деб қичқиришгани йўқ. Улар ҳеч нарса дейишмади”, – дея қўшимча қилди Пирс.

Туркистон: 

Юқоридаги каби терактларнинг деярли ҳаммаси, муайян мамлакатларда, маълум бир шароитда ва ҳамиша ўзлари учун ёки уни амалга оширишга шароит яратиб берган бошқа ташқи давлатлар учун қулай вақтда содир этилади.

Францияда бўлиб ўтган қуролли қирғин, Сурияда бир неча йиллардан буён давом этиб келаяпти. Охирги вақтларда, Россиянинг бомбалари остида деярли ҳар куни юзлаган тинч аҳоли вакиллари ва болалар ҳалок бўлишаяпти.

Дунё, бир сиқим капиталист етакчиларининг сиёсий ўйинлари майдонига айланиб қолди. Улар мавжуд ифлос куфр системасини сақлаб қолиш учун, яна ҳар бири бу системадаги ўз улушини кўпайтириш ва имкониятларини кенгайтириш учун юқоридаги каби, тинч аҳолини қурбон бўлишлари билан якун топадиган махсус амалиётлар уюштиришади. Францияда бўлиб ўтган террорлик амалиётларидан ҳам бир неча мақсадлар кўзланган бўлиши мумкин.

Яъни Фанция ҳукумати ўзи уюштирган бўлиши мумкун: – бу амалиётдан кейин Оланд чегараларни мустаҳкамлаш ҳақида ва ичкарида фавқулотда ҳолат жорий қилиш ҳақида буйруқ берди. Демак Оланд, шу вазиятдан фойдаланиб ташқаридан кириб келаётган муҳожирлар оқимидан Францияни тўсиб олмоқчи. Ичкарида ҳам, исломий қувватларни тийиб олиш ва мусулмонларни ўз ўринларига тушириб қўйиш учун Франция халқи нафратини ишга солмоқчи.

Баъзи таҳлилчиларнинг айтишларича ташқи давлатлар томонидан уюштирилган бўлиши ҳам мумкин: – АҚШ ёки Россия томонидан уюштирилган бўлса, Европани Суриядаги исломий қувватларга нисбатан инсонпарварлик позициясини ўзгартириш кўзда тутилган бўлиши мумкин. Яъни Англия, Франция, Германия ва бошқа ЕИ давлатлари Россиянинг Сурияда олиб бораётган урушига қарши маълумот ҳужумлари олиб боришаётган эдилар. Улар ўз матбуотлари ва расмий чиқишлари орқали Россияни Мусулмонларга қарши олиб бораётган барча ваҳшиёна ҳаракатларини очиб ташлаб, куфр олами бирдамликда олиб боришлари керак бўлган Исломга қарши мафкуравий курашишлари лозим бўлган чегарани бузиб юборишаётган эдилар. Яъни Россиянинг Суриядаги ҳаракатлари АҚШнинг раъйига кўра Исломга қарши куфр урушидир. Франция сингари бир қатор мамлакатлар эса, бу урушдан ўз манфаатлари йўлида мустамлака талашиш учун олиб бориладиган манфаатлар уруши деб қарай бошлашди. Улар ёки у мамлакатлар фуқоролари бу Ислом куфр масаласидаги нозик чегараларни тушуна олмай қолишди. Юқорида бўлиб ўтган тарактлар нафақат Франция балки бутун Европа давлатларини Ислом ва Мусулмонларга қарши ички ва ташқи сиёсатларини ўзгартиради.

Куфр олами Сурияда олиб борилаётган урушлар пиёда аскарлар олиб кирилмагунча ғалаба олиб келмайди деган хулосани илгари сура бошлашди. Франциядаги қирғин Сурияни босиб олишда янги кутилаётган қурбонлар учун таёрланаётган замин ёки баҳона бўлиши ҳам мумкин. Чунки  11 сентябр воқеъасида ҳам куфр ўз фуқороларини қириб юбориб, уни мусулмонларга тўнкаб, ўч олиш баҳонаси билан Афғонистонга бостириб кирган эди.

Ҳар қайси ҳолатда ҳам бу ваҳшиёна амалиётлар Фанция ҳукумати ёки бошқа катта куфр давлатлари қарамоғидаги йирик халқаро махсус хавфсизлик бошқарувларининг бевосита кўмак кўрсатишлари ва улар томонидан ишлаб чиқилган махсус лоиҳалари воситасида амалга оширилгани аниқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here