Фаластинда иккинчи Рошид Халифаликни тиклашга чақириқ

573
0

Октябр ойининг бошидан буён Ғарбий соҳил, Қуддус ва Фаластинда Исроил аскарлари ҳужумидан 70 нафардан ортиқ мусулмон қатл этилди. Уларнинг орасида ёш гўдаклар ҳам бор. Минглаган кишилар оғир тан жароҳати олди.

Исроил аскарлари фаластинлик мусулмонларни пичоқ билан ҳужум қилганликда айблаб қўчаларда отиб ташламоқда. Яҳудийларнинг бу жиноятлари дунё кўз ўнгида содир этилмоқда. Араб давлатларининг раҳбарлари эса томошабин бўлиб туришипти.

Шундай бир пайтда имом хатиблардан бири Али Абу Аҳмад Масжидул Ақсода мусулмонларга хитоб қилиб, Халифалик давлатини қайта тиклаш лозимлигини таъкидлади. Фақат Халифалик давлатигина Фаластин муаммосини тубдан ҳал қилишига урғу берган Абу Аҳмад Фаластин муаммоси – бутун дунё муаммоси эканлигига эътиборни жалб қилди.

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган Абу Аҳмаднинг хитобида жумладан шундай дейилади:

 “Эй Аллоҳнинг бандалари! Фаластин халқини ҳимоя қилишга ким ҳақли? АҚШ армиясими?, Европа армиясими?, Россия армиясими?, ёки Покистон армиясими?. Дарҳақиқат, эй Аллоҳнинг бандалари! Мусулмонларни ҳимоя қилишга ким ҳақли? Ҳар жойда бизларни қатл қилаётган куфр армиясими ёки мусулмонлар армиясими?!

Ҳа, Ислом Умматининг армиялари бизнинг қуролларимиздир. Аммо парчаланиб кетган картон давлатчалар туфайли бу қурол бизни қатл қилиш учун қаршимизда турипти. Инша Аллоҳ яқин кунларда бу қуролларни яна қўлга киритамиз ва уларни яҳудийларга, Америкага ва Россияга қарши ишга соламиз.

Эй Аллоҳнинг бандалари! Масжидул Ақсо масаласи фақатгина Росулуллоҳ с.а.в. меърожга кўтарилган ернинг яҳудийлар тарафидан босиб олинишига алоқадор масала эмас. Балки, бу  Ислом ўлкаларининг талон тарож қилиниш масаласидир. Бу масала фақатгина Халифалик давлатининг қайта тикланиши билангина ўз ечимини топади, инша Аллоҳ. Тарихда Халифалик давлати Қуддусни фатҳ қилди. Инша Аллоҳ Қуддусни қайта фатҳ қиладиган ҳам иккинчи Рошид Халифалик бўлади ва Уммат янгидан тўғри йўлга қовушиб, яҳудийлар йўқ қилинади”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here